Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

 
7.3. Маданият ва дин. 
 
Аҳамонийлар даврида Ўрта Осиё халқларининг маданий ҳаётида 
катта ўзгаришлар рўй берган. Ўлка вилоятлари қадимги Шарқ 
давлатлари билан кенг маданий алоқаларда бўлган. Ўрта Осиёда 
кулолчилик, заргарлик, тўқимачилик ва бошқа ҳунармандчилик 
касблари юксак даражада ривож топган, муҳим санъат ва маданият 
ёдгорликлари кўзга кўринарли ўринни эгаллайди. 
Мил.авв.VI–IV асрлар Ўрта Осиёда бинокорлик ғоятда тараққий 
қилган. Хоразм, Марғиёна, Бақтрия ва Сўғдиёна тупроғидаги қадимги 
шаҳарлар мудофаа деворлари билан ўралган. Марказий шаҳарларда 
вилоят ҳокимларининг кўп хонали саройлари бунёд этилган. Уларнинг 
баланд пойдевори бўлиб, қалин деворлар билан мустаҳкамланган. 
Шаҳарлар кенг жойларни эгаллаган. Жамоа уй–жойлари 6–8 хоналардан 
иборат бўлиб, пахса ва хом ғиштдан қурилган. Хоналарнинг девори 
ичига ва хоналарнинг марказий қисмида ўрнатилган сандал шаклдаги 
учоқлар мавжуд. 
Қурилишда ганч, ёғоч ва лой кенг даражада ишлатилган. Уйларда 
супа ва айвонлар бўлган. Мудофаа деворлари қурилишида йирик, 
узунлиги 64–66 см.лик ғиштлар ишлатилган. Уй–жой сатхлари лой 
билан сувалган, озиқ–овқат сақлаш учун ишлатилган хўжалик 
хоналарининг сатҳларида тошлар ва сопол синиқлари терилган. 
Персепол саройининг тош деворларидаги сўғдлар, бақтрияликлар, 
хоразмликлар ва сакларнинг бўртма тасвирлари бу халқларнинг этник 


183 
қиёфаси, қуроллари ва кийим – бошлари қандай бўлганлигини 
тасвирлаб туради. Ўрта Осиё халқларининг қуроллари ва қурол ясаш 
услублари қадимги Шарқда машҳур ҳунар касби деб ҳисобланган. 
Бақтрия ўқ–ёйлари, Хоразм дудама–ханжарлари, сакларнинг ҳарбий 
болталари бронзадан ясалган.
Мил.авв. I минг йилликнинг биринчи ярмига мансуб Ўрта Осиё 
ривоятларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Шулар жумласидан 
Тўмарис ва Кир II уруши тўғрисида ҳикоя, ҳамда жасур Широқ ҳақида 
достондир. Шу даврга оид Ўрта Осиё халқлари ҳеч қандай ёзма 
маълумотларни қолдирмаганлар ва бу ҳикоялар қадимги тарихчилар 
Геродот ва Полиен асарларида сақланган. 
Аҳамонийлар даврига оид Ўрта Осиёнинг турли вилоятларида 
худоларга бағишланган йирик ибодатхоналар топилмаган. Доро I 
Беҳистун ёзувларида сакларни Аҳурамаздага қурбонлик қилмаганлари 
ҳақида эълон қилиб, уларни гуноҳкор деб ҳисоблайди. 
Ўрта Осиёнинг кўчманчи халқлари қуёшни ва оловни худо деб 
билганлар. Оловни иззат–ҳурмат қилиш одати қадимги замонлардан 
сақланиб келган. Кўчманчилар оловга очиқ жойларда қурбонлик 
қилганлар. 
Деҳқонларнинг уйларида махсус оловхоналар бўлган. Бу 
хоналарнинг учоқларида оловни доимо ёниб туришига ҳаракат қилинган 
(ўтни ишлаб чиқариш ғоят мураккаб масала эмас эди, аммо шубҳасиз 
оғир меҳнат бўлган). Оловни ошхоналарга, ўчоқларга, тандирларга ва 
сандлалларга доимо кўчириш зарур бўлган. Олов – ҳаёт манбаси, унинг 
худоси Атар – марҳаматли худо деб ҳисобланган. 
Оташкадалар Хоразм, Сурхондарё ва Қашқадарё воҳаларида топиб 
текширилган. Даратепада (Қашқадарё) оловга ва хосилдорликка 
сиғиниш анъанаси билан боғлиқ бўлган катта вазасимон гулдон идиш ва 
сопол чироғдон топилган. Улар мил.авв. VII–IV асрлар билан 
белгиланади. 
Муқаддас сувга ҳам очиқ жойларда қурбонлик қилинган. Геродот 
ўзининг «Тарих» китобида бу ҳақда қайта–қайта такрорлайди. 
Қурбонлик маросими пайтида одам учун юзини шимол томонга 
қаратиш ман этилган. Шимол бу девлар макони, касаллик, ўлим ва 
ёвузлик юрти деб фараз қилинган. Мазкур даврда Бақтрия. Суғд ва 
Хоразмда оташпарастлик ва зардуштийлик таълимоти кенг ёилган.

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish