Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 8,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/161
Sana27.06.2022
Hajmi8,75 Mb.
#710534
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   161
Bog'liq
Микробиология ва вируслогия Ваҳобов А.Ҳ. Иноғомова М. (2)

8 гуруҳ – хламидобактериялар.
Бу гурух вакиллари ҳужайрасининг 
усти қобиқ билан ўралган. Бу гуруҳга еттита авлод киради.
Sphaerotilus 
авлоди – бир ҳужайрали, таёқчасимон грамманфий
организмлар бўлиб, субполяр жойлашган хивчинларга эга. Занжирсимон 
бўлиб учлари бир-бири билан уланган ҳужайралардан ташкил топган узун 
ипсимон шаклга эга бўлиб ўсади. Уларни усти шилимшиқсимон моддалардан 
тузилган қобиқ - қин билан ўралган бўлади. Хламидобактерияларнинг 
иплари бир неча миллиметрга етиши мумкин. Ҳужайралар қин ичида 
бўлиниб кўпаяди. Ҳосил бўлган ҳаракатчан қиз ҳужайралар қин ичидан 
сирпаниб чиқиб кетади ёки қиннинг парчаланганида ундан чиқиши мумкин.
Бу авлод вакиллари чучук сувларда, қоғоз ва сут саноати чиқиндилари билан 
ифлосланган сувларда учрайди. 
Leptothrix
авлоди вакиллари - тўғри таёқчалар шаклида бўлиб, улар 
занжир ҳосил қилиб қобиқ билан ўралган ҳолда учрайди. Баъзан улар айрим 
ёки бир гуруҳ ҳужайралар ҳолида сузиб юриши мумкин. Қобиқлари темир 
ёки марганец оксидларининг гидратлари билан тўйинган ёки қопланган
ҳолда учрайди. Ҳужайраси битта поляр хивчинга эга. Грамманфий. Аэроб. 
Юқорида айтилган вакиллар каби чучук сувларда яшайди. Булардан ташқари
Streptothrix, Crenothrix , Clonothrix
авлодлари ҳам мавжуд. 
9 гуруҳ – куртакланувчи ёки пояли бактериялар.
Улар
 
17 та авлод
бўлиб бирлашган.Уларнинг баъзиларига қисқача тавсиф берамиз. 
Hyphomicrobium
авлоди вакиллари икки учи ўткирлашган 
таёқчасимон, овал, тухумсимон ёки ловиясимон шаклли кўринишга эга. 
Улар ҳар хил узунликдаги ипсимон ўсимталар ҳосил қилади. Кўпайиши
ипсимон ўсимталари (гифалар) учида жойлашган куртаклари ёрдамида 
амалга ошади. Куртаклари етилгандан сўнг ҳаракатчан бўлиб қолади ва 
гифадан ажралиб бирор юзага, субстратга ёки бошқа бир ҳужайрага
ёпишади. Хемоорганотрофлар. Ўсиши учун СО

керак бўлади. Аэроблар. 
Кўпгина 

Download 8,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish