Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 5,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/84
Sana03.07.2022
Hajmi5,51 Mb.
#737399
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   84
Bog'liq
ФИЗИОЛОГИЯ ФАНИДАН ЛАБОРАТОРИЯ

2-иш. Гольц тажрибаси 
Исталган сезувчи учларни таъсирлантириш орқали рефлекс йўли билан 
юрак уриши частотасини секинлаштириш ѐки тезлаштириш мумкин, ичак 
рецепторларини таъсирлантириш орқали эса нафақат юрак ишини 
ўзгартириш, балки уни тўхтатиш ҳам мумкин. Одамларда бундай ҳолатни 
қовурға билан қорин орасидаги соҳага кучли зарба берганда кузатиш 
мумкин. Бунда қуѐшли тугун кучли қўзғалганлиги сабабли юрак рефлектор 
тўхтайди. Бақада Гольц рефлекси адашган нервлар кесилганлигидан сўнг ѐки 
орқа мия бузилганида кузатилмайди.
Ишнинг мақсади
: Қорин бўшлиғи аъзоларини қўзғатишда юрак 
фаолиятида юзага келадиган ўзгаришларни кузатиш. 
Режа:
1. Гольц рефлексини кузатиш. 
2. Хулосалар. 
Керакли жиҳозлар:
препаровка анжомлари, парафинли тахтача, 
тўғноғичлар, бақа. 
Бош миясини бузиб, ҳаракатсизлантирилган бақани тахтачага қорнини 
юқорига қилиб ѐтқизилади. Кўкрак қафаси очилади ва юрак перикарддан 
ажратилади. Юрак уриш тезлиги аниқланади. Шундан сўнг пинцетнинг орқа 
томони билан бақа қорнига 3-4 марта eрилади ва юрак уришидаги ўзгариш 
текширилади. Юрак уриши ритми 
яна 1 ва 5 дақиқадан сўнг 
аниқланади. Тажрибадаги рефлектор 
ѐй адашган асабнинг афферент ва 
эфферент толали ҳамда узунчоқ мия 
нейронларидан иборат (34-расм). 
Юрак уриши тиклангандан сўнг 
орқа 
мияни 
бузиб, 
тажриба 
такрорланади. Бунда қоринга уриш 
натижасида юрак уриш ритми 
секинлашади, аммо бунда аксон-
рефлекс юзага келади (35-расм). 
Орқа мия ва узунчоқ мияни 
бузиб, тажриба яна қайтарилади. 
 
3-иш. Герингнинг нафас-юрак рефлекси 


55 
Ушбу рефлекс адашган асаб марказининг тонусини аниқлаш имконини 
беради. Чуқур нафас олгандан кейин нафас ушлаб турилганида юрак уриши 
частотаси вагус ядросининг тонусини ортиши натижасида камаяди. Бу 
нормада дақиқасига 4-6 та камаяди. Пульсни дақиқасига 8-10 ва ундан 
кўпроққа камайиши ВАТнинг парасимпатик бўлимининг тонусини 
ортганлигини кўрсатади. Дақиқасига 4 та уришга камайганлиги эса 
парасимпатик бўлимнинг тонусини пасайганлигини кўрсатади.
Ишни бажарилиши.
1)
Ўтирган ҳолатда пульс саналади. 
2)
Чуқур нафас олинади ва нафас ушлаб турилади. Ана шу вақтда пульс 
саналади. 

Download 5,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish