Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

Авесто” ва Заратуштра. 
1755–1761 йилларда француз 
олими Анкетил Дюперрон Ҳиндистоннинг Гужарат вилоятида эрон 
зардуштийларининг авлодлари – парсларнинг урф-одатлари ва 
диний маросимлари билан танишиб чиққан. Энг муҳими шундан 
иборатки, Дюперрон парсларнинг диний ёзувларини ўқишга 
муяссар бўлган. “Апастак” ёки “Авесто”нинг энг қадимги, 1288 
йилда кўчирилган қўлёзма нусҳаси бизгача сақланган. 
Дюперрон юртига қайтгандан сўнг, 1771 йилда “Авесто”ни 
таржима қилган. XIX ва XX асрнинг бошларида эса “Авесто”нинг 
янги таржималари пайдо бўлади. 
Дастлабки “Авесто” 21 та китобдан иборат бўлган. Ҳозирги 
вақтгача унинг айрим қисмлари сақланиб қолган: Ясна– 
“қурбонлик келтириш”, Виспрат – “барча ҳукмронлар”, Яшт – 
“қадрлаш”, “улуғлаш”, Видевдат – “девларга қарши қонун”. 
Буларнинг ҳаммаси сосонийлар даврида таҳрир қилинган. 
Ясна китоби 72 бобни ўз ичига олиб, улардан 17 таси 
“Готалар”, яъни зардуштийлар пайғамбари Заратуштранинг 
“Муққаддас қўшиқлари”, унинг диний насиҳатларидан иборат. 
Готаларни Заратуштра сосонийлар даври (III–VII асрлар)дан 
бир неча асрлар олдинги даврларда яратган. Ажабланарли томони 
шундаки, илк ўрта асрларда “Авесто” кўпчиликка тушунарсиз 
“ўлик” тилга айланган бўлса ҳам Заратуштранинг номаълум 
сўзлари ва тушунчалари Ясна китобига сўзма–сўз киритишган. 
Албатта, “Авесто” таҳрирчиларини Заратуштра сўзлари маъносини 
айрим жойларда бузиб, нотўғри кўрсатганлар. Шунинг учун ҳам 
тадқиқотчилар Готалар сўзларини аниқ ўрганиш жуда ҳам қийин 
жараён деб ҳисоблайдилар. 
Виспрат 24 бобдан иборат бўлиб, зардуштийларнинг айрим 
худоларига бағишланган мадҳиялардир. Улар байрам ва диний 
маросимларда ижро этилган.
Яштнинг 21 бобида ёзувсиз замонларга оид қадимий 
қабилаларнинг тасаввурлари сақланган. Яшт китобида афсонавий 
қаҳрамонларга ва улуғ худоларга бағишланган мадҳиялар 
тўпланган. Қадимги қабилалар оғзаки ижоди асосида Яшт боблари 
пайдо бўлган. 
■ – У 
Г 


127 
Видевдат тўлиқ сақланган китобдир, унинг тарихий санаси 
Ясна ёки Яшт қисмларига нисбатан бирмунча ёш ҳисобланади. 
Видевдат 22 та бобдан иборат. 
“Авесто” маълумотларини ўрганишга оид турли хил илмий 
адабиётлар мавжуд. “Авесто”нинг тарихий тўғрилиги ва тарихий 
саналари, Заратуштра фаолияти ва зардуштийлик динининг 
вужудга келиши муаммоси билан узвий боғлиқдир. Бу муаммо кўп 
йиллардан бери олимлар орасида илмий тортишувларга сабаб бў-
либ келмоқда. 
Заратуштра (юнонча – Зороастр, ўрта форс тилида – Зардушт) 
қадимги дунё муаллифлари маълумотларига кўра афсонавий шахс 
ҳисобланган. Аммо “Авесто”нинг Готалари ва Яшт боблари 
Заратуштрани тарихий шахс сифатида ёритади. 
Заратуштранинг исми қадимги “Зарауштра” сўзидан келиб 
чиққан, “Зар” – бу олтин, “уштра” – туя ёки уч хил маънода – 
“Олтин туяли”, “Олтин туя эгаси”, “Туялар етаклаган одам” деб 
таржима қилинади. 
“Авесто”да Заратуштра уруғининг номи, ота ва онасининг 
исмлари, оиласи ва фарзандлари ҳақида маълумотлар бор. 
Заратуштра чорвадорлар жамиятида таваллуд топиб, унинг 
эътиқодлари ва урф-одатлари доирасида вояга етган. У Спитама 
авлодидан келиб чиққан. Заратуштра отаси ва онасининг исмлари – 
Поурушасп ва Дугдова эди. Заратуштра уйланган бўлиб, иккита қиз 
фарзанд кўрган. 
Заратуштранинг туғилган жойи ва ватани ҳақида “Авесто”да 
хеч қандай маълумотлар йўқ. Шу манбага кўра, Заратуштранинг 
диний насиҳатлари ўз ватанида тарафдорларини топмаган ва 
маҳаллий қоҳинлар унга қарши чиққан. Шунинг учун ҳам янги 
диннинг асосчиси ўз юртидан қочишга мажбур бўлган. 
Готаларда Заратуштра бундай хабар қилади: “Қай томонга, 
қайси юртга қочиб қутулсам, мени жангчилардан ва қоҳинлардан 
ажратиб қўйдилар, жамоа мени қувнатмайди, мамлакатларнинг 
ёвуз сардорлари мени қабул қилмайдилар”. Беруний асарида ўз 
аксини топган тарихий ривоятларга кўра Заратуштрани Балх 
подшоси яъни, Бақтрия ҳукмдори Виштасп ўз юртида қабул қилган. 
Виштасп, унинг хотини малика Хутаоса ва подшо оиласининг 
бошқа вакиллари–узоқ ва яқин қариндошлари Заратуштра 
таълимотига жуда ҳам қизиқканлар ва унинг эътиқодини қабул 

вш 


128 
қилган биринчи тарафдорлари деб ҳисобланадилар. “Авесто”да 
Виштасп “кави” – подшо деб аталади. 
Сосонийлар даври анъаналарига кўра Заратуштранинг 
туғилган йили Македониялик Александргача бўлган 258 йил. Бу 
сана ҳақида биринчи бўлиб Беруний эълон қилган. Унинг 
маълумотларига кўра, Заратуштра Александрнинг Шарқ ҳудудига 
юришларидан (бошланиш санаси – мил. авв. 334 йил) 258 йил 
аввал таваллуд топган. Демак, Заратуштранинг туғилган йили мил. 
авв. 592 йил бўлиб чиқади. Маълумки, Заратуштра, 77 ёшда вафот 
этган ва унинг ҳаёт санаси мил. авв. 592–515 йилларга тўғри 
келади деб фараз қилинади. 
Шу йил саналарга асосланиб баъзи олимлар Заратуштра 
аҳамонийлар подшолари Кир II (мил. авв. 558–530 й.), Камбиз (мил. 
авв. 530–522 й.) ва Доро I (мил. авв. 522–480 й.) даврларига 
замондош бўлган деб ҳисоблашадилар. Мазкур фикрни тасдиқлаш 
учун Доро I отасининг исми Виштасп (Заратуштранинг биринчи 
ҳомийси ва тарафдорининг исми бўлганлиги) ҳам келтирилади.
Аммо аҳамонийлар ёзувларида, расмий давлат буйруқларида 
ва эълонларида Заратуштра исми тилга олинмаган. Бундан 
ташқари, “Авесто”нинг Яштлари ёки Готаларида аҳамонийларнинг 
подшолари, ҳарбий юришлари, йирик давлати ва шаҳарлари
ҳақида ҳеч қандай маълумотлар сақланмаган. Шунингдек
“Авесто”да Ғарбий Эрон вилоятларининг номлари, Иккидарё 
оралиғи, Миср ва Кичик Осиё ҳудуди умуман тилга олинмаган.
“Авесто” маълумотларига асосланиб олимлар Заратуштра 
яшаб ўтган даврни кенг тарихий саналар билан боғлайдилар. Шу 
жумладан, мил. авв. II минг йилликнинг ўрталари ва оҳирлари 
(1500–1200, 1100 1000 йиллар), мил. авв. I минг йилликнинг 
бошлари ва биринчи ярми (1000–900, 800–700–600 йиллар) ва 
бошқа турли хил саналар келтирилади. 
Олимлар орасидаги илмий баҳслар бу масалани аниқ 
ўрганиш мураккаб муаммога айланганлигидан далолат беради. 
“Авесто”да Заратуштрадан олдинги даврларда кенг ҳудудда 
жойлашган, қадимги замонларга оид жамиятни тасвирлаш 
вазиятини ҳисобга олиш лозим. Шунинг учун Заратуштра мил. авв. 
II минг йилликда яшаган деб фараз қилиш бироз қийин. Юқорида 
кўрсатилган фикрлардан, Заратуштра яшаб ўтган вақт – бу мил. авв. 
VII—VI асрлар деган фикрни илгари суриш мумкин. Заратуштра 
мил. авв. 553—541 йиллар атрофида вафот этган. 


129 
Аҳамонийларнинг Ўрта Осиё халқларига қарши дастлабки 
ҳарбий юришлари мил. авв. 545/540– 520 йилларда бошланган. 
Демак. Заратуштра аҳамонийлар босқини давридан олдин (77 ёш 
ҳаёти ҳисобидан) 630–553 йиллар ёки 618–541 йиллар давомида 
яшаган бўлиши мумкин. 
“Авесто”га асос солинган юртнинг географик жойлашувини 
аниқлаш ҳам қизиқ муаммодир. “Авесто” тили, “Авесто” 
вилоятларининг тарихий географияси бу манбанинг ватани Ғарбий 
Эрон ёки Олд Осиё бўлмаганлигидан далолат беради. Олимлар 
фикрига кўра, “Авесто” Хоразм, Марғиёна, Бақтрия, Суғд 
тупроғида пайдо бўлган (В.В.Струве, И.М.Дьяконов, В.И.Абаев, 
И.Алиев, Б.Ғ.Ғофуров ва бошқ.). Шунингдек, “Авесто”нинг 
қисмлари турли асрларда вужудга келганлигига эътибор бериш 
лозим.
“Авесто” китоблари қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади: 
қадимги географик тушунчалар – дарёлар, тоғлар, қўллар номлари, 
ҳудудий – этник, қабилалар ва вилоятлар номлари, қадимги 
мамлакатларнинг рўйхати, иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар, 
ижтимоий ва сиёсий тузум – қадимий қабилалар ўртасидаги ҳарбий 
курашлар, қадимги жангчиларнинг қаҳрамонлиги ва фаолияти 
ҳамда қадимий подшоларнинг рўйхати, диний насиҳатлар, 
зардуштийларнинг фалсафаси, дунё тарихининг ривожланиши 
ҳақида маълумотлар ва бошқалар.
“Авесто”да жуда ҳам олис замонларга оид сўзлар ва 
тушунчалар сақланган. Уларнинг кўпчилигини замонавий 
географик сўзлар, айрим жойлар номлари ёки исмлар билан боғлаб 
бўлмайди. Мисол учун “Авесто”да кўрсатилган дарёлар, тоғлар, 
денгиз ва қўлларнинг номлари ёки қаҳрамон ва жангчиларнинг 
номлари (Вара, Кара, Вистураш, Нару ва бошқалар) ҳозирги 
замонда учрамайди. 
“Авесто”нинг айрим сўзларидан Нэремон, Сэрвар, Хумая – 
ҳозирги Наримон, Сарвар, Хумайё исмларининг келиб чиқишини 
кўриш мумкин. “Авесто”да келтирилган шаҳсий исмлар кўп 
ҳолларда “от”, “туя” сўзлари билан боғланади.

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish