Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш саноати



Download 7,83 Mb.
bet91/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш саноати

Бозор иқтисоди шароити республикамиздаги барча ишлаб чиқариш саноатининг иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиши учун янгича ёндошишни тақозо этмоқда. Эндиликда имконият ва бозор эҳтиёжларисиз корхоналар ишини замон талабида бошқариш мумкин эмас. Республикамиз цемент саноати ўтган давр мобайнида маълум бир ютуқларга эришди. Цемент корхоналаридаги асбоб-ускуналар техник ва маънавий жиҳатдан эскириб қолганлиги туфайли жаҳон андозаларига жавоб берадиган янги технологиялар келтирилди. 1995 йилдан бортлаб цемент заводлари барқарор ишлай бошлади. Цемент сифати жаҳон талабларини қондира бошлади. Экспорт ошди. Ҳар йили 2 млн. тоннага яқин цемент экспорт учун мўлжалланмоқда.


Цемент саноатининг хом ашё таъминоти. Бекобод цемент заводи учун оҳактош хом ашёси 1927 йилдан бери Тожикистоннинг Хўжакент вилоятидан келтирилади. Заводнинг оҳактош кони, майдалагич ва мутахассисларнинг яшаш жойлари Тожикистонда, цемент ва оҳак ишлаб чиқариш цехлари эса Ўзбекистонда жойлашган. Келажакда, Хилковадаги оҳактош захиралари, шунингдек, Жиззах вилоятининг кўтарма оҳактош конлари Бекобод цемент заводи учун асосий хом ашё базалари бўлиб қолади. «Оҳангаронцемент» АУ учун хом ашёлар Қоратой, Шавазсой оҳактош ва соз тупроқ конларидан олинади. Бу конлардан 1962 йилдан бошлаб цемент ашёлари олинмоқда.
Фаол минерал ва мослаштирувчи қўшилмалар. Цемент ишлаб чиқаришда, унинг хоссаларини мослаштириш ҳамда цемент клинкерини тежаш мақсадида уни туйиш жараёнида Қозоғистондан келтириладиган фосфор тошқоли ва темир оксиди каби фаол қўшилмаларни республикамизнинг ўзидан излаш ва алмаштириш борасида катта илмий-амалий ишлар қилинди.
Фосфор тошқоли ўрнига барча цемент заводларида қиздириб олинган фаол минерал қўшилмалар ишлаб чиқарувчи ускуналар ишга туширилди. Шунингдек, Жигаристон конидан йилига 80– 200 тонна миқдорда олинадиган табиий куйган тупроқ – глиеж ҳамда иссиқ қозонлардан чиқадиган кул тошқоли ва кул чанги каби фаол қўшилмалар Қозоғистон фосфор тошқоли ўрнида ишлатила бошланди. Фаол темир оксиди кўп бўлган пирит қуруми ўрнига олимларимиз Олмалиқ тоғ-металлургия, Бекобод металлургия комбинатларининг чиқиндиларини ҳамда Жиззах вилоятида жойлашган темир миқдори кўп бўлган Чимқўрғон гематит рудаси, Қўйтош темир кони маҳсулотларини қўллашни тавсия этдилар.
Республикада чиқариладиган барча цеменларга 20 %гача фаол қўшилмалар қўшилган. Асбестцемент ва махсус иншоотлар учун ишлатиладиган цементларга фаол қўшилмалар ишлатилмайди. Цемент клинкери туйишда Ангрен лойидан тайёрланган фаол қўшилмалардан 40 %гача қўшиш мумкин. Бунда цемент маркаси пасаймайди.
«Ўзқурилишашё ЛИТИ» АУ олимлари кам клинкерли цементлар ишлаб чиқариш технологиясини тавсия этишди. Цемент клинкерини туйишда 60–75 %гача фаол минерал қўшилма ва фаоллаштирувчилар ишлатилади. Бир тонна цемент клинкеридан 2,5 дан 4 тоннагача цемент олиш мумкин. Бундай цементдан 200 маркагача бетон олса бўлади.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish