Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 5,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/84
Sana03.07.2022
Hajmi5,51 Mb.
#737399
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   84
Bog'liq
ФИЗИОЛОГИЯ ФАНИДАН ЛАБОРАТОРИЯ

11)
 
Текширилувчи тўғри туради, қўлини елка баландлигида ѐнига 
очади ва кўзи очиқ ва юмуқ ҳолатда кўрсаткич бармоғи билан бурунни учига 
текказиш учун уни аста-секин жойига туширади (аввал чап, сўнгра ўнг қўл 
билан). 
Одам нормада қўлини бурни учига бир текисда бармоқлари 
қалтирамасдан (± 1 см аниқликда) (яъни дисметрию ва тремор – манфий). 
Ўта чарчаганда, неврозларда, бош мия жараҳатланганида ва бошқа 
функционал ҳолатларда бурунни учи тополмайди, кўрсаткич бармоқ ѐки қўл 
панжаси титрайди) (яъни дисметрия ва тремор – мусбат). 
Ўрта мия рефлекслари. 
Конвергенция рефлекси: 
12)
 
Ўқитувчи қўлига қалам олиб текширилувчининг кўзидан 20 см 
узоқликда ушлаб туради; 
13)
 
Текширилувчидан диққатини жамлаб қаламдан кўз узмаслиги 
сўралади; 
14)
 
Қалам аста-секин кўзга яқинлаштирилади ва текширилувчининг 
кўзи кузатилиб борилади. Конвергенция жараѐни – кўз ўқлари бирлашиши 
кузатилади; агар текширилувчи узоққа қараса қалам иккита бўлиб кўринади.
Аккомодация рефлекси 
1)
Текширилувчи узоқдаги бирор нарсага қарайди, сўнгра тезлик билан 
кўзини олдидаги нарсага қарайди, масалан дафтарига.
 
2-иш. ОНФ типларини аниқлаш (тейпинг-тест) 
И.П. Павлов классификациси бўйича, ҳайвон ва одамларда олий асаб 
фаолиятининг 4 та типи мавжуд бўлиб, улар қўзғалиш ва тормозланиш 
жараѐнларининг кучи, мувозанатлашганлиги ва ҳаракатчанлиги билан 
характерланади. И.П. Павлов олий асаб фаолиятининг ҳаракатчан, босиқ, 
қўзғалган ва кучсиз деб номлаган типлари одамда Гиппократ таклиф қилган 
сангвиник, флегматик, холерик, меланхоликка мос келган.
Ишни бажарилиши 
Ҳар бир текширилувчига 2 қаторга 6 та квадрат (3x3 см) чизилган 
стандарт бланк тарқатилади; 
Экспериментаторнинг командаси билан талабалар 5 секунд давомида 
энг катта тезлик билан 1-квадратга нуқта қўядилар (нуқталар устма-уст 
тушмаслигига ҳаракат қилиш лозим);
5 с дан кейин экспериментатор командаси билан 2-квадратга ўтадилар 
ва ҳаракатлар тезлигини икки марта камайтирадилар; 


44 
Уѐғига худди шу тартиб сақланади: барча тоқ квадратларда – темп энг 
юқори, барча жуфт квадратларда - икки марта кам. Бунда ҳар бир квадратга 
нуқта қўйиш вақти - 5 секунд. 
Вазифа: 
Тестни бажариб бўлгач ҳар бир квадратдаги нуқталар сони саналади, 
натижалар дафтарга ѐзиб олинади ва ҳисобланади. ОАФ типларини аниқлаш 
учун асаб жараѐнларининг кучи, ҳаракатчанлиги ва мувозанатлашганлиги 
баҳоланади.
Асаб жараѐнларининг кучи максимал темп сақланган тоқ 
квадратлардаги сонлар билан аниқланади. Натижа «3» ва ундан ортиқ бўлса, 
асаб жараѐнлари кучли ҳисобланади.
Асаб жараѐнларининг ҳаракатчанлиги барча тоқ квадратлардаги 
нуқталарнинг умумий сони билан баҳоланади. «170» ва ундан кўп бўлса 
асаб жараѐнларининг ҳаракатчанлиги – юқори. 
Мувозанатлашганлик тоқ квадратлардаги нуқталар суммасини тоқ 
квадратлардаги нуқталар сонига бўлинмасидан аниқланади. Агар бўлинма 2 
га тенг бўлса, асаб жараѐнларини мувозанатлашган дейиш мумкин.
Асаб жараѐнларининг характеристикаларини ѐзиб олинг: куч - ...; 
ҳаракатчанлик - ...; мувозанатлашганлик - ... энди асаб типини аниқланг.
Хулоса, сиз аниқлаган типнинг ўз кузатувингиз натижасида топган 
типга мос келган-келмаганлигини кўрсатинг.

Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish