Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 1,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/100
Sana06.03.2022
Hajmi1,75 Mb.
#485020
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   100
Bog'liq
Хронология дарслик охирги 20.10.17

Славян 
халқлари 
календарлари.
 
Бизгача 
славянлар 
календарлари ҳақида аниқ маълумотлар етиб келмаган бўлса-да, улар 
қадимдан йилни фаслларга кўра ҳисоблашгани тўғрисида баъзи 
маълумотлар сақланиб қолган. Бундай ҳисоблаш Славянларда 
анъанавий урф-одатларга кўра тузилган календарлар асосида амалга 
оширганлар. Байрамлар христиан
 
динини қабул қилгандан сўнг ҳам 
сақланиб қолди. Шундай байрамлар баҳорнинг кириб келиши билан 
«масленница», «купала» (Қуёшнинг ёзги тик туриши даврида) 
«коляда» (Қуёшнинг қишки тик туриши даврида)лар нишонланган
2

1
Ari Belenkiy. History of One Defeat: Reform of the Julian Calendar as Envisioned by Isaac Newton. London. 
2012. P. 1-22. 
2
Irina Sedakov. Magico-Religious Symbolism of a Candle in the Slavic Calendar Rituals // The ritual year 10 
Innsbruck. Magic in Rituals and Rituals in Magic – Tartu. 2015. P. 141-151. 


66 
XVI-XVII асрларда йил тўрт фаслга бўлиб ҳисобланган. 25-
мартдан 24-июнгача баҳор, 25-июндан 24-сентябргача ёз, 25- 
сентябрдан 24-декабргача куз, 25-декабрдан 24-мартгача қиш 
ҳисобланган. Славянлар йилларни ойларга бўлганлар, турли 
ҳудудларда уларни турлича атаганлар. Бу ой номлари бугунги кунгача 
замонавий украин, белорус тилларда сақланиб қолган. Март – 
«березозол» қайиннинг гуллаши, «соковик» (қайиннинг шарбатини 
олиш вақти) деб аталган. Апрель – «цветен» (гуллаш даври) деб, май 
– «травень» (ўтларнинг кўм-кўк бўлган даври), июнь – «червень» 
(гилоснинг пишиши), июль – «липец» (жўка дарахтининг гуллаши), 
август – «серпень» (ўрим вақти), сентябрь – «вересень» (арчагулнинг 
гуллаши) октябрь – листопод (хазонрезги), ноябрь – «грудень» 
(ернинг музлаши), декабрь – «студень» (аёз, совуқ), январь – 
«просинез» (қишнинг булутли кунларидан сўнгги тиниқ осмон), 
февраль – «лютий» (қаҳратон, совуқ), снежень – (қалин қор) деб 
номланган.
Славянларда календарь йилини астрономик йилга тўғрилаш 
мақсадида ўн учинчи қўшимча ойдан ҳам фойдаланилган. Қўшимча 
ўн учинчи ойни ўн тўққиз йиллик циклга кўра ҳисоблаганлар. Баъзи 
вақтларда ўн учинчи ойни ҳисоблашда чалкашлик юзага келган. 
Шунинг учун халқ ўн уч сони (ҳозирги кунгача)дан безиб қолган. 
Х аср охирларида Русга христиан дини билан бирга Юлиан 
календари ҳам кириб келди. Шунингдек, Русда биринчи марта Рим 
календари ой номлари ва етти кунлик ҳафтадан ҳам фойдаланила 
бошланди. Русга христианликнинг кириб келиши натижасида 
Қадимги Рус эраси тушунчаси ҳам ишлатила бошланди. Улар 
Византия вариантидаги «дунёнинг пайдо бўлиши» эрасини қабул 
қилди. Бу даврда христианларда учта асосий эралар кенг тарқалган 
эди. Булар Александрия эраси (эр.ав.5493 йил 29 августдан 
бошланган), Антиох эраси (эр.ав. 5969 йил 1 сентябрдан), Византия 
эра (эр.ав.5509 йил 1 сентябрдан)ларидир. Византия эраси греклар 
томонидан VII асрда қабул қилинган:
Х аср охирларига келиб, Қадимги Русда Византия услубидаги 
Юлиан календари тарқалган бўлса-да, маҳаллий анъаналар сақланиб 
қолди (Масалан, украин, белорус ва поляк тилларида бугунги кунгача 
христианликкача қўлланилган ой номлари сақланиб қолган). Юлиан 
календарининг Рим услубида йилнинг боши биринчи январдан, 
Византияда эса биринчи сентябрдан бошланган. Янги Рус 
календарида эса христианликдан олдин қабул қилинган 1 март 
йилнинг боши сифатида сақланиб қолди. Қадимги Рус йилини 


67 
Византия йили билан таққосласак, у Византия йилидан олти ой ўтиб 
кетиши ё олти ой қолиб, кетиши мумкин эди. Агар Рус йили Византия 
(сентябрь) йилидан кейин
 
бошланса, орқада қолиб кетарди. Бу Рус 
йил ҳисоби тарихчилар орасида «март йили» ёки «март услуби» 
номини олди. Қадимги Рус йили Византия йилидан олти ой олдин 
бошланиб, ундан олдинга ўтиб кетарди. Бундай Қадимги Рус йил 
ҳисоби «ультрамарт йили» ёки «ультрамарт услуби» номини олди. 
Мазкур «март» ва «ультрамарт» йиллари шартли равишда қабул 
қилинган бўлиб, тарихий манба ва ҳужжатларда бундай ном 
учрамайди
1

Солномалардан Х-ХII аср бошларида март услуби кўпроқ 
учрашини кузатиш мумкин. XII-XIII асрларда икки услуб ҳам мавжуд 
бўлган. XIV асрга келиб, март ва сентябрь услублари ҳукмронлик 
қилган. XIV аср охирларидан-XVII асргача тўлиқ сентябрь услубига 
ўтилади. Март услуби март йили январь йилидан икки ой кейин 
бошланган. Агар март йилининг дастлабки ўн ойи (мартдан 
декабргача) Дионисий эрасининг қайсидир йилига мос келса, у ҳолда 
ўша йилдаги январь ва февраль (Қадимги Рус йилининг икки ойи) 
Дионисий эрасидаги кейинги январь йилига киради. Шундай қилиб, 
«Дунёнинг пайдо бўлиши» эрасидаги март йилини Юлиан йилига 
айлантиришда қуйидаги формуладан фойдаланамиз:

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish