1.3. Ўзбекистоннинг қадимги ва ўрта асрлар тарихини
даврлаштириш. Жаҳон тарихини даврлаштириш тўғрисидаги
назариялар.
Ўрта Осиё халқларининг тарихий тақдири қадимги даврлардан
бошлаб бир–бирига узвий боғланган бўлиб, Ўзбекистон тарихи
минтақа ва жаҳон тарихининг ажралмас қисмидир.
Сўнгги йилларда Ўрта Осиёнинг турли ҳудудларида
археология, антропология, тарихий этнография, эпиграфика ва
нумизматикага оид кашфиётлар туфайли тарихни холисона
ёритишга хизмат қиладиган муҳим маълумотлар тўпланди. Улар
ўлка тарихининг қадимги босқичларидаги иқтисодий, маданий ва
ижтимоий–сиёсий жараёнлари ҳақида янада тўлароқ тасаввурлар
ҳосил қилиш имконини беради. Янги илмий маълумотлар энг
қадимги хўжаликлар ва меҳнат қуроллари, хўжаликнинг ишлаб
чиқарувчи шаклларига ўтилиши, ишлаб чиқаришда металлнинг
ишлатила бошланиши, айирбошлаш ва савдо–сотиқ, илк шаҳарлар
ва давлатларнинг ташкил топиши ва бошқа тарихий–маданий
жараёнлар билан боғланади. Даврлаштириш – инсоният тарихини
20
ўз хусусиятларга эга, турли белгиларга кўра, бир–биридан ажралиб
турган катта даврларга бўлишдир.
Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон тарихини замон талабларига
асосланиб даврлаштириш масаласида олимлар орасида баҳс–
мунозаралар давом этмоқда. Мазкур мавзу турли йилларда
тадқиқотчилар
томонидан
кўриб
чиқилди
(С.П.Толстов,
В.М.Массон, Э.В.Ртвеладзе, А.А.Асқаров, Р.Х.Сулаймонов ва
бошқ.). Бу муаммо юзасидан, хусусан, қадимги даврлар ва ўрта
асрлар тарихини даврлаштиришга оид турли фикр–мулоҳазалар
билдирилган. Шу билан бирга жаҳон тарихшунослигида тарихий
даврлаштириш масаласига доир тўпланган тажриба, унинг ижобий
ва салбий томонлари деярли таҳлил қилинмади. Айниқса, ўтган
асрнинг 90–йилларида, тарихий илдизларни билишга табиий
интилишдан келиб чиққан айрим муаллифларнинг китобларида
тарихни даврлаштириш орқали таърифлаш мезони унутилди.
Мустақиллик йилларида ҳаққоний тарихни яратиш борасида
олиб борилган тадқиқотлар туфайли собиқ совет даври
тарихшунослигида устунлик қилган марксча назарияга таянган
жамиятни ижтимоий–иқтисодий белгиларга кўра, тарихни
даврлаштириш инкор этилди.
Маълумки, марксча ғояларига асосланган жаҳон тарихини
тизимли англаш ёндашуви XIX─XX асрлар тарих фани
тараққиётига кучли таъсир қилди. Бу ғоя турли халқларнинг бир
ҳил, умумий қонуниятлар таъсиридаги тобора ўсиб борадиган
ривожланиши назариясидан келиб чиққан. Инсоният тарихи
марксча
қарашларида
юксалган
ижтимоий–иқтисодий
формацияларнинг тадрижий алмашуви сифатида баён этилди.
Мазкур ғоя, кўп жиҳатдан Европа мамлакатлари тарихига мос
келади. Мисол учун, қулдорлик тузуми Қадимги Юнонистон ва
Римда, феодализм – Францияда, капитализм – Англияда классик
тарзда намоён бўлди. Бироқ, совет даври тарихшунослигида, бу
назария жаҳоннинг турли минтақаларида ўз хусусиятларига ва
ривожланиш қонуниятига эга тарихий жараёнларни инобатга
олинмаган ҳолда, бошқа мамлакатлар ва халқлар тарихига
нисбатан умумий қонун тарзда қўлланилди.
Маълумки, ер юзида ҳаёт ва инсониятнинг вужудга келиши
ҳақидаги илк тасаввурлар Қадимги Шарқ ва Юнонистон
асотирларида ўз аксини топди. Юнон тарихчиси Геродот
(мил.авв.484 йилда Кичик Осиёдаги Галикарнасс шаҳрида
21
туғилган, мил.авв.431–425 йиллар ўртасида вафот этган) Қадимги
Шарқ халқлари ва юнон–форс урушлари тарихини ёритиб,
аҳамонийлар сулоласи подшолари (Кир II, Камбиз, Доро I, Ксеркс)
ҳукмронлиги йиллари санасининг изчилигида воқеаларни баён
этган. Муаллиф дунёда машҳур тарихий асарлардан бири “Тарих”
китобини
ёзишда,
тарихий,
географик
ва
этнография
материалларидан кенг фойдаланган. Геродот 10 йил давомида Олд
Осиё, Миср, Оссурия, Бобил, Эрон ва Қора денгизнингг шимолий
соҳилларига саёҳат қилиб кўпдан–кўп тарихий маълумотлар
тўплаган. Юнон–рим тарихчилари ва файласуфлари тарихий
воқеалар ва далилларни тизимли баён этиш услубини яратдилар.
Қадимги Рим файласуфи ва шоири Лукреций Кар (мил.авв.99─55
йиллар) инсоният тарихини илк бор уч даврга ажратди – бу тош,
мис ва темир даврлардир.
XV─XVI асрларда Италияда medium aevum, яъни “ўрта
асрлар”
атамаси
пайдо
бўлиб,
XVII─XVIII
асрлар
тарихшунослигида “қадимги дунё”, “ўрта асрлар ” ва “янги давр”
тарихи тушунчалари ўрин топди. Мазкур давр тарихчилари
қадимги –антик даври тарихини маданий юксалиш сифатида
таърифладилар. Шунингдек тарихни “қадимги дунё”, “ўрта асрлар”
ва “янги давр”га ажратиб ўрганиш, муайян маънога эга эмас, бу
даврлаштириш тарихий материалларнинг фарқланишини акс
эттиради холос, деган ғоя илгари сурилди.
XVIII асрда шотланд олими А.Фергюсон жаҳон тарихини
“ёввойилик”, “варварлик” ва “цивилизация” босқичларига ажратди.
Римлик Лукреций Кар ғояси изидан борган даниялик қадимшунос
К.Ю.Томсен XIХ асрнинг 30–йилларида турли ёдгорликларда
топилган археологик материалларни тош, бронза ва темир
даврларга ажратиб берди. Бу “уч асрлик” даврлаштириш тизимидан
фойдаланган швед олими С.Нильсон археология ва этнография
маълумотларини қиёслаб, инсоният тарихида “ёввойи” босчқичи,
номадизм (кўчманчи чорвачилик), зироатчилик даври ва
цивилизация босқичи намоён бўлган деб ўз нуқтаи назарини баён
этган.
1870–йилларда
америкалик этнограф–олим Л.Г.Морган
асарларида
ижтимоий–иқтисодий
белгиларга
асосланган
даврлаштириш тизими таклиф қилинди. Л.Морган инсоният
тарихидаги “ёввойилик, варварлик ва цивилизация” даврларини
алоҳида босқичларга бўлади: ўзлаштирувчи хўжаликлар –
22
термачилик, овчилик ва балиқчиликнинг ривожланиши, ишлаб
чиқарувчи хўжаликлар – деҳқончилик ва чорвачиликнинг тараққий
этиши, темирни кашф қилишини – даврлаштиришнинг юқори
нуқтаси сифатида эътироф этилди. Морган ибтидоий жамоа тузуми
асосини уруғ ташкил этган, у матриархат ва патриархат
даврларидан иборат бўлган, ибтидоий жамият иқтисодиётни
жамоатчилик мулкчилигига таянган ва бу ҳолат (жамоатчилик
тамойиллари) инсоннинг ижтимоий ҳаёти томонларини белгилаб
берган деган фикр–хулосаларни ўртага ташлаган. Тадқиқотчи
уруғчилик жамоаси даврида умумий турмуш тарзи, меҳнат
қуроллари ва хўжалиги ҳамда умумий манфаатлар жиҳатдан
одамлар гуруҳларининг бирлашгани ҳақидаги қарашларни биринчи
бор фанга киритган.
XIХ асрда инсоният тарихини ҳар томонлама ривожланган
ижтимоий ва маданий комплекслар (мажмуалар) – цивилизациялар
белгилаб бериши тўғрисида концепция шаклланган. Шунингдек,
турли минтақалардаги жамиятлар тараққиётига географик
муҳитнинг таъсири, табиат шароитининг хилма–хиллиги туфайли
инсон маданияти умумий тарихий қонуният асосида тараққий
топмагани каби ғоялар пайдо бўлди.
Собиқ совет даври тарихшунослигида умумжаҳон–тарихий
жараёнларнинг бирёқлама ривожланиши тан олиниб, маданий–
тарихий концепция, цивилизация ёндашувидан фойдаланишга
марксча назария тўсиқ бўлиб турди. Бу назария мазмунида
ижтимоий синфларнинг вужудга келиши, ҳукмрон синфларнинг
манфаатларини ҳимоя қилиш зарурияти, қарама–қарши синфлар
ўртасидаги доимий зиддиятлар ва курашлар ҳақидаги ғоялар катта
ўрин топган эди.
Бир неча юз минг йилларни ўз ичига олган энг қадимги
тарихни даврлаштириш ҳақида фанда ягона фикр йўқ. Европа ва
Осиё ҳудудларида тарихий ва маданий жараёнлар ривожланишнинг
нотексилиги, айниқса, турли даврларда моддий маданиятдаги
ўзгаришларнинг бир–бирига мос келмаслиги сабабли, айрим
ҳудудларга тегишли сана ва даврлаштириш бир–биридан
фарқланади.
Меҳнат қуроллари ва ҳунармандчилик буюмлари ишлаб
чиқаришнинг ривожланиши ва уларнинг хом ашё ҳамда ишлаб
чиқариш техникаси изчил ўзгаришига асосланган қадимги
тарихнинг даврларга бўлиниши ва санаси тизимидан, яъни
23
археологик даврлаштиришдан фойдаланиш кенг қўлланилади.
Умумий кўринишда булар тош даври (палеолит, мезолит, неолит),
мистош даври (энеолит), бронза асри ва темир давридир.
Археологик даврлаштириш Ер тарихининг геологик даврлари
билан солиштирган ҳолда, плейстоцен─музлик даври арафаси ва
музлик даври, голоцен─музлик чекинишидан сўнг даврлар
ажратилиб, улар Қадимги Шарқда мил. авв. IV минг йиликка қадар
ибтидоий жамият тарихига тўғри келади. Совет даврида
Л.Г.Морган даврлаштириш тизими рад этилди деб эълон қилинган
бўлса–да, унинг кўп жиҳатларидан фойдаланилди. Ибтидоий
тарихининг илк босқичи “ибтидоий тўда”, иккинчи босқичи –
“ибтидоий уруғ жамоаси” ва сўнгги босқичи – “ҳарбий демократия”
даври деб аташ расм бўлди (С.П.Толстов, М.О.Косвен,
А.М.Хазанов ва бошқ.).
Do'stlaringiz bilan baham: |