Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон


Меҳнат низоларини меҳнат низолари комиссиясида кўриш тартиби



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   109
Bog'liq
huquq

Меҳнат низоларини меҳнат низолари комиссиясида кўриш тартиби.
Жамоа 
шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки 
ходимларнинг бошқа вакиллик органи ўртасидаги келишувда меҳнат низолари комиссиясини 
тузиш назарда тутилиши мумкин.
Меҳнат низолари комиссияси иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг 
бошқа вакиллик органи томонидан тенглик асосида тузилади.
Комиссияга касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи томонидан 
ажратилган аъзолар тегишли органнинг қарори билан, иш берувчининг вакили эса унинг буйруғи 
билан тасдиқланади.
Меҳнат низолари комиссиясининг ҳар бир мажлисида раислик вазифасини иш берувчи
касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг вакиллари навбатма-навбат 
бажаради. қоидага кўра бир мажлиснинг ўзида раислик ва котиблик вазифасини бир тарафнинг 
вакиллари бажариши мумкин эмас.
Комиссиянинг ҳар бир мажлисида тарафлар томонидан кейинги мажлиснинг раиси ва котиби 
тайинланиб, уларга мажлисни тайёрлаш ва чақириш вазифаси юклатилади.
Меҳнат низолари комиссиясининг миқдорий таркиби ва ваколат муддати жамоа 
шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси ёки 
ходимлар бошқа вакиллик органининг ўзаро келишувига биноан белгиланади.
Башарти ходим мустақил равишда ёки касаба уюшмаси қўмитаси ёхуд ходимларнинг бошқа 
вакиллик органи иштирокида иш берувчи билан бевосита олиб борган музокараларида мавжуд 
келишмовчилик ни ҳал эта олмаган бўлса, низо меҳнат комиссиясида кўриб чиқилади. Меҳнат 
низоларини кўриб чиқишнинг ўзгача тартиби бундан мустасно.
Меҳнат низолари комиссияси ариза берилган кундан эътиборан 10 кун муддат ичида меҳнат 
низосини кўриб чиқиши шарт. Низо ариза берган ходимнинг иштирокида кўрилади. Ходимнинг 
ёзма аризаси бўлгандагина низо унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин. Башарти ходим 
узрсиз сабаб билан комиссия мажлисига келмаса, мазкур аризани кўриб чиқишни кун тартибидан 
олиб ташлаш ҳақида қарор қабул қилинишини мумкин, бу эса ходимни такроран ариза билан 
мурожаат этиш ҳуқуқидан махрум қилмайди. Ходим касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг 
бошқа вакиллик органи меҳнат низоси кўриб чиқилишида иштирок этиш учун адвокат таклиф 
қилиш ҳуқуқига эга.
Меҳнат низолари комиссияси мажлисга гувоҳларни чақиртириш, мутахассисларни таклиф 
қилиш, иш берувчидан зарур ҳисоб-китоблар ва ҳужжатлар тақдим этишни талаб қилиш ҳуқуқига 
эга.
Ҳар бир мажлисда иш берувчининг ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа 
вакиллик органининг тенг миқдордаги аъзолари иштирок этишлари керак.
Меҳнат низолари комиссиясининг мажлисида баённома юритилади.


75 
Меҳнат низолари комиссиясининг қарори иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёхуд 
ходимлар бошқа вакиллик органининг вакиллари ўртасида келишувга биноан қабул қилинади.
Комиссиянинг қарори далиллар билан исботланиб, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа 
норматив ҳужжатларга, меҳнат шартномасига асосланган бўлиши керак.
Комиссиянинг пул ундириш талабига оид қарорида ходимга тегишли маблағ аниқ 
кўрсатилиши лозим.
қарор мажлис раиси ва котиби томонидан имзоланади.
У мажбурий кучга эга бўлиб, бирон бир тарзда тасдиқланмайди.
Комиссия қарорининг нусхаси қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида ходимга, 
иш берувчига ва касаба уюшмаси қўмитаси ёхуд ходимларнинг бошқа вакиллик органига 
топширилади.
қонунда меҳнат низолари комиссиясининг қарорини бажариш таъминланган.
Муайян қарор устидан шикоят қилиш учун белгиланган ўн кунлик муддат ўтгандан кейин уч 
кун ичида иш берувчи томонидан бажарилиши керак.
Башарти иш берувчи белгиланган муддат ичида комиссия қарорини бажармаса, меҳнат 
низолари комиссияси томонидан ходимга ижро варақаси кучига эга бўлган гувоҳнома берилади. 
Агар ходим ёки иш берувчи белгиланган муддат ичида туман (шаҳар) судига меҳнат низосини ҳал 
этиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этса, гувоҳнома берилмайди.
Меҳнат низолари комиссияси берган ва олинганидан кейин кўпи билан уч ой ичида туман 
(шаҳар) судига тақдим этилган гувоҳнома асосида суд ижрочиси меҳнат низолари комиссиясининг 
қарорини мажбурий тарзда ижро эттиради.
Мазкур қонунга мувофиқ, меҳнат низолари комиссиясининг қарорлари ижро этилиши шарт 
бўлган суд ҳужжатлари қаторида саналади. Меҳнат низолари комиссияси ўз қарорлари асосида 
бериладиган гувоҳнома ҳам ижро ҳужжати ҳисобланади.
Ходим белгиланган уч ойлик муддатни узрли сабабларга кўра ўтказиб юборган тақдирда, 
гувоҳномани берган меҳнат низолари комиссияси муддатни тиклаши мумкин.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish