8- МАЪРУЗА. Тупроқнинг сув режими
Талабаларга ҳархил табиий - тарихий шароитда шаклланган асосий тупроқ типларининг, типчаларини сув режими, баланси, уни турлари ҳамла бошцариш йўллари, аҳамияти тўғрисида билим бериш ҳисобланади.
Тупроқда сувнинг ҳаракатини кўрсатувчи ҳодисалар мажмуаси, яъни тупроққа сувни тушиши ва унинг сарфланиши унинг сув режими, миқдори жиҳатдан ифодаланиши эса тупроқнинг сув баланси деб.аталади. Тупроқнинг сув баланси деганда маълум вақт ичида сув жамғармасининг ўзгариши, тупроққа келадиган сувнинг тушиши ва сарфланиши тушинилади. Намлик манбаи асосан ёғинлардир. Нам жамгармасининг ҳаводаги буғсимон намлар конденсацияси хисобига тўлдирилиши иккинчи даражали ахамиятга эга, Сизот суви юза жойлашган районларда сизот сувидан кўтариладиган капилляр намлик — тупроқдаги намнинг мухим манбаи хисобланади. Суғориладиган дехқончилик шароитида эса тупрокнинг намлиги бериладиган сув ҳисобига тўлдирилади.
Тупроқдаги сув баланси Г.Н.Внсоцкий бўйича, қуйидаги элементлардан ташкил топади.
Сувнинг келиш манбалари
1.Ёғинлар (ёмғир ва қор).
2.Буғсимон сувларнинг тупроқдаги конденсацияси.
З.Шамол ёрдамида четдан олиб келинган қорлар.
4.Тупроғ юзасидан (четдан) сувларнинг келиши.
5,Грунт сувларидан келган оқимлар.
Сарфланиши
1.Ўрмон қийи, ўлик қолдиқларни ёғинлар билан хўлланиши.
2.Шамол ёрдамида четга олиб кетилган қорлар.
З.Сувнинг тупроқдан парланиши.
4.Транспирация.
5.Сизот сув тушган сув.
Суғориладиган ерлар учун келиш манбаъларига суғорилганда бериладиган сув миқдори ҳам кушилади. Сув баланси йил сайин ўзгариб туради.
Г.Н.Висоцкий бу кўрсаткични эътиборга олиб, тупрок, қатламларида доимий муз қатламининг мавжудлиги ёки йўклиги, бутун йил давомида тупроқнинг қайси қалинликдаги қатлами сув билан банд бўлиши ҳамда сувнинг бу трансформациясида пастга оқувчи ёки юқорига кўтарилувчи сувларнинг қайси бири устун бўлиши, сувнинг кирими ва сарфига қараб тупроқ сув режимининг тўртта асосий типини аниклади; Булар ювиладиган, даврий ювиладиган, ювилмайдиган ва терлайдиган сувлар. А.АРоде сув режими классификациясини янада ривожлантириб, унга музлаган сув режими ва ирригацион сув режими типларини қўшди. Музлаган сув режими шимолий совуқ областлар тупрокдарига хосдир. Музлаган қатламнинг ёзда унча чуқур эримаслиги, сув ўтказувчанлигини ва ёз даврида температуранинг пастлиги ва ёғингарчиликнинг кўплиги, буғланиш ва десукциянинг камлиги туфайли тупроқ йил бўйи жуда нам бўлиб туради. Йил давомида тупроқ — грунтнинг атиги 0,4 — 0,6 м қатлами сув алмашиниши билан банд бўлади. Ювиладиган сув режими ўрмонзор областларига хосдир, бу ерда ёғин миқдори буғланишига қараганда хосдир, бу ерда ёғин миқдори сернам бўлади, бу эса нураш ва тупроқ пайхон бўлиш процесснда вужудга келади ҳаракатчан махсулотларнинг устки горизонтлардан пастга ювилиб тушиши сабабчи бўлади. Бу режимда тупроқ —грунтнинг жуда катта катламида ёғин —гочин сувининг трансформацияси кузатилади. Характерли томони шуки, тупроқнинг вертикал профилида бир йил эмас, балки кўп йиллар давомида пастга оқувчи сувлар устунлик қилади. Тупроқ қатламидаги намлик кўрсаткичи унинг юқори қисмида ўсимликларни сўлиш намлиги даражасига яқин келмайди. Бу сув режими ўзига хос тупроқ типини — гюдзол ёки подзоллашган тупроқларнинг шаклланитида энг асосий омил хисобланади.
Даврий ювиладиган сув режими ўрмон - дашт ва даштлардаги текисликларнинг паст ерларидаги ишқорсизланган қора тупроқлар, ўтлоқи тупроқ ва ўтлоқи каштан тупроқлар учун характерлидир. Бу режимда тупроқ, баҳорда ва ёзнинг биринчи ярмида қор ва ёмғир сувлари шунингдек, атрофдаги баландликлардан оқиб келган сувлар чуқур намланади. Ер бетидаги сувлар кўпинча сизот сувларга бориб қўшилади ва даврий равишда гупроқнинг чуқур қисминигина ишқорсизлантиради. Қурғоқчил иссиқ ойларда сув кўтарилади. Бу сув режимида ҳам сизот сувлари чуқурлигигача бўлган қатлам иштирок этади. Тупроқ вортикал намлик кўрсаткичи тўла нам сиғими даражасидан ўсимликни сўлиш намлиги кўрсаткичи ўртасида тебраниб туради. Умуман олганда куз, қиш, баҳор фаслларида тўпланган сув жамғармаси маданий ўсимликларни вегетацияси давомида етарли миқдорда сув билан таъминлайди.
Ювилмайдиган сув режимида дашт, қуруқ дашт ва чўл зоналаридагн сизот сувлар чуқурда жойлашган хамда уларнинг тупроғи қурук иқлимли тупроқларга хосдир. Бу сув режимида тупроқ катлами бошдан оёқ намланмайди. Тупроқлар ёғин миқдорига қараб, чўлларда 10 — 40 см дан бўз тупроқли зонада! — 2 м гача ва к,ора тупроқли зонада 2 — 4 м гача намланади. Умуман бу сув режимида қатнашган сувлар сизот сувлари билан бирлашмайди.
Ёғин сочин миқдори кам бўлганлиги сабабли тупроқ устки қатлами (1 — 1,5 м) сув алмашининиши билан банд бўлади. Намлик кўрсаткичи ДНС дан ЎСН ўртасида тебраниб туради. ЎСН билан характерланадиган қатлам 0 — 40 см ни ташкил этиб, одатда ёз ойларида (июнь — август) кузатилади. Табиий нам билан мазкур майдонлар таъминлаган, Бу майдонларда қурроқчилик хавфи кутилади.
Терлайдиган сув режими сизот сувлари юза жойлашган тупроқларга хосдир. Бунда ёғин —сочин ва сизот сувлари асосий манба ҳисобланади. Сизот суви муттасил юза жойлашганда тупроқ ҳамма вақт нам ҳолда туради, бирмунча чуқурроқ жойлашганда эса, сизот суви юзада бўлган даврдагина капиллярлар оркали нам келиб туради. Сизот сув пасайганда капиллярлардан нам бутунлай кўтарилмай қўяди ёки жуда кам кўтарилади тупроқ маълум чуқурликкача қуруб қолади. Бу сув режимида буғланиш ва транспирацияга ёғин сувидан кўра кўпроқ сув сарф бўлади. Мазкур майдонлар табиий намлик билан жуда паст даражада таъминланган бўлади. Шунинг учун ҳам тупроқдаги намлик кўрсаткичи асосан сизот сувларидан келадиган капилляр сувлар ҳисобига ўзгариб боради. Борди—ю сизот суви чуқур жойлашган бўлса тупроқнинг намлиги ЎСН даражасидан хам пастга тушиб, МГ кўрсаткичига яқин келиб қолади. Бундай шароитда тупроқ қурғоқчилиги вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |