Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


 Маданий алоқалар, аҳоли ва этник жараёнлар



Download 6,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/111
Sana20.04.2022
Hajmi6,37 Mb.
#566593
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   111
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи Эшов

3.3. Маданий алоқалар, аҳоли ва этник жараёнлар.
Ўрта Осиё тупроғидаги қабилалар бир хилда тараққий топган 
эмас. Ҳар қайси ўлканинг маданий тараққиётида ўзига хос 
хусусиятлар аниқланган. Бу маданиятлар деҳқончилик, уй 
чорвачилиги ва ярим кўчманчи чорвачилик билан шуғулланган 
қабилаларга мансубдир. Улар бир–биридан ажралган ҳолда 
ривожланмаганлар ва турли қабилалар ўртасида иқтисодий ва ма-
даний алоқалар доимий равишда кенг ривожланиб борган. 
Замонбобо топилмаларида дашт чорвадор қабилалари 
маданиятига ва жанубий ўтроқ деҳқончилик маданиятларига 
мансуб айрим хусусиятлар сақланиб, улар бир–биридан фарқ 
қилади. Шунинг учун ҳам бу иккала маданий анъаналар қўйи 
Зарафшонда, биринчидан, иқтисодий ва маданий алоқалар асосида, 
иккинчидан, Ўрта Осиёнинг жанубий ўтроқ ва шимоли–шарқий 
чорвадор қабилаларининг ёйилиши билан ҳам боғлиқ бўлган.
Бронза даврида яшаш ерлари тобора кенгайиб борган. 
Металлургия, деҳқончилик ва чорвачиликнинг юксак даражада 
ривожланиши билан бирга табиий бойликлар, мис, қалай ва 
қўрғошин конлари, суғориладиган ерлар ва кенг яйловлар қадимги 
қабилаларга доим зарур бўлиб турган. Мил. авв. II минг 
йилликнинг ўрталарида яйловларда боқиладиган чорвачилик 
ажралиб, махсус хўжалик турига айланган. Сирдарё, Амударё, 


97 
Зарафшон, Мурғоб, Вахш ва Панж дарёлари бўйлаб бронза даврида 
янги ерларга кўчиш йўллари пайдо бўлди. Бу йўллар ёқасида 
қадимги 
маконлар, 
мозор–қўрғонлар 
ва 
қабрлар 
топиб 
текширилган. 
Даштли–Сополли маданияти вакилларининг бир қисми 
Жанубий 
Тожикистон, 
Афғонистоннинг 
шимоли–шарқий 
ҳудудларини ўзлаштириб, Ҳинд водийсигача ёйилади, бошқа 
гуруҳлари эса Зарафшон воҳаси ва Шарқий Фарғона ерларида 
тарқалади. Мазкур ҳудудларда улар маҳаллий аҳоли билан 
қоришиб кетади.
Фарғона водийсида мил.авв. II минг йиллик бошларига оид 
бронзадан ишланган идиш, болта ва тўғноғичлардан иборат 
археологик ашёлар топилган. Ушбу буюмларга ўхшаган 
топилмалар Эрон, Жанубий Туркманистон, Шимолий Афғонистон 
ва Жанубий Ўзбекистон ёдгорликларида кенг тарқалган. Улар 
Фарғона водийсида савдо–айирбошлаш ва миграциялар асосида 
пайдо бўлган. Замонбобо қабристонида топилган баъзи мунчоқлар 
Бадахшон ложувардидан ясалган. Шунингдек. Замонбобо маконида 
Ўрта Осиё жанубий зироатчилари маданиятига хос мис 
тўғнағичлар, ҳоч шаклдаги маржонлар, сопол ҳайкалчалар 
топилган. 
Жанубий Тожикистон маконларидан ва қабристонларидан 
олинган сопол идишлар ичида Сурхондарё, Шимолий Афғонистон 
ва Жанубий Туркманистонда ишланган идишларга ўхшаш сопол 
идишлар учрайди. Ўрта Осиё қабилаларини қадимги Шарқ 
давлатлари билан маданий алоқалар ва савло йўллари 
бирлаштирган. Бронза даврида узоқ масофадаги савдо кенг 
ривожланган. Бадахшон тоғларидан бошланган савдо йўллари Эрон 
ва Месопотамияга олиб борган. Бадахшонда қазиб чиқарилган 
қимматли тош–ложуварддан ясалган буюмлар Миср, Месопотамия 
ва Эрон ёдгорликларида аниқланган. Бундан ташқари, ўлкамизнинг 
баъзи вилоятларида Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистондан 
келтирилган сопол идишлар, денгиз чиғаноқлари, филсуяги ва 
металлдан ишланган буюмлар фил ва аждар тасвирларига эга 
муҳрлар ҳам учрайди. Шунингдек, Панж дарёсининг сўл соҳилида 
(Афғонистоннинг шимоли–шарқи) Ҳинд цивилизацияси, яъни 
Хараппа–Мокенжодаро маданиятига оид Шуртўқай савдо 
факториясининг кашф этилиши анча тасодиф бўлди. У Ҳинд 
цивилизацияси маркази Мохенжодародан 1100 км масофада ноёб 


98 
минераллар ва металларга бой Шарқий Бақтриянинг тоғ–кончилик 
туманларининг яқинида жойлашган. 
Ўрта Осиё бронза даври тадқиқотчилари ихтиёрида ёзувсиз 
манбалар мавжуд бўлиб, мазкур замоннинг аҳолиси, уларнинг 
қиёфаси антропологик манбалар асосида ўрганилади. 
Бронза даврида Ўрта Осиё жанубида Ўртаер денгизи ирқининг 
вакиллари ёйилган. Минтақанинг шимолий дашт қисмларида жануб 
аҳолисидан антропологик жиҳатдан фарқ қиладиган қабилалар 
яшаганлар. 
Мил. авв. II минг йилликнинг ўрталарида Сурхон–Шеробод 
воҳасига ва Жанубий Тожикистоннинг ҳудудларига шимолдан 
чорвачилик билан машғул бўлган қабилалар келиб ўрнашган. Дашт 
қабилаларининг моддий маданияти ҳақида Жарқўтон ёдгорлиги ва 
Вахш маконида топилган сопол буюмлар ва бронза қуроллари 
ҳамда қадимги қабрлар ўрганилиши натижасида аниқланган дафн 
маросимлари далолат беради. Сопол идишлар қўлда ишланган ва 
уларнинг сирти мураккаб геометрик ўйма нақшлар билан 
қопланган. Бу идишлар мил. авв. II минг йилликда Ғарбий Сибир 
Жанубий Урал ва Қозоғистоннинг даштларида ёйилган Андроново 
маданиятига доир идишларга ўхшаб кетади.

Download 6,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish