Тоғ олди зонаси тупроқларининг сув режими
А. Тўқ тусли бўз тупроқларнинг сув режими. Суғорилмайдиган қўриқ бўз ерларда ёғин—гочин тупроқ памлигининг асосий манба ҳисобланади. Намланиш чуқурлиги ҳар йили иклим шароитига қараб ўзгариб туради. Ёғингарчилик кам бўлган )'шллар тўк, тусли бўз тупроқ 1 м чуқурликкача, кўп бўлган йиллари эса 2 —3,5м даи ҳам чуқурроқ , намланиши мумкин. Кўпгича тупроқнинг намланиш чуқурлиги 1,5 м дан ошади.
Бу зонада хам тупроқда намнинг энг кўп тўпланган вақти апрель ойига тўғри келади. Сув айиррич — дўнгликларда 2 м ли қатламдаги намлик 440 мм ни ташкил этади, шишаби шимол томонга қараганда ёнбағирларда 470 мм нам тўпланади. Бу давр сув айиргачдаги фойдали актив иам миқдори 180 мм ни, шимолга қараган ёнбағирда 290 мм ни ташкил килади/ Ўткўланлар сув айриигчдагига қараганда шимолга қараган ёнбагарларда анча қалин ўсади, шунга кўра сентябрга келиб, ёнбағирларда ўсимлик ўзлаштира оладиган нам деярли қолмайди.
Тўқ тусли тупроқларнинг устки (30 см ли) қатламидаги актив нам микдори июль ойгача етади. Кейинчалик камайиб, ёғингарчилик даври бошланганга қадар, ўсимлик ўзлаштира олмайдиган даражага тушиб қолади. Шуни айтиш керакки, қиш хар қанча сернам бўлмасин, агар бахорда ёғингарчилик кам бўлса, бунинг устига шамолии кунлар махсулдорлигига, айниқса, бошоқли дон экинларининг хосилдорлигига салбий таъсир этади. Демак, тўқ тусли бўз тупрокларда дон экинларининг хосилдорлиги март —апрель ойларидаги ёрин —сочин микдорига боғлиқ бўлади. Апрель ойида тупроқ чуқуррок, намланса (тупроқнинг намлик даражаси юқори бўлса) яйловларда ем — хашак мўл бўлади.
Б. Типик бўз тупроқларнинг сув режими. Ўзбекистонда типик бўз тупроқлар анча кенг тарқалган, улар асосан денгиз сатҳидан 300-800 м баландликдаги тоғ олди текисликлари, адир ва дашт зоналарини эгаллайди. Типик бўз тупроқларнинг катта қисми сугориладиган деҳқончилик билан банд, уларда экинлардан юқори ҳосил олишни таъминловчи озиқ ва сув режими яхши бўлганлиги учун хозирги вақтда бу ерлар бутунлай деҳқончилик системасига жалб этилган. Юқори потенциал унумдорликка эга бўлган типик бўз тупроқлар зонасида — республикамизнинг асосий дон экадиган боғдорчилик хўжаликлари жойлашган. Бундай майдонларда хом ашё етказиш тупроқда мавжуд бўлган табий намликни тежаб, сарфлашга асосланган бўлиб лалмикор дехқончилик системаси деб юритилади.
Типик бўз тупроқлар зонасида йиллик ёғин —сочин миедори 300 — 400 мм ни ташкил этади, тупроқнинг намланиши чуқурлиги 0,6 — 0,8 м га етади. Тупроқнинг энг нам пайти апрель ойи бошларига тўғри келади, бу вақтда сув айиргачидаги тупроқнинг 2 м қалинликдаги қатламида 'нам миқдори 420 мм га етади, шундан 230 мм, ўсимлик ўзлаштира оладиган фойдали актив нам хисобланади. Лекин бу зонада хаво харорати нисбатан баланд ва нисбий намлик паст бўлганлигидан актив намлик май ойининг охирларига бориб батамом сарф бўлади. Июльойига келиб тупроқнинг устки 1 м ли қатламидаги нам миқдори хатто сўлиш намлигидан ҳам пасайиб кетади. Энг устки 40 см ли қатламида эса бундан хам кам бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |