МИКРООРГАНИЗМЛАРНИНГ ГЕОЛОГИК ФАОЛИЯТИ
Барча тирик организмлар йиғиндиси планетамизнинг биомассасини
ташкил этади. Биосфера — ер қобиғининг тириклик бўлган устки қаватидир.
Биосферада ўсимликлар, ҳайвонлар, микроорганизмлар ва одамларнинг
геологик фаолияти намоён бўлади.
Биосферанинг юқори чегараси 10км бўлса, у бутун қуруқликни,
пастликларни ўз ичига олади, океанлардаги чегараси 4—10 км чуқурликкача
тушади. Биосфера биомассасини кўпайтиришда ўсимликлар, ҳайвонлар ва
микроорганизмларнинг аҳамияти катта. В. И. Вернадский фикрича, тоғ
жинсларининг ўзгаришида микроорганизмлар кучли агентлардан бири
бўлади, чунки жуда тез кўпайиши, кўп миқдордаги моддаларни ўзгартириб,
ҳаёти учун зарур бўлган энергиядан фойдаланиши билан характерли.
Масалан, темир бактериялари 1г танасини қуриш учун 464г FеСО
3
ни,
аммонификаторлар 20г NН
3
, нитрификаторлар 72г НNО
2
ни оксидлаши
керак бўлади. Турушлар бир неча юз тонналаб маҳсулотларни ўзгартириб,
спиртга айлантиради.
Чўкинди моддалар ҳосил бўлиши органик оламнинг ҳосил бўлиш
процесси билан чамбарчас боғлиқдир. Ерда ҳаёт пайдо бўлмасдан олдин
барча моддалар эриган ҳолда маълум бир концентрацияга етгунча денгиз
сувларидан тўпланиб борган. Кейинчалик тирик организмлар ўз танасини
қуриш учун сувдаги Са, Р, С, S, Si ва бошқа элементлардан фойдаланган.
Булар нобуд бўлганидан сўнг оҳактош, фосфорит, олтингугурт, тошкўмир,
нефть ва газ қатламларини ҳосил қилган. Бир гуруҳ микроорганизмлар бир
томондан тоғ жинсларини ҳосил қилса, иккинчи томондан уларни парчалаб
турган. Масалан, гранит механик нураш (яъни температуранинг кескин
ўзгариши) йўли билан кичикроқ бўлакларга ажралади. Химиявий факторлар -
СО
2
ва Н
2
О бу бўлакларни янада емиради ва калий ҳамда натрийнинг сувда
113
эрийдиган карбонат тузларини ҳосил қилади. Эримайдиган каолинни
(тупроқни) сув бошқа жойларга оқизиб кетади. Гранит устига оз миқдорда
бўлса ҳам тушиб қолган органик модда шу ерда сапрофит бактерияларнинг
ривожланиши учун шароит яратади. Ўз навбатида сапрофит бактериялар
органик моддаларни парчалаб, СО
2
ажратади. Бу СО
2
тоғ жинсларини янада
емиради. Булардан ташқари, тоғ
жинслари устида микроорганизмлар ҳам
пайдо бўлиб, улар NН
3
ҳосил қилади, булар учун керакли бўлган СО ни
сапрофит бактериялар ҳосил қилади. Сўнгра баъзи бир яшил сувўтлар пайдо
бўлади, баъзилари атмосфера азотини ўзлаштира олса, иккинчилари
азотфиксатор бактериялар билан бирга яшаб, лишайникларни вужудга
келтиради, булардан кейин мохлар ва аста-секин юксак ўсимликлар пайдо
бўла бошлайди.
Шундай қилиб, тоғ жинслари емирилади ва тупроқнинг чириндили
қатлами вужудга келади, чунки сапрофит микроорганизмлар ўсимликлар
қодолдиғини парчалаб, гумус ҳосил қилади.
Таусон кўрсатганидек, микроорганизмларнинг баъзи группалари нефть,
феноллар, парафин, нафталин ва бошқа маҳсулотларни ўзлаштира олиши
билан сапрофитлардан фарқ қилади. Унинг аниқлашича, микроорганизмлар
фаолияти натижасида СО
2
ҳосил бўлар экан. У денгиз сатҳидан 3—4 км
юқорида Помир ва Кавказ тоғларидаги тошлар устида қора доғларни кўради.
Бу қора доғларни текширганда кўк-яшил сувўтлар билан бактериялар
қолдиғи эканлигини аниқлайди. У кўк-яшил сувўтлар орасидан азотобактер
ҳужайраларини топади. Демак, кўк-яшил сувўтлар атмосферадан СО
2
ни
ўзлаштирган ва ўз танасини қурган ҳамда азотобактерга озуқа етказиб
берган. Ўз навбатида азотобактер атмосферадаги азотни ўзлаштириб,
сувўтларни азот билан таъминлаган, бу ўзига хос симбиоздир.
Кейинчалик эса кўк-яшил сувўтлар ва бактериялар нобуд бўлиб,
органик модда ҳосил қилган. Сапрофитлар эса органик моддаларни парчалаб,
СО
2
ажратган. СО
2
бошқа факторлар билан биргаликда тоғ жинсларини
емирган. Айниқса, оҳактошли жинсларнинг тез емирилишида сапрофит
бактерияларнинг роли ниҳоятда катта бўлган. Бу бактериялар СО
2
дан
ташқари, оксалат, сирка, сут, лимон ва бошқа органик кислоталар ҳосил
қилади, бу кислоталар ўз навбатида СаСО
3
ни тез емиради.
Тоғ
жинсларининг
емирилишида
сапрофитлардан
ташқари,
автотрофлардан: нитрификаторлар, олтингугурт бактериялари ва бошқалар
ҳам қатнашади. Автотрофлар сапрофитларга қараганда охактошларни 8
марта тез емиради. Олтингугурт бактериялари ҳосил қилган Н
2
SO
4
ҳам тоғ
жинсларини емиради. Сульфид рудаларидан: пирит (FeS
2
), алкопирит
(CuFeS
2
), молибденит (МоS
2
) ва бошқалар ҳосил бўлишида Thilobacillus
ferroxydans, Th.thiooxydans иштирок этади. Барча оҳактошларнинг 90%
микроорганизмлар томонидан ҳосил бўлган. Бунда айниқса бактериялар,
актиномицетлар ва замбуруғларнинг аҳамияти катта.
Микроорганизмлар оҳактошлар ҳосил қилиши учун, муҳитда уларнинг
тузлари бўлиши керак, денгиз сувида эса кальций тузлари доим етарли
бўлади. Ўз навбатида сапрофитлар оҳактошларни парчалаб туради. Демак,
114
микроорганизмлар оҳактошларни ҳам ҳосил қилиши, ҳам парчалаши мумкин
экан. Бундай нитрификаторлар селитра конларини ҳам ҳосил қилиши
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |