Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти «Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш»


Ёғочнинг чидамлилигани ошириш усуллари



Download 7,83 Mb.
bet140/265
Sana12.07.2022
Hajmi7,83 Mb.
#781494
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   265
Bog'liq
Мажмуа курилиш материаллари Юсупов

Ёғочнинг чидамлилигани ошириш усуллари. Ёғоч буюмлар ва конструкцияларнинг чидамлилигини оширишнинг осон ва арзон усули – қуритишдир. Қуруқ ёғочдан ишланган буюм ва конструкциялар сифатли бўлади. Шунинг учун янги кесилган дарахт табиий (очиқ ҳавода) ёки сунъий (қуритиш камераларида) қуритилади. Айрим ҳолларда дарахтдаги намни уни кесмасдан туриб ҳам камайтириш мумкин. Бунинг учун ер сатҳидан 70 см юқорида дарахт танасидан пўстлоқ ҳалқа шаклида тасмасимон қилиб шилинади, натижада, озиқа ўтмайди ва дарахт қурийди.
Республикамиз шароитида ёғочнинг табиий намлигини камайтиришнинг оддий усули уни очиқ ҳавода қуритишдир. Бунинг учун кесршган дарахтлар навига ва катта-кичиклигига қараб ажратилади ва тоза, қуруқ жойга, орасидан шамол ўтиб турадиган қилиб тўғри штабеллар тарзида тахланади. Штабелнинг устки қаторидаги харилар бир томонга бироз қия қилиб тахланиб, намланмаслиги учун томбоп ашё билан ёпиб қўйилади.
Маълумки, хари ва ходалар тез қуриса, уларда ички ҳамда ташқи ёриқлар ҳосил бўлади. Бунинг олдини олиш учун ёғочларнинг учига оҳак, бўр, сугоқ елим ёки ош тузи эритмаси суртилади. Тилинган ёғоч ашёлар табиий усулда қуриганда тахминан 75 % намлигини йўқотади. Лекин, табиий усулда қуритишга кўп вақт кетади. Игнабаргли ва ясси баргли дарахтлар қалинлигига ва навига кўра 1–2 йил давомида қурийди. Умуман, ёғоч ашёларнинг очиқҳавода ҳар бир сантимер қалинлигининг қуриши учун ўрта ҳисобда 1 йил, Ўзбекистон шароитида эса 6–7 ой кетади.
Сунъий қуритиш усулида ёғоч ашёлари камераларга киритилади ва иссиқ ҳаво ёки юқори частотали ток ёрдамида қуритилади. Қуритиш камераси герметик ёпиладиган эшиклар, аравача учун рельс, иситкич, ҳаво алмаштирувчи ускуналар билан жиҳозланган бўлади. Қуритиш тартиби ёғочнинг навига, турига ва қуритиш камерасининг тузилишига қараб белгиланади. Ёғочни қуритиш жараёнида ундаги намнинг аста-секин буғланиши учун камерадаги ҳарорат бир меъёрда кўтарилиши керак. Ҳарорат 80–85°С га етганда ёғочнинг қуриши тезлашади.
Ёғоч намлиги ҳавойи-қуруқ ҳолатга тенглашгандан кейин камерада ҳарорат аста-секин туширилади. Қарағай ва арча тахталарни 60 %ли намликдан 12 %гача қуритиш учун кетадиган вақтини бошқа кўрсаткичлар орқали таққослаш мумкин.
Ё



15-расм. Ёғочни юқори частотали ток билан қуритиш схемаси.




ғочни юқори частотали ток билан қуритиш учун 2, 4 ёки 6 та тўрсимон электродлар ёғоч сиртига ўрнатилади ва генератордан ток юборилади (15-расм). Ўзгарувчан ток ёғоч танасига ўтиб, иссиқлик энергиясига айланади ва уни қуритади. Бу усулнинг юқоридагилардан афзаллиги шундаки, бунда ёғоч тез ва бир меъёрда жуда сифатли бўлиб қурийди. Унда ёрилиш, буралиш каби нуқсонлар пайдо бўлмайди. Юқорида айтилган усуллар билан қуритилган ёғочдан тайёрланган буюмлар бўялади ёки уларга иситилган олиф мойи шимдирилади.
Ҳозир ёғоч ашёлар жуда кўп бўлган жойларда юқори ҳароратда қуритиш усули кенг қўлланилмоқда. Бунинг учун табиий нам ёғоч махсус ванналарда 120–140°С гача қизитилган мойсимон петролатум суюқлигига ботирйлади. У 56–60°С да эриб суюқ ҳолатга ўтади, 260–320°С да эса бирдан ёниб кетади. Мойсимон суюклик ёғочни тезда иситиб, ундаги намни буғлантиради. Натижада, ёғоч ғовакларида босим ҳосил бўлади ва сув буғи билан тўйинган ҳаво тез суръатда чиқиб кетади. Ваннадаги петролатумнинг ёғочни қуритиш вақтидаги кўпириши ундаги намликнинг буғ бўлиб чиқишидан дарак беради. Бу усул билан қуритилган ёғоч ёрилмайди. Шунингдек, қуритишга камерадагига нисбатан кам вақт кетади. Умуман, ёғочнинг намлигини 20 %дан камайтиришга эришилса, ҳавойи-қуруқ шароитда унда чириш касалликларини келтирувчи замбуруғлар ҳосил бўлмайди. Ёғочда чириш касалликларини турдирувчи замбуруғларни заҳарлашда антисептик моддалар ишлатилади.
Ёғоч саноатида ишлатиладиган антисептик моддалар сувда эрувчан ва сувда эримайдиган хилларга бўлинади. Антисептиклар давлат стандартларига кўра қуйидаги шартларни қониқтириши лозим: ёғочдаги зарарли организмларни нобуд этиши, шунингдек, узоқ муддатга чидамли бўлиши; ёғочга ҳамда темир боғичларга нисбатан зарарсиз ва осон шимилувчан; ҳидсиз ва сувда намланмайдиган, шу билан бирга, ишчилар учун зарарсиз бўлиши керак.
Қурилишда қуйидаги антисептик моддалар қўлланилади. Натрий фторид – оқ рангли кукунсимон, сувда эриши қийин бўлган ҳидсиз модда. У 3 ва 4,5 %ли эритма сифатида бинонинг ички қисмига ишлатиладиган ёғоч конструкцияларни шимдиришда ишлатилади.

Download 7,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   265




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish