Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


–мавзу. Мил. авв.VI–IV асрлар тарихи



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

7–мавзу. Мил. авв.VI–IV асрлар тарихи. 
 Ўрта Осиё Аҳамонийлар давлати таркибида. 
Режа: 
7.1. Сиёсий тарих. 
7.2. Иқтисод ва ижтимоий тузум.
7.3. Маданият ва дин.
 
7.1. Сиёсий тарих. 
Мил.авв. VI асрнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиё 
вилоятлари аҳамонийлар ҳукмронлиги остига тушиб қолган.
Эрондаги аҳамонийлар давлатига мил.авв.558 йилда подшо 
Кир II асос солган (форсча Куруш – «подачи» деб таржима 
қилинади). Кир II Эроннинг «Парсуа» (Форс) вилоятининг подшоси 
бўлиб, Мидия давлати подшоси Астиагга қарши уруш бошлаган. Бу 
курашда Астиаг енгилган. 


171 
Бундан кейин, Кир II қадимги Шарқдаги жуда кўп 
мамлакатлар устидан ҳокимиятини ўрнатишни режалаштирган. 
Тарихан қисқа муддат ичида, мил.авв.547–546 йиллар давомида, 
Кир II Кичик Осиё давлатларини истило қилди. Геродотнинг 
хабарларига кўра, Кир II нинг ҳарбий юришларига «Бобил, Бақтрия 
халқи саклар ва мисрликлар тўсиқ бўлиб турганлар». 
Кичик ва Олд Осиёда ўз ҳокимиятини ўрнатиш учун 
иқтисодий бойликларни ва ҳарбий кучларни қўлга киритиш доим 
зарур бўлган. Қурол кучи билан янги мамлакатларни ва турли 
халқларни бўйсундириш Кир учун асосий мақсадга айланган. 
Кир II Ўрта Осиёни қай тарзда босиб олганлиги ҳақида аниқ 
маълумотлар сақланмаган. Айрим қисқа маълумотлар Ктесийнинг 
«Персика» асарида бор. Қадимги юнон тарихчиси айтишича: «Кир 
ва бақтрияликлар урушида ҳеч қайси томон вакиллари ғалаба 
қозонмаган». Бироқ, бақтрияликлар, аҳамонийлар давлатининг 
ҳарбий қудрати Шарқда устунлик қилганидан хабардор бўлиб, Кир 
II га ихтиёрий бўйсунадилар. Кир II ва Бақтрия урушлари ҳақида 
Ксенофонт ҳам ўзининг «Киропедия» асарида қисқа маълумот 
берган. 
Геродот, Кир II нинг истилочилик режаларини кўрсатиб 
айтганда, Бақтрияни истило қилиш Бобилдан кейин иккинчи 
ўринда турганлиги ҳақида хабар беради. Кир II Бобилни мил.авв. 
539 йилда ўзига бўйсундирган. Демак, 539 йилдан кейин Кир II 
Бақтрияга ҳужум қилиши керак эди. Аммо Кир II Ўрта Осиё 
вилоятларининг иқтисодий бойликлари ва ҳарбий кучларига аниқ 
даражада баҳо бериб, мил.авв. 545–540 йиллар давомида Ўрта 
Осиёнинг жанубий қисмига ҳарбий диққатини қаратган. Шунинг 
учун Геродотнинг маълумотлари тарихий жиҳатдан бирмунча 
нотўғри деб ҳисобланади. 
Бобил подшолиги ва Миср ўша замоннинг қудратли 
давлатлари бўлиб, уларни истило қилиш учун махсус ҳарбий 
тайёргарлик кўриш керак эди. Мисрга қарши юришдан Кир II воз 
кечган ва мазкур давлатни унинг ўғли (Камбиз) истило қилган.
Эроннинг шимоли–шарқи ва Ўрта Осиёдаги сиёсий 
аҳволининг ўзгариши туфайли Кир II Бобилни забт этиш 
имкониятидан ҳам маҳрум бўлган. Ўрта Осиё кўчманчи қабилалари 
томонидан аҳамонийлар давлатига қарши ҳужум уюштириш хавфи 
пайдо бўлиб, сакларга қарши қадимги форс давлати чегараларидаги 
мустаҳкам қалъаларидан ўз вақтда форс қўшинлари томонидан 


172 
фойдаланиш режалаштирилган. Шунинг учун ҳам Бобилдан олдин, 
Кир II Парфия, Ария, Марғиёна, Бақтрия ва Сўғдиёнани ўзига 
бўйсундирган. Сирдарёга яқин, ҳозирги Ўратепа атрофида, Кир II 
янги мустаҳкам қалъага асос солган деб фараз қилинади. Бу 
Курушкат (Кир шаҳри) номли қудратли қалъа кўчманчиларга 
қарши истеҳком сифатида қурилган. Курушкатни (юнонча 
Кирополис) Македониялик Александр мил.авв.329 йилда вайрон 
қилган. 

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish