Ишнинг бориши
: 3 маротоба оғиз чайқалгандан кейин кимѐвий
стаканга сўлак йиғилади. Бешта пробирканинг ҳар бирига 1 мл дан сўлак
солинади. Биринчи пробиркадаги сўлак устига 1 мл крахмалнинг эритмаси
солинади. Иккинчи пробиркага сўлак 5 дақиқа давомида спирт лампасининг
устида қайнатилган ва кейин совутилган сўлак ва унинг устига крахмалнинг
1 мл эритмаси қуйилади. Учинчи пробиркадаги сўлакнинг устига 1-2 томчи
НС1 эритмаси қўшиб, яхшилаб аралаштиради. Унинг устига 1 мл крахмал
эритмаси қўшилади. Тўртинчи пробиркадаги сўлак устига 1 мл крахмал
эритмаси қуйилади.Бешинчи пробиркага сўлакнинг ўрнига 1 мл
дистилланаган сув ва 1 мл крахмал эритмаси солинади
116
1, 2, 3 ва 5 пробиркалар иссиқлиги 37-38
о
С бўлган сув ҳаммомига
қўйилиб, 10-15 дақиқа тутиб турилади. 4-чи пробирка музли идишга
қўйилади. Шундан кейин ҳар бир пробиркадаги суюқлик иккига бўлинади,
яъни пробиркадаги суюқликнинг ярми бошқа пробиркага солинади.
Пробирканинг биринчи ярмида крахмалга хос реакция қилинади, яъни 2
томчи Люголь эритмаси томизилади. Иккинчи ярмига эса глюкозани
аниқлаш учун Троммер реакцияси ўтказилади. Бунинг учун ҳар бир
пробиркага 10 томчи 10% натрий ишқор эритмаси томизилиб, устидан 1-2
томчи 1% мис купорос эритмаси томизилади. Ва пробиркалар қайнашга
етказмай спирт лампасининг устида ушлаб турилади.
Қайси пробиркада крахмал қай даражада сўлак ферментлари таъсирида
парчаланганлиги ҳақида хулосалар чиқарилади.
Натижалар 2.3-жадвалга тўлдирилади ва тегишли хулосалар
чиқарилади.
22-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ. Ошқозон ости бези α-амилазасини аниқлаш.
1-иш. Меъда тузилишини ҳайвон препаратида ўрганиш
Меъда мушакли ковак орган бўлиб, шакли ва катталиги турли
одамларда ва бир кишининг ўзида турлича. Одатда меъда шаклини
тўнтарилган ретортага ўхшатишади. Меъданинг қуйидаги қисмлари бор:
кириш (кардия) қисм (қизилўнгачнинг меъдага ўтиш жойига тақалиб
турадиган бўлими), туби (меъданинг юқорига туртиб чиққан қисми), танаси
меъданинг кириш қисми ва туби билан чиқиш қисми ўртасидаги каттароқ
бўлаги) ва чиқиш (пилорус) қисми
Меьдада кириш тешиги (қизилўнгачнинг меъдага ўтиш жойидаги
тешик) ва чиқиш тешиги ѐки дарвозаси (меъданинг ўн икки бармоқли
ичакка ўтиш жойидаги тешик), олдинги ва орқадаги деворлари да иккита
эгрилиги: кичик ва катта эгриликлари тафовут қилинади, кичик эгрилик
меъданинг. юқори чеккасидан, катта эгрилик эса пастки чеккасидан ўтади.
Меъда девори тўрт қават: ички қавати — шиллиқ парда, шиллиқ
остидаги қават, мушак қатлами ва ташқи қавати — сероз пардадан иборат.
Шиллиқ парда бир қаватли призматик эпителий билан боғланган. Бу
пардада бир талай найсимон меъда безлари бор, ана шу безлардан меъда
шираси ишлаб чиқарилади. Меъда шиллиқ пардаси бурма-бурма бўлиб
йиғилади. Шиллиқ парда остида жойлашган ва зичлашмаган бириктирувчи
тўқимадан тузилган қават ривожланганлиги ва шиллиқ пардадаги силлиқ
мушак толаларининг қисқариши туфайли бурмалар ҳосил бўлади.
Мушак қатлами уч қават силлиқ мушак толаларидан тузилган. Ташқи
қават узунасига ѐтган мушак толаларидан, ўрта қават циркуляр (халқа
шаклида ѐтган) толалардан, ички қават эса қийшиқ ѐтган толалардан иборат.
Мушак толаларининг ўрта — циркуляр қавати меъдадан чиқиш тешиги
соҳасида пилорик жом (қисқич) ҳосил қилади, ҳалқа шаклида жуда қалин
тортган- шу жомнинг қисқариши туфайли меъдадан чиқиш тешиги ѐпилади.
117
Пилорик жом соҳасида шиллиқ парда бурма — пилорус қопқоғини ҳосил
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |