Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


Македониялик Александрнинг ҳарбий юришлари



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

Македониялик Александрнинг ҳарбий юришлари 
Александрнинг тарихи жаҳон адабиётларида жуда ҳам 
машҳурдир. Унинг фаолияти ва юришлари ҳақида юнонлар, 
румийлар, форслар ва араблар қадимги замонларда ҳамда ўрта 
асрларда кўп асарлар ёзганлар. Бу асарларнинг муаллифлари 
Александрни тарихий шахс сифатида турлича баҳолаганлар 
(жаҳон халқларини ва давлатларни бирлаштирувчи подшо, 
адолатли дунё давлатига асос солишни мақсад қилган шахс ёки 
босқинчи, халқларни забт этувчи, ўлим ва зулм келтирувчи
подшо каби фикр – хулосалар). Плутархнинг айтишича, 
“Александр Осиёга қароқчи бўлиб ўтмади, унинг орзуси 
кутилмаган омад берган ўлжа–бойликларни қўлга киритиш 
мақсадидан ташқари бу дунёда ҳаммани бир қонунга тобе 
қилиш ва бир давлатга тўплаб, инсонларни бир халққа 
бирлаштириш эди”. 
Шарқдаги ўрта асрларга оид адабиётларда македониялик
Александр жасур подшо ва баҳодир жангчи сифатида ҳам 
ёритилиб, унинг босқинчилик урушлари, маҳаллий аҳолини 


202 
қириб ташлаш, шаҳарларни вайрон қилишига эътибор 
берилмаган. Александр Шарқ халқларини аҳамонийлар 
зулмидан озод қилиб, уларининг устига юнон-македонлар 
зулмини ўрнатди. Подшолар ва ҳокимлар алмашиб, сиёсат 
ўзгарди, аммо халқлар мустақил бўлмади. Бу зулмдан қутулиш 
учун Ўрта Осиё халқларига кўп вақт керак бўлди. 
Македониялик Александр ўз даврининг фарзанди эди. Шу 
замоннинг сиёсий жараёнлари шундай подшо шахсни талаб 
этди ва сўнгги даврларда ҳам босқинчилик урушларининг 
ўчоқлари икки томонлама — Ғарбда ва Шарқда пайдо бўлиб, 
юзлаб мамлакатларга, шаҳарларга, халқларга азоб ва ўлим 
келтирди. Бу воқеаларга вақт ўзи тўғри баҳо берган. 
Александрнинг ҳарбий юришлари Шарқ ва Ғарб 
ўртасидаги кенг савдо–сотиқ ҳамда маданий алоқаларнинг 
ривожланишига олиб келди. Александр ва унинг яқин 
лашкарбошиларининг вафотидан сўнг маҳаллий ҳамда юнон 
маданиятининг қўшилиш жараёни бошланади. Бу жараённинг 
таъсирини моддий маданиятнинг ривожланишида, қурилиш ва 
меъморчиликда, кулолчилик ва тасвирий санъатда, янги 
алифбо ва ёзувларнинг тарқалишида, тангашуносликда ҳамда 
диний эътиқодларда кўриш мумкин. Юнонлар Қадимги 
Шарқнинг жуда кўп маданий ютуқларини қабул қиладилар ва 
ўзларининг маданий таъсирларини ҳам маҳаллий аҳолининг 
маданиятига жорий этадилар. 
Македониялик Александрнинг юришлари ёзма манбаларда 
Қадимги Шарқ ва Ўрта Осиёдаги тарихий–географик 
маълумотларнинг 
кўпайишига 
асос 
солган. 
Ҳарбий 
юришлардан олдин Александр Қадимги Шарқ аҳолисининг 
жойлашуви ва мамлакатларнинг ҳудудий чегаралари билан 
танишиб олишда Скилак, Гекатей, Геродот ва Ктесийларнинг 
хабарларига асосланиши мумкин эди. Ўрта Осиё ва 
Ҳиндистонга етиб келгандан сўнг юнон–македонларнинг 
тарихий–географик маълумотлари анча кенгаяди. Даставвал, 
дунё чегаралари («ойкумена») Яксарт ва Ҳинд дарёсидан 
ўтмаганлиги маълум бўлади. Яксартнинг нариги ёғидаги бепоён
чўллар, Ҳинд дарёсининг нариги ёғида яна бир серсув дарё Ганг 
даҳшатли ўрмонзорлар ва баланд чўққили тоғлар Александрни 
ажаблантириб, дунё чегараларининг бу ерда бошланмаганлиги 
подшони аччиқ афсуслантиради. Бутун дунё халқларини 


203 
умумий давлатга бирлаштириш, Александр учун ҳеч қачон 
ечилмайдиган муаммо ҳаёлий орзу бўлиб қолади.
Александрнинг Ҳиндистонга юришлари пайтида Сўғдиёна, 
Эрон, Олд Осиёдан то Афина шаҳригача бўлган ҳудудларда унинг 
ҳалок бўлганлиги ҳақидаги қайғули хабар тарқалади. Кўпчилик 
учун, айниқса давлат тахтини қўлга олиб подшо бўлиш мақсадини 
қўйган шуҳратпараст ҳокимлар учун бу хушхабар эди. Улар 
Александрга нисбатан қўрқувни йўқотиб жуда хурсанд 
бўладилар,
бошқалар эса қайғуланадилар. Афина шаҳрида мотамга 
тайёргарлик бошланганда бир сўзловчи пайдо бўлиб, бундай дейди: 
«Афиналиклар, Александр ҳалок бўлмади, бўлмаса унинг 
жасадини бутун дунё бирданига ҳис қилар эди». Александрнинг 
улуғворлиги ва шон–шарафлиги эътироф қилинди.
Шу даврда узоқ Ҳиндистонда юнон–македониялик аскарлар 
ҳарбий юришларни давом эттиришга рози бўлмайдилар. Тўхтовсиз 
жанглар ва шаҳарларни қамал қилиш, нотаниш хавфли юртлар, 
янги ва янги тоғлар билан бепоён кетма-кет чўллар, кенг чуқур 
дарёлар уларнинг жонига тегиб, энди бошқа қизиқтирмасди. Бегона 
ўлкаларнинг йўлларида македонияликларни ҳар бир қадамда ўлим 
ёки ярадорлик кутиб оларди. Найза ва ханжарларни занг босиб, 
уларни яроқсиз ҳолга келтириб қўйди. Босқинчиларнинг 
чидамлигида ҳам аниқ бир чегара бор. Юнон–македонлар 
Шарқдаги урушлардан ва қон тўқилишидан чарчаган эдилар. 
Ҳиндистонда 
Александр 
ойкумена 
чегараларида 
жойлашган аҳолини забт этиш мақсадига эришмайди ва ўз 
орзулари билан якка бўлиб қолади. Узоқ Ҳинд дарёси 
чегараларида Александр ҳарбийларига улуғ подшо, ватан туйғуси 
ва урушлар худоси бўлган бўлса ҳам унинг жанговар аскарлари 
олдинга бир қадам ҳам юришни орзу қилмайдилар. Улар 
юришларни тўхтатишни илтимос қиладилар. Агар подшо бунга
рози бўлмаса, у барча содда жангчиларни қириб ташлаб, Ганг 
дарёсига шарқий отаси – мисрлик худо Амон билан биргаликда 
юриш мумкин, деб ўйлайдилар македонлар.
Александр шарқий юришлар тўхтатилишини эълон қилиб, 
яна бир юксак ғалабани қўлга киритади – жангчилар беҳад 
хурсандчиликка сазовор бўладилар. Мил.авв. 325 йилда 
македонларлар кемалардан фойдаланиб, Ҳинд дарёси орқали 
океанга етиб борадилар. Шундан сўнг Неарх бошчилигида 
ҳарбийларнинг бир қисми кемаларда Форс қўлтиғига қараб 


204 
сузадилар. Александр ва македонларнинг бошқа бир қисми 
Гедросиё саҳролар икчкарисига кириб, Эронга йўл оладилар. 
Мил.авв. 324 йилда уларнинг ҳаммаси денгиз ва саҳро йўлларида 
жуда қаттиқ азоб тортиб, Эрондаги Суза шаҳрида учрашадилар.
Македония, Кичик Осиё, Миср, Сирдарё ва Ҳиндистонгача 
чўзилган сайҳон ерларда йирик давлатга асос солинади. Бу 
давлатнинг пойтахти қилиб Александр Бобил шаҳрини эълон 
қилади. Аммо унинг асосчиси вафотидан сўнг (мил.авв.323 йил) 
тахт учун кураш бошланиб, бу давлат айрим қисмларга бўлиниб, 
парчаланади. Жаҳон тарихида янги жараёнлар бошланади.


205 

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish