Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

 
Македониялик Александр
 
Бу вақтда Бесс – Артаксеркс Сўғдиёна ичкарисига қараб 
кетади, аммо янги подшони сўғдийлар Спитаман, Аримаз, 
Австан (Гавстан) ва Датафернлар асирликка олиб Александрга 
топширишга тайёр бўладилар. Александр бундан хабардор 
бўлиб, шошилич равишда лашкарбоши Птолемей Лагни 
Наутакага 
юборади. 
Аррианиинг 
айтишича, 
Оксдан 
Наутакагача ўн кунлик йўл бўлган, аммо бу масофани 
Птолемей қўшинлари тўрт кун ичида босиб ўтганлар. Соқчилар 
ўзлари қўриқлаб турган Бессни махсус жойда қолдириб, 
Спитаман тарафдорлари билан бирга македонияликлар учун 
номаълум бўлган томонга қараб кетадилар. 
Йўлбошчилар ва жангчиларсиз қолдирилган Наутака 
ҳамда Мароқанда шаҳарларини Александр осонлик билан қўлга 
киритади. 
Фақат 
Мароқанда 
атрофида 
жойлашган 
босқинчиларга қаршилик кўрсатган сўғдийлар уй–қўрғонлари 
подшо буйруғига биноан вайрон қилинади.
Александр Мароқанда шаҳрида ўз ҳарбийларинг бир 
қисмини қолдириб, Сирдарё –Яксарт томонга йўл олади. 
Мароқанда ва ҳозирги Хўжанд ўртасидаги Уструшона 


199 
тоғларида македониялик қўшинларга маҳаллий аҳоли – 
мамакенлар ҳужум қиладилар. Александр яраланади. Кучли 
жанг Александрнинг ғалабаси билан якунланиб, унда 22 минг 
уструшоналиклар ҳалок бўлади. 
Сирдарё этагидан узоқ бўлмаган Кирополис шаҳри қамал 
қилинади. Шу даврда Яксартнинг шимолий қирғоғида саклар 
тўпланиб македонларга ҳужум уюштириш ҳозирланадилар. 
Александр ҳозирги Бекобод ва Хўжанд оралиғида Сирдарёдан 
кечиб ўтади ва каттиқ жангдан сўнг саклар чекинадилар.
Александр ортга қаайтиб Яксарт бўйида Александрия 
Эсхата (узоқ, чекка Александрия) шаҳрига асос солади. Шу 
даврда кутилмаганда Сўғдиёнадан хавотирли хабар келади – 
Спитаман бошчилигида юнон-македонларга қарши қўзғолон 
бошланади ва Мароқандадаги Александрнинг ҳарбий қисмлари 
қамал қлинади.
Қўзғолончиларни тор–мор қилиш учун Александр Фарнух 
ва Каран бошчилигидаги пиёда ҳамда отлиқ асркарларни 
Мароқандага шошилинч жўнатади. Политимет – Зарафшон 
бўйидаги жангда Спитаман юнонлар устидан ғалаба қозонади, 
икки мингдан ортиқ юнон–македонлар ҳалок бўладилар. 
Александр учун бу ҳам катта мағлубият бўлиб, Спитаманга 
қарши жиддий тайёргаллик қўришни талаб қилади. 
Александр асосий кучлари билан Мароқандага етиб 
келади, аммо,Спитаман Мароқандадан шимолга ва кейинчалик 
Бухоро воҳасига чекинади. Ғазабланган Александр (у ҳали 
бирор марта енгилмаган эди) Мароқанда ва Қуйи Зарафшон 
даштлари оралиғидаги тинч аҳолини қириб ташлайди. 
Мил. авв 328 йилда Спитаман Бақтрияда
ва Қуйи 
Зарафшонда юнон-македонларга қарши ҳужум уюштиради. 
Аммо, бу жанглар қўзғолончилар учун муваффақиятсиз 
якунланади ва Спитаман саклар билан чўлга қочишга мажбур 
бўлади. Саклар Александрнинг кўчманчилар ерларига ҳужумга 
тайёргарлик кўраётганида хабардор бўлиб, Спитаманни 
ўлдирадилар. 
Суғдиёна харобага айланиб қолади, жуда кўп суғдийлар 
тоғларга қочиб яширинадилар. Мил. авв. 327 йилда Александр
Ҳисор тизмасида жойлашган Оксиарт эгаллаб турган «Сўғд 
қалъаси»ни қўлга киритиб, унинг гўзал қизи Равшана–
Рухшанакка (Роксана) уйланади. 


200 
Яна бир қудратли қалъа (Хориен ёки Сизимитр) Суғдиёна 
ва Бақтрия чегараларидаги тоғларда жойлашган. Бу ерда 
Хориеннинг оила аъзолари ҳамда яқин қариндошлари, 
тарафдорлари ва хизматкорлари яширинган эди. Хориен ўз 
ихтиёри билан Александрга бўйсунишга рози бўлган. Албатта, 
Оксиарт ва Хориенга ўхшаган шахслар ўз ҳаётини, тинчлигини 
ва мол–мулкларини ҳимоя қилганлар. Жасур Спитаман ҳам 
ўзини сақлаши мумкин эди, аммо у чет эл босқинчиларига 
қарши ватаннинг мустақиллиги учун курашди. Спитаман учун 
ватанпарварлик ва она ер мудофааси муқаддас бурч бўлган. 
Рус олими В.В.Григорьев ватанпарвар сўғдийларга ва 
уларнинг бошлиғи Спитаманга хурмат–иззат билан жуда юксак 
баҳо берган: “Агар Доро Александрдан ўз подшолигини ҳимоя 
қилолмаган бўлса, Бесс разил номард чиққан бўлса ҳам, аммо 
бу ерда, Туронда, шундай юраклар топилдики, улар чет 
элликларга бўйсуниш сезгисига итоат этмадилар, шундай 
қўллар топилдики улар чақирилмаган бегоналарга қарши халқ 
қасосини намоён этдилар”. Шуни таъкидлаш жоизки, Спитаман 
Зардушт сингари қадимий Спитаман уруғидан келиб чиққан. 
Шу боис
унинг номини “Спитаман” деб аташ тарихий 
ҳақиқатга жавоб беради. Бироқ, адабиётларда бу исм анънавий 
“Спитамен” шаклида нотўғри ёритилади. 
Александр Бақтрия, Суғдиёна ва Уструшонанинг бир 
қисмини истило қилиб, мил.авв. 327 йилда Ҳиндистонга ҳужум 
бошлайди. Ўрта Осиёда Хоразм, Чоч, Фарғона ва саклар юрти 
мустақил бўлиб қолади. Сўғдиёна, Бақтрия, Марғиёна ва 
Парфия янги давлатга қўшилиб, кейинчалик уларнинг 
тупроғида айрим юнон–македон давлатлари вужудга келади. 


201 

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish