216
ижобийлигини таъминлайди, агар инсон фрустрацияга юқори сезгирлик соҳиби
бўлса ва агар унда фрустрацияни енгишнинг жамиятга мувофиқ усули
тарбияланган бўлмаса, бу инсон фаолиятида муаммога сабаб бўлиши мумкин
48
Фрустрация туфайли инсонда ички низолар пайдо бўлади.
Курт Левин
бундай низоларнинг уч турини ажратади:
1. тенг маъноли ижобий имкониятлар ёки вазиятлар низоси: инсонда икки
ёки ортиқ ёқимли мақсад бўлиб, уларга бир вақтнинг ўзида эришиб бўлмайди;
бу низонинг асосий хусусияти шундаки, ҳар қандай танловда ҳам инсон ютуққа
эришади, шунинг учун бу низо кучсиз фрустрацияни юзага келтиради;
2. тенг маъноли салбий имкониятлар ёки вазиятлар низоси: инсон икки
ёқимсиз кўринишдан бирини танлаш лозим; ҳар қандай танловда ҳам у мағлуб
бўлади, шунинг учун бундай низода фрустрация жуда кучли бўлади ва кўпинча
бундай ҳолатдан қочиш реакцияси пайдо бўлади, агар бунинг имкони бўлмаса
ғазаб юзага келди;
3. ижобий-салбий имкониятлар ёки “танлаш муаммоси” низоси:
мақсаднинг ижобий ҳам салбий томони мавжуд; бундай низолар ҳаётда
бошқаларига нисбатан кўпроқ учрайди. Бундай низони ечишда аввал ижобий
мойиллик устунлик қилади – инсон хоҳишга ён беради,
лекин кейин содир
бўлиши мумкин бўлган кўнгилсизликлир билан боғлиқ хавотир пайдо бўлади
ва мақсадга яқинлашётганда ушбу салбий мойиллик кучаяди ҳамда мақсадга
эришишдан воз кечишга олиб келиши мумкин. Бундай кўринишдаги низода
фрустрация ўрта даражада бўлади.
Эмоцияларнинг фрустрацион назариясида
салбий эмоцияларнинг пайдо
бўлиши эҳтиёжлар, майлларнинг таъминланмаслиги, муваффақиятсизликлар
оқибати сифатида тушунтирилади. Дж.Дьюи фикрича, инстинктив ҳаракатлар
ёки ихтиёрий хатти-ҳаракат шаклини бажарётганда тўсиққа
учраши сабабли
эмоция пайдо бўлади. Бундай ҳолатда янги шароитга мослашишга ҳаракат
қилаётган инсон эмоцияни ҳис қилади. Э.Клапаред бунга яқин фикр билдиради:
эмоциялар фақат қайсидир сабаб билан адаптация қийинлашган вақтда пайдо
бўлади.
Ушбу йўналишдаги изланишларга Л.Фестингернинг когнитив диссонанс
назариясини асосли равишда келтириш мумкин. Ушбу назарияга асосан,
фаолиятнинг кутилётган ва амалдаги натижаси ўртасида тафовут бўлса
(когнитив диссонанс), салбий эмоция пайдо бўлади, агар улар ўртасидаги
натижа мос бўлса (когнитив консонанс) ижобий эмоциялар пайдо бўлишига
олиб келади. Диссонанс ва консонансда пайдо бўлувчи эмоциялар инсон хатти-
ҳаракатига мувофиқ асосий мотивлар сифатида қаралади.
С. Розенцвейг фрустрация ҳолатини йўналганлиги бўйича
инсон хатти-
ҳаракатининг уч шаклида ифодаланишини кўрсатган: экстрапунитив,
интрапунитив ва импунитив.
48
Изард К. Эмоции человека. М., 1980.
217
Экстрапунитив шакли
– агрессияга нисбатан ички ундовчи куч пайдо
бўлиши, реакциянинг ташқи йўналганлиги билан боғлиқ. Инсонда
жиззакиллик, ўкинч, ғазаб, ўжарлик, қандай бўлмасин қўйилган мақсадга
эришишга ҳаракат пайдо бўлади. Ушбу ҳолат спорт фаолиятида қуйидагича
намоён бўлади: спортчи ҳаракатида
пластиклик пасайиб, оддий кўринишга
келади, аввал ўрганилган эски хатти-ҳаракатларни намоён этади. Спортчи
муваффақиятсизлиги учун бошқаларни, ташқи сабабларни айблайди.
Интрапунитив шакли –
спортчида хавотир, тушкунлик, камгаплик,
фаолиятнинг издан чиқиши учун ўзини айблаш, ўз хатосини англаш ҳолати
намоён бўлади.
Вазифани бажаришда инсон эски, содда усулни қўллайди,
фаолият кўринишлари ва қизиқишларини чегаралайди, ноаниқ ҳаракатларни
амалга оширади. Фрустрациянинг бу икки кўриниши машғулотларнинг
беқарорлигини олиб келади. Спортчида ўз имкониятларига ишонч йўқолади ва
спорт турини ўзгартириши ёки умуман тарк этиши мумкин.
Импунитив шакли
– спортчи фрустрация ҳолатини аҳамиятсиз ва вақти
билан тўғри бўлади, деб ҳисоблайди.
Фрустрация инсон фаолиятига турлича таъсир этиши мумкин. Айрим
ҳолатларда мақсадга эришиш учун йўналтиради, мотив кучини оширади. Бироқ
бунда хулқ шакли импульсив ва иррационал характер намоён этади. Бошқа
ҳолатларда
фрустрация
инсонни
ҳаракатдан
тўхтатади.
Болаларда
фрустрациянинг тез-тез пайдо бўлиши уларда шахсий хусусият сифатидаги
агрессивлик, айбдорлик ҳисси, ўзига ишончисизликни шакллантиради
49
Шахсларо муносабатларда манипуляцион
таъсирларнинг олидини олиш,
ёшларни агрессив хулқ шаклланишидан ҳимоялаш учун уларда юзага келган
салбий эмоционал ҳолатлар, хусусан фрустрация ҳолатини енгиб ўтишга
ўргатиш лозим. Бундан ташқари ёшларда ассертив хулқни шакллантириш
ижобий самара беради.
Ассертив хулқ – ўзгаларнинг шахсий қадр-қийматини, ҳуқуқини поймол
этмасдан, ўз қадрини билиш, ҳуқуқини англаб ва унга риоя этишдан иборат
бўлган хулқ намунаси. Ассертив хулққа эга инсон қизиқишларини
фаол ва
изчил равишда ҳимоя қилади, ўз мақсади ва ниятини очиқ ошкор этади ва шу
билан бирга ўзгаларнинг қизиқишларини ҳам ҳурмат қилади. Ассертив хулқ
инсоннинг ташқи таъсир ва ғояларга тобе бўлмаслик, ўз хатти-ҳаракатини
мустақил бошқариш ва унга жавоб бериш қобилиятида намоён бўлади.
Ассертив хулқли киши ўзини мустақил инсон сифатида тутиб, бошқалар билан
ўзаро тенг муносабатларда бўлади ва бу ўз навбатида давлат ҳамда жамият
барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат этади.
Do'stlaringiz bilan baham: