Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


биринчидан , ижтимоий–гуманитар фанларнинг  ривожланиши ҳар жиҳатдан тарих фанининг нақадар ҳаққоний  бўлишига боғлиқдир.  Иккинчидан



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

биринчидан
, ижтимоий–гуманитар фанларнинг 
ривожланиши ҳар жиҳатдан тарих фанининг нақадар ҳаққоний 
бўлишига боғлиқдир. 
Иккинчидан
, тарих фалсафаси қанчалик 
тўла ва равон юзага чиқса, бошқа ижтимоий–гуманитар фанларнинг 
мазмун ва моҳияти ҳамда таъсирчанлиги ҳам шунча юксак 
даражада бўлади. 
Тарих фалсафаси деганда, тарих яъни, ўтмиш тажрибаси ва 
сабоғидан тўғри хулоса чиқара олиш тушунилади. Бошқача 
айтганда, ўтмиш–тарихга қараб, келажакни ҳис этиш, кўра билиш 
ва тўғри белгилай олиш ҳам тарих фалсафасини англашни 
билдиради.
Инсоннинг шахсий манфаат ва эҳтиёжлари, қолаверса, унинг 
қобилияти ва истеъдоди, воқеаларни теран идрок этиши тарих 
фалсафасини англаб етишда муҳим аҳамият касб этади. Айнан шу 
нуқтаи назардан олиб қараганда, инсон ақл–идроки, унинг 
тафаккур даражаси, ҳаётий фалсафаси, жамият тараққиёти 
йўлидаги барча сайъи–ҳаракатлари ва интилишлари маълум миллат 
ва жамият менталитетини белгилаб беради. Мана шу менталитет 
миллат ёки ҳалқнинг умуммаданий–маънавий даражаси, ақл–
идроки ва тафаккур майдонининг салоҳиятига қараб ўзига хос 
мазмун–моҳият касб этади. Тарих эса, ана шу ўта мураккаб, ўта 


14 
зиддиятли, шу билан бирга ниҳоятда қудратли руҳият ва фаолият 
орқали хотирага айланади.
1.2. Ўзбекистон тарихи фанининг назарий–услубий 
асослари, усуллари ва долзарб масалалари. 
Ҳар қандай фан каби Ўзбекистон тарихи фани ҳам ўзининг 
методологик илмий–назарий асослари ва тамойилларига эга. Булар 
Ўзбекистон тарихи фанининг асосини ташкил этиб, унинг 
ривожланиши, жамият ва халқ манфаати йўлидаги нуфузини ортиб 
бориши учун ўта муҳим аҳамиятга эга. Илмий–назарий тамойиллар 
Ватан тарихининг ҳаққоний ёзилиши, тарихий ҳақиқатни юзага 
чиқишига хизмат қиладилар. 
Агар тарих инсоният яшаб ривожланиши учун ижтимоий 
зарурият ва маънавий–маърифий эҳтиёж бўлса, тарих фани эса, бу 
эҳтиёжларни рўёбга чиқиши учун маъсул бўлган юксак 
интеллектуал, илмий–амалий фаолиятдир. Бунинг самарали 
бўлиши яъни, тарих фани ривожланишида услубий илмий ғоя ва 
назарияларнинг тамойиллари тарихнинг мазмун ва моҳияти ҳамда 
фалсафасини чуқурроқ очиб беришга, шунингдек, тарих фанининг 
мақсад ва вазифасини тўлароқ рўёбга чиқишига бевосита ёрдам 
беради.
Ўзбекистон тарихи фанининг методологик илмий–назарий 
асослари, ғоя ва таълимотлари нималардан иборат бўлиши ўта 
муҳим масала ҳисобланади. Юртбошимиз Ислом Каримов 
тарихнинг энг муқаддас миллий ва умуминсоний хотира ҳамда 
қадрият эканлигини таъкидлаб, “Тарихий хотирасиз келажак йўқ“, 
“Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади”, “Тарих халқ–
маънавиятининг асосидир” каби кўплаб тарихий ҳақиқатни тўғри 
англатувчи ўта теран фикрларни олға сурди. 
«Тарих» мозийни ўрганиш ҳақидаги фан бўлиб, илмий атама 
сифатида икки ўзаро алоқадорликдаги тушунчани ифодалайди. 
Биринчидан, тарих жамият тараққиёти тўғрисидаги фан. Унинг 
мавзуи кишилик жамияти ўтмишининг, турли–туман соҳалардаги 
тараққиёти ва ўзгариб бориш жараёнини ўрганадиган фандир. 
Иккинчидан, тарих бу инсоният тўғрисидаги фан бўлиб, 
жамиятнинг ўтмишини тадқиқот йўли билан аниқлаб, ўтмишда 
инсон томонидан яратилган, унинг заковати натижалари бўлган 


15 
жараёнларини тадқиқ этиш ва бизгача бўлган даврни ўрганиб, 
келажак авлодга етказадиган фандир. 
Тарихшуносликдан маълумки, тарихий жараён тарих 
қонунлари билан асосланади. Тарих фанининг асосий таянч 
тушунчасини тарихий асос ва тарихий манба, тарихий макон ва 
тарихий замон ташкил этади. Тарих фанини ўрганишдаги энг 
долзарб муаммо ─ бу тарихий воқелик ва тарихий манбалар бўлиб, 
мана шу икки муаммога том маънода илмий ёндашиш тарих 
фанининг назарияси ва методологиясини аниқлашда муҳим 
аҳамият касб этади. Чунончи, ҳар бир фанда бўлганидек, тарих, 
жумладан Ўзбекистон тарихи фанида ҳам ўзининг назарияси ва 
методологияси мавжуд. Назария – бу илмий билимлар йиғиндиси 
ва бошқа фанлар билан мавжуд бўлган алоқадорликни билиш 
жараёнидир. 
Тарихчи олимлар тарихни ўрганиш объекти (маълум мавзу) 
ҳамда эволюциясини, унинг маъно ва мазмунини тўғри билиши, 
таҳлил қила олиши керак. Агар тарих фалсафаси тарихий 
воқеаликлар таҳлилидан келиб чиқадиган ҳақиқат (хулоса) ларнинг 
сўздаги аниқ ифодаси бўлса, тарих фани методологияси мана шу 
тарихий ҳақиқатларни рўёбга чиқиши – тарих ҳақиқий ёзилиши 
учун бирдан–бир тўғри йўл кўрсатувчи дастурдир.
Аввало, методология ҳақида тўхталсак, унинг луғавий 
маъноси юнонча 

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish