Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбeк номидаги ўзбeкистон


Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари – олий қадрият



Download 449,09 Kb.
bet3/4
Sana16.03.2022
Hajmi449,09 Kb.
#498959
1   2   3   4
Bog'liq
inson qadr qimmati

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари – олий қадрият

Ҳар бир инсоннинг ҳаёти нодир ва бетакрордир. Киши бир марта яшайди ва унинг ҳаёти мутлоқ қадриятдир. Дарҳақиқат инсон шаҳси – буюк маънавий ва сиёсий қадрият. Лекин унинг қадриятлари миллат ва ҳалқ эҳтиёжи билан уй\ун бўлсагина, у фаол кучга айланади.
Шахс эрки бепоён эмас. Шунинг учун ҳам эрк меъёри ҳуқуқ билан белгиланади. Шахс эркининг савияси эса маънавият даражасига монанд бўлиб, у ҳар бир инсоннинг амалий қадр қиммати ўлчови ҳамдир.
Миллий ҳуқуқий тизимимизнинг пировард мақсади инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилгандир.
Ўзбек давлати қадимги Су\диёна ва Кўхна Хоразм, Сомонийлар, Хоразмшохлар давлатини, Темур ва темурийлар давлатининг тажрибасини, қадимий халқимизнинг бутун тарихий сабоқларини ҳамда унинг ўз давлати ва ҳуқуқига эга бўлиш каби асрий орзусини мужассамлаштирди.
Инсон ҳуқуқлари ва жамиятни демократлаштириш, умуминсонийлик, миллий давлат ва ҳуқуқ тушунчаларини ўзида мужассамлаштиради.
Ўзбекистон мустақилликка эришиб, инсон ҳуқуқларини қайтадан яратмоқда. Халқимизнинг маънавий имконияти, унинг бой табиий ва техникавий имкониятлари, мустахкамланиб бораётган халқаро алоқалари инсон ҳуқуқларига риоя қилиш учун барча шароитларни яратиб бермоқда.
Давлатимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо, Оврупо хавфсизлиги ва ҳамкорлик кенгашининг, Хельсенки жараёнининг иштирокчисидир. Давлатимизда халқаро ҳуқуқ ва умуминсоний қадриятлар қонуний равишда устивор мақомга эгадир. Фуқаролар демократик жамиятнинг ҳуқуқий асосини фаоллик билан шакллантирмоқдалар. Жамиятдаги ҳамма қатламлар харакатга келмоқда, тараққиётнинг турли ғоялари олға сурилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари ва демократия каби жаҳоншумул ҳодисаларга доир тушунчамизни аниқловчи принциплар – бу миллий давлат манфаатларига, ҳалқимизнинг ўзига ҳослигига, унинг анъаналарига мувофиқлик, республика суверинитетини чуқур ҳурмат қилишдир. Жамиятимизда инсон ҳуқуқлари фақат қонунлар билан эмас, балки халқнинг ўз-ўзини англаши, унинг эзгулик соҳасидаги аҳлоқий тажрибаси, меҳмондўстлиги билан ҳам мусаҳкамланади. Ўзбекистонда бутун шарқ цивилизациясига хос бўлган оилани ҳамма чоралар билан қўллаб-қувватлаш энг муҳим инсоний қадриятлардан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Инсон ҳуқуқлар ва шахсни хурмат қилиш миллий маданиятимизни ва ёш давлатимизни бойитади.
Инсоннинг интилиши ҳуқуқий кафолатланган. Давлат ва жамиятнинг бурчи – ҳуқуқ ва эркинликларни барча имкрн ва воситалар билан кафолатлаб беришдир. Бу ҳуқуқни амалга ошириш эса давлат ва жамиятни демократиялаштирилишининг дастлабки энг мухим шартидир. Демократиянинг инсонийлиги ана шу билан белгиланади.
Давлатимиз кўп миллатли. Шу сабабдан ҳар бир фуқаронинг миллий қадр-қимматга, ўз она тили ва маданиятига эга бўлиш ҳуқуқи мамлакатимиздаги фуқаролар тотувлигининг гаровидир.
Демократия инсон ҳуқуқларини амалга оширишнинг механизми хисобланади. Демократиянинг бирон-бир тайёр андозасини бизнинг Республикамизга ёки бошқа демократия йўлидан бораётган ёш мамлакатга кўчириш ножоиз бўлибгина қолмай, балки инсон ҳуқуқлари учун хавфли ҳамдир.
Ўзбекистон ягона демократик мухит \ояси тарафдоридир, бу муҳит ёш, ривожланиб бораётган давлатларнинг демократия томон мустақил харакатини тезлаштиради. Бу тушунча бир хилда андозали ёндашувлардан воз кечишни, яхши ниятли халқаро ёрдамни ижтимоий ўзлаштиришни ва ҳамма қитъа ва халқларнинг инсонпарварлик \ояларининг тўпланган энг яхши тажрибаларини мустақил ҳолда танлаб олишни тақазо этади.
Ўзбекистон халқи ўз йўлини танлаб олди, бу - халқ донишмандлигига асосланган демократик жамият қуриш, шахс ҳуқуқи ва эркинликларини қонуний кафолатлашдир.
Инсон қадр-қиммати - қонуний жамоатда маълум ва оддий одамларга тушунарли таъриф.
Биз буни ҳар қандай инсоннинг умумий қиймати деб билишимиз мумкин. Унинг барча фазилатлари ва хусусиятлари, бизникига хос бўлганлардан бошлаб, биологик тур сифатида ва одамларга хос бўлган барча нарсалар билан якунланади. Сўнгги пайтларда жамиятда "инсоний қадр-қимматини йўқотган" ва "инсон қадр-қимматининг бузилиши" каби сўзлар тобора кўпроқ эшитилмоқда. Дарҳақиқат, инсоний қадр-қимматини зўравонлик, камситиш ва ижтимоий мавқеи, ранги, жинси ёки бошқа ҳар қандай қизиқиш ва шахсий дунёқараши туфайли зулмга олиб келадиган нарсалар мавжуд. Инсонга бекаму коʻст яшаш имкониятини берувчи ва иқтисодий, ижтимоий, маданий, сиёсий соҳаларда оʻз имконият ва талабларининг амалга оширилишини таʼминловчи ҳуқуқий мақом. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этиш оʻзбекистон республикаси конститутсиявий тузумининг асосидир. Оʻзр конститутсиясида қайд этилган ҳуқуқ ва эркинликлар: қонунларнинг мазмуни ва қоʻлланилишига ҳамда қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳокимият фаолиятига бевосита таʼсир коʻрсатади; оʻзбекистоннинг ҳар бир фуқаросига, унинг жинси, ирқи, миллати, тили, диний эʼтиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, маслаги, шахсий ва ижтимоий аҳволидан қатʼи назар, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилмаслигини, суд ёʻли билан ҳимоя қилинишини ка-фолатлайди. Конститутсия барча фуқароларнинг қонун олдида тенглигига асосланган ҳолда, оʻзгаларнинг ҳуқуқларига ҳурмат билан қараш тамойилларини, оʻзгаларнинг қонуний манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш ҳисобига оʻз ҳуқуқ ва эркинликларини роʻёбга чиқаришга ёʻл қоʻйилмасликка, ижтимоий адолат ва ҳамжиҳатликни таʼминлашга қаратилган. Оʻзрда и. Ва ф. Ҳ. Ва э. Амалга оширилишига давлат кафолат беради. Оʻз навбатида республика ҳудудида яшовчи шахслар консти-тутсияда таʼкидланган ҳуқуқ ва эркинликларга, халқаро ҳуқуқ меʼёрларига риоя этиши зарур. Умум эʼтироф қилган мазкур халқаро меʼёрий манбалар бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуклари умумжаҳон декларатси-яси, бола ҳуқуқлари тоʻгʻрисида конвенсия ва оʻзр қоʻшилган яна бир қатор халқаро ҳужжатлардир. Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгач, ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг барча тармоқларини демократлаштириш йўлига ўтди. Жаҳон тажрибасидан маълумки, шахснинг асосий ҳуқуқ ҳамда эркинликларини қатъий ҳимоя қилмасдан ва амалда таъминламасдан туриб, жамиятни демократлаштириш мумкин эмас. Халқимизнинг бой маънавий салоҳияти, унинг тасарруфида бўлмиш улкан табиий бойликлар ва техникавий имкониятлар, мустаҳкамланиб бораётган халқаро алоқалар демократик ривожланиш ҳамда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши учун зарур шарт-шароитларни босқичма-босқич яратиш имконини бермоқда.
Ўзбекистон конститутсияси инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасида бмт нинг 1948 йилда қабул қилинган “ инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларатсияси”ифодасини топган қоидаларни яҳлит муштаракликда мужассамлаштириб олган.
Ўзбекистон республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Имтиёзлар фақат қонун билан белгилаб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принсипига мос бўлиши шарт.
Инсон ҳуқуқлари жаҳонда етакчи мақомга эга. Ҳар қандай ривожланган демократик фуқаролик жамиятини барпо этишда инсон ҳуқуқлари ролига етарли баҳо бермаслик мумкин эмас. Асосий ҳуқуқ ва эркинликларнинг рағбатлантирилиши ҳамда ҳимояланиши янада муҳимроғи,к жамиятда ҳар бир инсон ҳуқуқлари кафолатларининг амалдаги тизимининг ташкил этилиши ҳуқуқий давлат қуришнинг бош шарти ҳисобланади.
Ўзбекистон республикаси ўзининг ички ва ташқи сиёсатида бмт нинг иккинчи умумжаҳон конференсиясида 1993-йили тасдиқланган “ инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг универсаллиги” талабларига қатъий риоя этиб, улар ҳимояси барча давлатларни қонуний равишда ташвишлантириб турувчи муаммо эканлиги ҳақиқатидан келиб чиқади.

Бугун жаҳонда 300 дан ортиқ ҳужжат инсон ва фуқаролар ҳуқуқи соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимини ташкил этади. Уларнинг аксариятини бмт нинг халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари ташкил этади.


Универсал мақомдаги ҳужжатлардан ташқари, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоялашнинг минтақавий тизимлари фаол шакиллантирмоқда.
Бугунги кунда эвропа, америка ва африка тизимлари минтақада инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг кўпроқ ривожланган тизими ҳисобланади.
Ўзбекистон республикаси ҳозир инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш соҳасидаги 60 дан ортиқ халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшилган.
Инсон ҳуқуқлари-инсон шахси ва турмушининг таркибий қисми. Одатда, инсон ҳуқуқларининг уч бўғини бир-биридан фарқланади: фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлари; яшаш ҳуқуқи, қийноққа солишнинг, адолатли судлов ҳуқуқи, шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги ҳуқуқи, фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқи, уюшмаларга бирлашиш ҳуқуқи ва бошқалар; иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар; билим олиш ҳуқуқи, меҳнат қилиш ҳуқуқи, ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ва учинчи бўғин ҳуқуқи, деб аталувчилар (тинчликда бўлган ҳуқуқ, ривожланишга бўлган ҳуқуқ ва ҳ. К).

Мазкур қоидақ ўзбекистон қонун ҳужжатларининг бутун бир тизимида мустаҳкамлаб қўйилган. Унга кўра; фуқароларнинг фақат айрим қатламлари-нафақа олувчилар, ногиронлар, талабалар, болалар, уруш ва меҳнатфахрийларига қонунга биноан бирор-бир имтиёзлар берилиши мумкин. Белгиланган имтиёзлар ижтимоий адолат ва қонун олдида тенглик принсипларига асосланиши даркор.


Жамиятда шахснинг тутган ўрни, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда бурчлари конститутсиявий ҳуқуқ нормаларида ўз ифодасини топқди. Инсон ва жамият, шахс ва давлат муносабатларидаги қатор муаммолар ечимини топишда, авваламбор ҳуқуқуй ҳолатига қанчалик ёндашилганлиги катта аҳамиятга эга. Шахснинг ҳуқуқий ҳолатининг асослари, унинг таркибий қисмлари ҳар бир тараққий этган мамлакатлар конститутсиялари, конститутсиявий қонунлари ва қонунларида мустаҳкамлаб қўйилган.
Ҳар бир шахс жамият аъзоси сифатида намоён бўлар экан, шу жамият ва унинг аъзолари олдида маълум масъулиятларни ўз бўйнига олади. Чунки шу жамият аъзоси сифатидагина у маълум мавқеига эга экан, шу сабабли жамиятнинг фаол аъзосига айланиши лозим.
Жамият ўз навбатида давлат билан ҳам маълум муносабатлар ўрнатадики, бундай муносабатларнинг энг юқори кўриниши, ўзининг ҳар бир аъзосининг ҳуқуқ ва эркинликлари давлат томонидан ҳимоя қилиниши, ҳимоя қилинишининг муаммосини қанчалик даражада ҳал қилинганлиги билан ифодаланади.

Давлат жамият ҳаётидаги барча ижтимоий –иқтисодий, сиёсий муносабатлари тартибга солиб бориш вазифасини амалгам оширишда ҳуқуқий воситалардан қанчалик моҳирона фойдалана олса, жамият ҳаёти ҳам шунчалик эркин муҳитга эга бўлади.


Шахснинг ҳуқуқий ҳолати асосан икки мезон асосида белгиланади. Биринчидан, шахснинг жамият аъзоси сифатидаги муносабатларида, иккинчидан, шахснинг муайян давлат билан юзага келадиган муносабатлар асосида.
Шахс ҳуқуқий ҳолатини белгиловчи, яъни шахснинг тартибга солиниши жамиятда амалда бўлган ижтимоий нормалар таъсирида юзага келади. Бунда урф-одат, одоб-ахлоқ нормаларининг, жамиятда мавжуд ва шаклланаётган анъаналарнинг алоҳида ўрни мавжуд. Шунга қарамай, ижтимоий нормалар шахснинг ҳуқуқий ҳолатига салмоқли таъсир ўтказмайди.
Шахс билан давлат ўтасидаги муносабатлар ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Давлат мавжуд бўлган барча ҳуқуқ соҳаларининг вазифасим ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган бўлсада, энг асосий томони-конститутсиявий ҳуқуқ соҳаси асосида шахснинг ҳуқуқий ҳолатига маълум баҳо бериш мумкин.

Шахснинг ҳуқуқий ҳолатига таъсир этувчи қатор омиллар мавжудки, улар бевосита шахснинг жамият ва давлат билан бўлган муносабатларида кўринади.


Авваламбор шахснинг муайян давлат билан узвий ҳуқуқий муносабатда бўлиши, яъни шу давлат фуқаролигига эга бўлишликнинг ўзи алоҳида ҳуқуқий ҳолатни белгилаб беради.
Фуқаролиги бўлмаган, яъни ҳеч бир давлат фуқаролигини олмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати муайян давлат алоҳида ҳолатда бўлади.
Икки фуқароликка ёки кўп фуқароликка эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати ҳам маълум муносабатларда ўзгача ҳолат касб этади. Демак, фуқаролик, фуқароликка эга бўлмаслик, кўп фуқаролик масалалари шахснинг ҳуқуқий ҳолатига таъсир этувчи омилдир.
Иккинчидан, шахснинг ҳуқуқий ҳолатига таъсир этувчи омиллардан яна бири, шахснинг маълум ёшга тўлиши ва натижада муомала лаёқатига эга бўлиши ҳисобланади.
Ҳуқуқий лаёқатга эга бўлиш ҳам алоҳида аҳамият касб этади, яъни ўз ҳатти- ҳаракатига онгли равишда ёндаша олишлик лозим.
Ҳулоса
Хулоса ўрнида айтиш лозимки, мазкур ўқув модули бўйича барча ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини ўқитилиши, ўз навбатида инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамма нарсадан устунлигини таъминлашда, суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиқларга учрашларини олдини олишдаги муҳим тизим бўлиб хизмат қилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида 2022 йилни қандай номлаш бўйича ўз таклифини маълум қилди.
«Биз янги йилга ном беришда, кенг жамоатчиликнинг фикрларини ўргандик. Ана шу таклифлардан келиб чиқиб, мен Янги — 2022 йилни мамлакатимизда „Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили“ деб эълон қилишни таклиф этаман», — деди давлат раҳбари.
«Инсон қадрини улуғлаш — юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир. Бу борада жамиятимиз асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутади», — деди у.
Шавкат Мирзиёев бундан буён ҳар бир маҳаллада самарали иш олиб бориш фаолиятнинг бош мезонига айланишини таъкидлади.


Download 449,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish