С А М А Р Қ А Н Д – 2019 й.
Ушбу услубий кўрсатмаларда лаборатория ишлари мавзуси бўйича муҳокама учун саволлар, назарий маълумотлар қисқача берилган бўлиб бу эса талабаларга кам вақт сарф қилиб маърузада ўтган материалларни тезда ўзлаштириб олишига ёрдам беради. Услубий кўрсатмаларнинг асосий қисми лаборатория ишларини бажаришга ажратилган ва батафсил баён қилинган, ҳамда ҳар бир аволда мустақил ишлаш учун келтирилган ишлар талабага фаннинг шу мавзу бўйича масалалар ечиш усулларини қанчалик ўзлаштириб олганликларини текшириб кўришга имкон беради.
Тузувчилар:
Н. Меликулов «Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги»
кафедраси доценти
C.C.Аманов «Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги»
кафедраси ассистенти
Ш. Р. Яхшибоев «Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги»
кафедраси таянч докторанти
Тақризчилар:
Саидов Х.Р. «Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги»
кафедраси доценти
Бердиев Ш.Д. СамДУ «Назарий ва амалий механика»
кафедраси доценти
Услубий кўрсатма кўрсатма «Қурилиш механикаси ва материаллар қаршилиги» кафедраси (баённома № __, _________ 20___ йил) мажлисида ва “Қурилиш” факультетининг (баённома №__, __________ 20__ йил) илмий-услубий кенгшида кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Нашр белгилари СамДАҚИ коғоз босими А-5, Буюртма, №___
Нусхаси 50, ҳажми __ босма табоқ
4-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Пўлат материалини кесилишга, ёғоч материалини ёрилишга синаш. Мустаҳкамлик чегарасини аниқлаш.
Ишдан кўзда тутилган мақсад. Пўлат учун кесилишни (силжиш) ёғочни ёрилишга синаш усули билан мустаҳкамлик чегараларини аниқлаб, пўлат учун чўзилиш ва ёғоч учун сиқилишдаги мустаҳкамлик чегаралари билан солиштириш.
Металларни кесилиш (силжиш) га синаш. Силжишга ишлайдиган конструкция элементларини ҳисоблашда, одатда соф силжиш назариясига асосланилади. Маълумки силжишдаги рухсат этилган кучланиш чўзилишдаги рухсат этилган кучланишнинг 60-70 фоизини ташкил этади.
Лекин силжишга ишлайдиган конструкция элементларида (болт, парчин мих ва бошқаларда) уринма кучланиш билан бирга бир вақтнинг ўзида нормал кучланиш ҳам ҳосил бўлади. Бундай элементларнинг ишлаш шароити соф силжишдагига қараганда бирмунча мураккаб. Шу сабабали уларни синаб кўриб, мустаҳкамлигини текшириш керак. Ана шундай тажрибалардан бири 1-шаклда кўрсатилган. Чўзувчи Р кучнинг қиймати маълум миқдорга етганда намунанинг ўрта қисми чегараларига нисбатан силжиш (кесилиш) юзага келади. Кучнинг шу миқдорига емирувчи куч дейилади.
Силжишдаги мустаҳкамлик чегараси қуйидаги формуладан аниқланади:
бу ерда -кесилувчи юза. У иккига кўпайтирилади, чунки намуна икки кесим бўйича кесилади.
Бу лаборатория ишида фақат кесилишдаги мустаҳкамлик чегараси аниқланади. Бу миқдор билан чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси орасида пўлат учун қуйидагича боғланиш бор:
=(0,6……..0,8)
Олинган миқдорни бу формула бўйича таққослаб кўриш керак. Топилган кучланиш нинг қиймати шартли равишда кесилувчи юза бўйича текис тақсимланган деб олинди. Парчин михли бирикманинг мустаҳкамлигини текширишда парчин мих кесилишга, уланадиган асосий материал эса эзилишга ҳисобланиши керак, чунки ярим цилиндр юза бўйича ҳосил бўладиган нормал кучланиш уланаётган асосий материал учун хавфлидир. Бу кучланиш куйидаги формуладан ҳисобланади:
бу ерда -эзилувчи юза; d-парчин мих диаметри; -уланаётган лист қалинлиги.
1 -шакл.Пўлат намунанинг кесилишини синаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |