Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли


МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАРЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

 
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАРЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК 
ХУСУСИЯТЛАРИ ТАҲЛИЛИ 
 
 
 
Д.Ғафурова., 
СамДУ магистранти 
 
Бугунги кунда болалар қаерда яшашидан қатъий назар, доимий равишда 
ижтимоий, сиёсий, экологик, илмий, техникавий ва индустриал соҳалардаги 
ўзгаришлар билан тўқнаш келишларига тўғри келади. Боланинг ривожланиши 
ва ўсиши узлуксиз давом этадиган жараёндир. Бу даврда унинг шахс сифатида 
шаклланиши, илк бор оламни атрофидаги ашё ва буюмлар орқали англаб, ундан 
ўзича маъно топишга интилиши, қизиқиш ва ҳиссиётлари ривожланишини 
кузатамиз. 
Ҳаётнинг ҳар бир даври, ривожланиш хусусиятлари ва эҳтиёжларига кўра 
ўзига хос босқичларга эга. Боланинг ўсиб, улғайишида мактабгача бўлган 
даврни шулар сирасига киритиш мумкин. Болалар оҳанграболи олам 
ҳисобланган даврда, жуда тез ўсиш, ривожланиш ва ўзгаришлар ичида 
яшайдилар.Бу даврда болаларда жисмоний сифатлар билан бир қаторда 
психологик жараёнлари, психик ҳолат ва хусусиятлари ҳам шаклланиб боради. 
Айнан манашу даврда ота оналар ва тарбиячи педагоглар болаларга катта 
эътибор берилиши талаб қилинади. Бу фарзанд тарбиясида айнан шу давр 
қанчалик аҳамиятли эканининг яна бир бор исботлаб беради. 
Болалик дунёсидан чиқиб кетган катталар унга қайтиб кира олмайдилар. 
Турмуш ташвишлари бунга йўл қўймайди. Катталар фақатгина болалар билан 
мулоқот давридагини бу оламни кузатишлари ва унинг ажойиблигидан 
қувонишлари мумкин. Лекин шуниси қизиқ-ки, биз катталар бу ажойиботни 
кўриш ва ундан баҳраманд бўлиш ўрнига ундан қочамиз ва бу ишни 
кимларгадир топширамиз. Баъзан ота-оналар бўла туриб қўйидаги хатоларга 
йўл қўямиз: 

Бола тарбиясида оиладагиларнинг турлича муносабатлари (бува, буви, 
ота, она). 

Ҳиссий илиқликнинг етишмаслиги. 

Асабийлашган болани бошқариш малакасининг етишмаслиги. 

Болага қўйилаётган талабнинг бир-бирига мос келмаслиги. 
Бу хато ва камчиликларимиз болажонларимиз хулқида муаммоларни 
келтириб чиқаради. Баъзан бу муаммоларни ечимини топишга ҳам қийналамиз. 
Оиладаги носоғлом муҳит жанжалкаш болалар тарбияланишига сабаб бўлади. 
Ҳар қандай одам стресс ҳолатида жанжаллашишга мойил бўлиб 
қолади.Табиийки жаҳл ва унинг турлари ёш хусусиятларига кўра турлича 
бўлади. Бир икки ёшли бола жаҳли чиққанда жаҳлини чиқарган одам билан 
урушмайди, балки у ерга ётиб йиғлайди, ўзини ўзи уради. 


157 
Болани қанча шошилтирсак у шунчалик секин ҳаракат қилади. Имиллаган 
болалар устидан одатда оналар шикоят қилади. Бир ёшгача боладан ҳеч нарса 
талаб қилинмайди. Шунинг учун бу ҳолат сезилмайди. Аста-секинлик билан бу 
ҳолат намоён бўла бошлайди. Бу вақтда олийжаноб оналар болаларини 
шоширмайди. Бирор нарсага қизиқтириб тезроқ ҳаракатланишга ўргатади.Тезда 
жаҳли чиқиб бақириб кетадиган оналарнинг болалари ҳам қайсар бўлади. 
Бесабр ота-оналар доимо фарзандларини шошилтириб унинг имиллашига 
сабабчи бўладилар. 
Болалар ўсаётганда иштаҳа билан боғлиқ муаммоларни аксарияти бир 
ёшдан икки ёшгача бўлади. Болакайларнинг бир йилдан сўнг иштаҳалари пасая 
бошлайди. Иштаҳа тишлар чиқаётганда ҳам йўқолади. 
Одатда болалар икки ёшдан уч ёшгача инжиқ бўлишади. Ҳаммамиз бола 
инжиқлигини кўрганмиз ва кузатганмиз. Сайрга бирга олиб чиқмаганимизда, 
ўйинчоқ ёки ширинлик олиб бермаганимизда у айтганини қилдирмоқчи бўлади. 
Шу вақтда озгина иккилансак, бола буни сезиб ҳаракатга тушади. Натижада 
ўзимиз боламизнинг инжиқланишига шароит яратган бўламиз. Қатъий 
турганимизда уларни осон бошқаришимиз мумкин. Бола буни ҳис қилади ва 
кўнади.
26
Инжиқланишига бирор ери оғриётгани ҳам сабаб бўлиши мумкин. 
Хуллас, агар болангиз инжиқланса уни руҳий ва жисмоний сабабларини 
қидиринг.
Икки уч ёшли бола одатда кечаси ўрнига сийиб қўймайди. Баъзиларида бу ҳол 
уч ярим ёшгача чўзилса, баъзиларида эса икки ёшданоқ ўрни қуриб туради. 
Болалар кечаси ўрнини ҳўл қилиб қўйишининг бир неча сабаблари бор. 
Шулардан бири жисмоний касалликдир. Одатда бундай болалар кундузи ҳам 
сийдик ушлашга қийналадилар. Уч ёшдан ошган бундай болалар албатта врач 
назоратидан ўтиши лозим. Энурез (сийғоқлик) ўғил болаларда кўп учрайди ва 
бу ўсмирлик чоғларида қолиб кетади. 
Боланинг ривожланиши ва ўсиши кечасию- кундузи давом этадиган 
узлуксиз жараёндир. Бу даврда бола мустақилликка ўргатилиб борилади. 
Эндигина қадам қўйиб юришни ўрганган болангиз қўлини қўйиб 
юборишингизни талаб қилади. Эндигина тили чиқиб гапиришни ўрганганида 
эса “Мен каттаман” дейди. Отаси ёки онаси каби тезроқ катта бўлиш истаги 
уларда ҳамма нарсани мустақил равишда бажаришга бўлган интилишни 
келтириб чиқаради. Юришни биладиган болани аравачада олиб юриш, тўкиб 
сочиб ҳам овқатни ўзи ейишга интиладиган болага едириб қўйиш ва шу аснода 
унга тўхтовсиз равишда “Сен ҳали кичкинасан” дейиш боланинг ўсишига 
ҳалақит беради. 
26
Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари. Тошкент – 2012.
бола 
хулқидаги 
муаммолар
жанжалкаш 
бола
имиллаган 
бола
иштаҳаси 
ёмон бола
инжиқ бола
сийғоқ 
бола


158 
Фараз қилинг ўсаётган оёқнинг пойафзали каттасига алмаштирилмаса, бу 
билан ўсиш тўхтайди деб айтиб бўлмайди, у ўсаверади. Лекин у мажруҳ бўлиб 
ўсади. Болани ўсиши учун зарур бўлган эркинликлар чегараланганда ота-
оналар уларни асраб-авайлагандек кўринсада, аммо уларнинг барчаси 
ўзларининг ҳаловатларини сақлаш учун интиладилар. Сиз фарзандингизга ҳаёт 
бердингиз. Энди унга инсон бўлиши учун ёрдам беришингиз керак. Биз ота-
оналар билан оила жисмоний маданиятни шакллантириш, оилада бу жисмоний 
фаолиятини ошириш, болалар ўртасида соғломлаштириш ишларини ташкил 
этиш ва касалланиш даражасини пасайтириш жараёнларида инновацион 
технологиялардан фойдаланиш самарадорлигидир.
Ота-оналар билан ёшликда ўйнаган ўйинларини эслаб, уларни болаларни 
жисмоний томондан ривожлантиришдаги аҳамияти ҳақида сухбатлар ташкил 
этиш мақсадга мувофиқдир.
27
Бу давр психология фанининг ёш даврлар 
спихологияси ва мактабгача ёшдаги болалар спихологиясида ўрганилган. Ёш
даврлари муаммосини ўрганиш кўпгина оимларни қизиқтириб келган 
муаммолардандир.
Л.С.Выготский биринчилардан бўлиб шахс онтогенетик 
ривожланишини даврлаштиришда тарихийлик тамойилига амал қилиш 
лозимлигини таъкидлаган. Унинг фикрича, болали – бу мураккаб
ижтимоий маданий ҳодиса бўлиб, табиатан тарихий келиб чиқиш характерига 
эга. 
28
З.Фрейд бўйича даврлаштириш назариясида қуйидагича бўлинади: 
- Орал босқич туғилгандан 18 ойгача давом этади. Бундан она сути
билан озуқаланиш, овқатланишга асосий урғу берилади. Бу дврда онанинг
ишончи ва меҳри етакчи ўринга эга. 
- Анал босқич 1-1.5 ёшдан 3 ёшгача давом этади. Асосий жиҳат 
Эгонинг ривожланиши билан белгиланади. Айнан мана шу даврда ота-она
ёрдамида болада ўзини – ўзи бошқариш механизми ривожлана бошлайди.
- Фаллик босқич 3 ёшдан 6 ёшгача давом этади. Бу даврда жинсий 
идентификатсия шаклланади. Ўғил болаларда Эдип, қиз болаларда Электра 
комплекслари айнан мана шу даврда кузатилади. 
- Латент босқич 6-7 ёшдан 12 ёшгача давом этади. Таълим, спорт,
дўстлар билан мулоқотга бўлган эҳтиёж ортади. 
- Генитал босқич (12-18 ёш) – биологик етилиш билан кечадиган давр 
деб такидлаб ўтади.
29
Айнан мактабгача даврда болаларда ролли ўйин фаолияти жуда яққол кўзга 
ташланади. Айнан манашу даврда улар ҳаётни роллардан иборат эканлигини 
узларича тасаввур қилишади. Демак бу даврда айрим фаолиятнинг ижтимоий-
мотивацион томони ривожланади, муносабатлар тизими, мотивлар шаклланади 
6-7 ёшли болалар учун янги фаолият бўлган ўқиш улардан янги сифат, янги 
хусусиятларга эга бўлишларини талаб этади. Ўқиш фаолияти учун
27
“Мактабгача таълим муассасаларида жисмоний тарбия” Тузувчи-муаллифлар: 
Т.С.Усмонхўжаев, С.Т.Исломова. “Илм Зиё” нашри. Т.2006 
28
“Онтогенез психологияси” Э.Ғозиев. “Ношр” нашриёти., Тошкент, 2010 
29
“Умумий психология” Э.Ғозиев. Тошкент, 2010. 


159 
болаларда барқарор диққат, ўткир зеҳн, мустақиллик, ишчанлик ва
батартиблик хислатлари бўлиши керак. Боғчадан мактабга ўтишлари
натижасида катталар билан бўлган муносабатларида ҳам бирмунча ўзгариш
юз беради. Болаларнинг мактабга ўтишлари, уларнинг яслидан боғчага
ўтишларига қараганда мураккаб босқичдир.
Шуни ҳам назарда тутиш керакки, бола мактабга ўтиши билан унинг
ижтимоий ҳолатида ҳам ўзгариш рўй беради. Чунончи мактаб ёшига 
яқинлашган болалар боғчада “катта” деб ҳисобланар эдилар. Мактабга
ўтгач, улар яна “енг кичкиналар” қаторига тушиб қоладилар. Шунинг учун бу 
даврда оилада болалар учун тўлиқ эътибор бериш талаб этилади. Келтириб 
ўтилган фикр ва мулоҳазалардан оилада тўғри ташкил этилган шарт-
шароитлар 
болаларни 
жисмоний 
ва 
психологик 
томондан 
тўғри 
ривожланишига замин бўлади деган хулосага келиш мумкин.

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish