Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жихатдан узвий кетма-кетлиги
Криптографик протоколлар фани ўқув режадаги математик анализ, алгебра ва геометрия, эхтимоллар назарияси ва математик статистика, ахборот хавфсизлиги, ахборот хавфсизлигининг аппарат-дастурий воситалари, ЭҲМ ва дастурлашкаби фанлар билан боғланган бўлиб, уларнинг натижалари ва ютуқларидан кенг фойдаланади.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Криптографик протоколларўқув фанидаахборот хавфсизлигини таъминлашда криптографик протокллардан фойдаланишни ўргатилади. Ушбу фан оркали талабаларWindows операцион тизимида калитлардан фойдаланиш ва аутентификацияни ташкил килишда протоколларни созлашни мустакил амалга оширишни ўрганадилар. Турли информацион тизимларда маълумотларни химоялашда криптографик проколларни қўллайдилар.Бу эса фанни чуқур ўрганган ҳар бир бакалавр олган билим ва кўникмаларини амалий иш фаолиятида, илмий-тадқиқот ишларида, шунингдек, таьлим тизимида самарали фойдаланиши имконини беради.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Криптографик протоколларфанини ўзлаштириш учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, стандартлар, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлар ва илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади.
Асосий қисм
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
Протокол ва унинг вазифалари. Криптографик протоколлар ҳақида умумий тушунчалар. Криптографик протоколлар назарияси. Криптографик протоколнинг хоссалари. Криптографик протоколларнинг умумий классификацияси. Криптографик протоколларнинг вазифалари. Протокол хавфсизлигига оид талаблар. Идентификация ва аутентификация. Криптографик протоколларга қилинадиган ҳужум турлари. Парол ёрдамидаги аутентификация. Аутентификация протоколлари Kerberos протоколи. Калитларни бошқариш тушунчаси.Калит тақсимоти муаммоси. Калитларни тақсимлаш протоколларининг хоссалари. Криптографик калитларни тақсимлаш усуллари ва схемалари. Симметрик криптотизимларга асосланган калитларни тақсимлаш протоколлари: Симметрик шифрлаш алгоритми ёрдамида калит узатишнинг содда протоколлари. Шамир протоколи. Нидхейм-Шредер протоколи. Отвей-Риис протоколи. Yahalom протоколи. Ньюман-Стабблбайн протоколи. SKID протоколи. Вақт белгиси протоколи. Носимметрик криптотизимларга асосланган калитларни тақсимлаш протоколлари: Диффи-Хеллман алгоритми ва протоколи. Hughes протоколи. MTI протоколи. DASS протоколи. Деннинг – Сакко протоколи. Ву–Лама протоколи. Калитларни тақсимлаш бўйича мавжуд протоколларнинг бардошлилигини таъминловчи муаммолар. Калитларни тақсимлаш протоколларини таҳлиллаш усуллари. Криптографик калитларни тақсимлаш усулларининг классификацияси. Ошкоралиги нолга тенг бўлган протоколлар: ошкоралиги нолга тенглиги тушунчаси. Математик масалаларни ечиш протоколлари. Шартнома имзолаш протоколлари. Жамоавий электрон рақамли имзо протоколлари. Интернет тармоғида маълумотларни ҳимоялаш протоколлари. ISO/OSI модели. IP протоколи. IPSec протоколи. ESP протоколи. IKE протоколи. SSH протоколи. SSL (TLS) протоколи.
Do'stlaringiz bilan baham: |