51-масала*. Гомозиготали сариқ, силлиқ донли нўхат ўсимликлари яшил, буришган донли ўсимликлар билан чатиштирилганда, F1 ва F2 да олинган ўсимликларнинг генотипини, фенотипини ҳамда генотипик ва фенотипик синфларнинг сонини ва нисбатини аниқланг. F1 ўсимликлари чатиштириш учун олинган сариқ, силлиқ донли ва яшил, буришган донли ўсимликлар билан қайта чатиштирилса, кейинги авлодда генотип ва фенотип бўйича қандай натижа олиш мумкин?
Масаланинг ечилиши:
бундан олдинги масалада кўрилганидек, доннинг сариқ, силлиқ бўлиши доминант A ва B генларига ҳамда доннинг яшил, буришган бўлиши рецессив a ва b генларига боғлиқ. Шунга кўра, бу масала қуйидагича ечилади:
сариқ, силлиқ яшил, буришган
P ♀ AABB X ♂ aabb
g AB ab
F1 AaBb - сариқ, силлиқ
сариқ, силлиқ сариқ, силлиқ
P ♀ AaBb X ♂ AaBb
g AB, Ab, aB, ab AB, Ab, aB, ab
F2
-
♂
♀
|
AB
|
Ab
|
aB
|
ab
|
AB
|
AABB
сариқ,
силлиқ
1
|
AABb
сариқ,
силлиқ
2
|
AaBB
сариқ,
силлиқ
3
|
AaBb
сариқ,
силлиқ
4
|
Ab
|
AABb
сариқ,
силлиқ
2
|
AAbb
сариқ,
буришган
5
|
AaBb
сариқ,
силлиқ
4
|
Aabb
сариқ,
буришган
6
|
aB
|
AaBB
сариқ,
силлиқ
3
|
AaBb
сариқ,
силлиқ
4
|
aaBB
яшил,
силлиқ
7
|
aaBb
яшил,
силлиқ
8
|
ab
|
AaBb
сариқ,
силлиқ
4
|
Aabb
сариқ,
буришган
6
|
aaBb
яшил,
силлиқ
8
|
aabb
яшил, буришган
9
|
Жадвалда келтирилган генотипик ва фенотипик синфларни, уларнинг такрорланиши ҳамда нисбатларини қуйидагича ёзиб чиқамиз:
F2 да олинган F2 да олинган Фенотипик
генотипик синфлар фенотипик синфлар синфлар нисбати
1 . AABB = 1 сариқ, силлиқ
2. AABb = 2 сариқ, силлиқ 9/16 сариқ, силлиқ
3. AaBB = 2 сариқ, силлиқ ( 9 AˍBˍ)
4. AaBb = 4 сариқ, силлиқ
5 . AАbb = 1 сариқ, буришган 3/16 сариқ, буришган
6. Aabb = 2 сариқ, буришган ( 3 Aˍbb)
7 . aaBB = 1 яшил, силлиқ 3/16 яшил, силлиқ
8. aaBb = 2 яшил, силлиқ ( 3 aaBˍ)
9 . aabb = 1 яшил, буришган 1/16 яшил, буришган
жами = 16 ( 1 aabb)
Масаланинг жавоби:
1) гомозиготали сариқ, силлиқ донли нўхат ўсимликлари яшил, буришган донли ўсимликлар билан чатиштирилганда Менделнинг биринчи қонунига кўра F1 да фақат сариқ, силлиқ донли ўсимликлар ҳосил бўлади. Улар генотип бўйича дигетерозиготали бўлиб, AaBb генотипга эга.
2) F1 ўсимликлари ўзаро чатиштирилганда F2 да 9 та генотипик ва
9 : 3 : 3 : 1 нисбатда 4 та фенотипик синфлар ҳосил бўлади. Яъни, Менделнинг иккинчи қонунига биноан ажралиш кетиб, 9/16 қисм сариқ, силлиқ (A-B-); 3/16 қисм сариқ, буришган (A-bb); 3/16 қисм яшил, силлиқ (aaB-) ва 1/16 қисм яшил, буришган (aabb) донли ўсимликлар ҳосил бўлади.
3) F1 ўсимликлари чатиштириш учун олинган сариқ, силлиқ донли ўсимликлар билан қайта чатиштирилса, кейинги авлодда FB да яна сариқ, силлиқ донли ўсимликлар ҳосил бўлади.
сариқ, силлиқ сариқ, силлиқ
P ♀ AaBb X ♂ AABB
g AB, Ab, aB, ab AB
FB AABB - сариқ, силлиқ
AABb - сариқ, силлиқ
AaBB - сариқ, силлиқ
AaBb - сариқ, силлиқ
4) F1 ўсимликлари чатиштириш учун олинган яшил, буришган донли ўсимликлар билан қайта чатиштирилганда, кейинги авлодда FB да 1 : 1 : 1 : 1 нисбатда тўртта фенотипик синфга мансуб ўсимликлар ҳосил бўлади.
сариқ, силлиқ яшил, буришган
P ♀ AaBb X ♂ aabb
g AB, Ab, aB, ab ab
FB AaBb - сариқ, силлиқ
Aabb - сариқ, буришган
aaBb - яшил, силлиқ
aabb - яшил, буришган
Do'stlaringiz bilan baham: |