Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 1,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/100
Sana06.03.2022
Hajmi1,75 Mb.
#485020
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   100
Bog'liq
Хронология дарслик охирги 20.10.17

Қадимги Рим календари.
 
Қадимги Рим календарининг 
тузилиши санаси тўғрисида аниқ маълумотларга эга эмасмиз. Бизга 
маълуми шуки, Римнинг афсонавий асосчиси ва ҳукмрони Ромул 
(эрамиздан аввалги VIII асрнинг ўрталари) даврида ой календаридан 
фойдаланганлар. Календар бир йил 10 ой, жами 304 кундан иборат 
бўлган. Ойлар тартиб рақамлари (биринчи, иккинчи,...ўнинчи) билан 
1
Roger Beck. A brief history of ancient astrology. 2007. BLACKWELL PUBLISHING 9600 Garsington Road, 
Oxford OX4 2DQ, UK. Рreface. Р. 1-9.
 


61 
номланган. Тўрт ой 31 кундан (1, 3, 5, 8 ойлар) ва олти ой 30 кундан 
иборат бўлган. 
Йил баҳорги тенг кунликдан бошланган. «Ромул йили»ни 
астрономик йилга тенглаштириш мақсадида ўнинчи ойнинг охирига 
қўшимча кунларни қўшганлар. Эрамиздан аввалги VIII асрнинг 
охирларига келиб тўртта календарь ойларига ном берилган. Йилнинг 
биринчи ойи «Мартиус», иккинчи ой «априлис», учинчи ой «майус», 
тўртинчи ой «юниус» деб аталди. Мазкур календарь синодик ой 
йилига мос келмасди, лекин у Қуёш календари ҳам эмасди
1
.
Эрамиздан аввалги VII асрда календарь ислоҳоти ўтказилади. Бу 
ислоҳотни ярим афсонавий шахс Рим подшоси Нума Помпилий 
бошлади. У бир йилда кунларнинг сонини 355 га, ойларнинг сонини 
12 га етказди. Нума Помпилий ислоҳоти натижасида қўшимча янги 
икки ой пайдо бўлиб, януарус ва фебруарис номини олди. Календарда 
7 ой 29, 4 ой 31, битта ой «фебруариус» 23 суткадан иборат бўлди. 
«Фебруариус» ойига ҳар йили 5 кун қўшиладиган бўлди. Ислоҳотлар 
натижасида «Нума йили» астрономик бир ой йилидан бир сутка 
ортиқ, тропик йилдан эса 10,5 сутка қисқа эди. Шунингдек, бу даврга 
келиб яна бир неча ойларга ном берилди. Календарда йил баҳорги 
тенг кунлик давридан бошланарди. 
Рим календаридаги биринчи ой Мартиус – илгари чорвачилик ва 
деҳқончилик, кейинчалик эса уруш худоси Марсга атаб қўйилган. 
Иккинчи ой – априлис – лотинча «aperire» - «намоён бўлмоқ», 
«очмоқ» маъноларини билдиради. Бу ойда ҳамма дарахт ва 
ўсимликлар гуллай бошлаган. 
Учинчи ой Майус - худо Меркурийнинг онаси Ер маъбудаси 
Мая номи шарафига. 
Тўртинчи ой Юниус - Юпитернинг рафиқаси, осмон маъбудаси, 
аёлларнинг ҳимоячиси Юнона шарафига қўйилган. 
Кейинги олтита ой календардаги тартиб рақами билан аталиб, 
Квинтилис – «лотинча» - бешинчи, секстилис - олтинчи, септембер - 
еттинчи, октобер - саккизинчи, новембер -тўққизинчи, децембер - 
ўнинчи деган маъноларни билдиради. 
Ўн биринчи ой януарис деб аталиб, икки юзли худо Янус 
номига қўйилган. 
Ўн иккинчи ой фебруариус - ер ости подшоси фебруус номига 
қўйилган. Шунингдек, «ferbuane» сўзи «тозаланмоқ», «покланмоқ» 
деган маъноларни билдиради. Йилнинг охирида улар покланиш 
1
Ari Belenkiy. History of One Defeat: Reform of the Julian Calendar as Envisioned by Isaac Newton. London. 
2012. P. 1-22. 


62 
маросимини ўтказганлар. Февраль ойи охирига қўшимча кунларни 
қўшишган (масалан, февраль 23

5). 
Эрамиздан аввалги VI асрда римликлар мазкур ой календарини 
Ой-қуёш календарига айлантиришга уриниб кўрдилар. Бунинг учун 
улар интеркаляция системасидан (қўшимча ойларни қўшиш) 
фойдаландилар. Қадимги Рим календарига ҳар икки йилда 20 кунлик 
қўшимча ойни жорий қилдилар. Бу ой «Марцедониус» - марцедоний 
ойи номини олди. Жуфт рақамларни бахтсизлик рамзи ҳисобланган 
римликлар марцедоний ойини 23-24 «фебруариус»нинг ўртасига 
жойлаштирдилар. Мазкур ислоҳотдан сўнг календарь йили 365 кунни 


365
2
:
)
20
355
355
(



ташкил қилди ва уларнинг йили ҳам Миср 
«дайди» йилига тенг бўлиб қолди (Тропик йилдан чорак сутка қисқа 
эди)
1

Марцедоний ойининг жорий қилиниши Қадимги Рим 
календарлари тарихида катта аҳамият касб этди. Рим календари Ой-
қуёш календари ҳисобланди. Натижада йил ва ойнинг бошланиши 
янги ой чиқишига тўғри келмай қолди. Бу яна календарь ислоҳотига 
зарурат туғилганини билдирар эди. 
Эрамиздан аввалги V асрга келиб интеркаляция системаси 
орқали аниқ Ой-қуёш календарини туздилар. Улар Рим календарида 
тўрт йиллик циклни ишлаб тоқ йиллар (биринчи, учинчи) оддий йил, 
яъни 355 кундан (ой календарига кўра), жуфт йилларга эса иккинчи 
йилга йигирма уч, тўртинчи йилга йигирма икки сутка қўшилди. 
Натижада бир йил 366,25 суткага 
25
.
366
4
22
23
4
*
355



га тенг бўлиб қолди. 
Шундай қилиб, бу ислоҳот натижасида мазкур Рим календари 
(децембер йили)да йил тропик йилдан бир суткага кўпайиб кетди. 
Децембер йили Рим календарини тўғриламади, балки уни 
чалкаштириб юборди. Э.Бикерман ўша даврдаги Рим календарининг 
Ой фазаларига ҳам, Қуёшнинг йиллик ҳаракатига ҳам мос 
келмаганлигини таъкидлайди. Натижада Рим календарини ислоҳ 
қилишни олий коҳинлар-понтифик (понтификс масимум)лар ўз 
ихтиёрларига олдилар. Аммо улар ҳам календарни тўғрилаш ўрнига 
баттар чалкаштириб юбордилар. Натижада Рим календарини ислоҳ 
қилиш жуда зарур бўлиб қолди. 
1
Ari Belenkiy. History of One Defeat: Reform of the Julian Calendar as Envisioned by Isaac Newton. London. 
2012. P. 1-22. 


63 
Қадимги Римда янги сутка кечки соат 6 дан ҳисобланган. 
Суткалар икки қисм: ҳақиқий кечаси, ҳақиқий кундузи (ҳар бири 12 
соатдан)га бўлинган. 
Рим календарида кунларни ҳам ўзига хос ҳисоблаганлар. 
Ойлардаги кунларнинг замонавий календарлардагидек тартиб рақами 
бўлмаган. Ойлар асосий 3 «таянч кунга» бўлинган бўлиб, календлар, 
нонлар, идлар деб аталган.
Ҳар бир ойнинг биринчи «таянч куни» календэ (calendae) деб 
аталиб, у лотинча «эълон қилмоқ», «билдирмоқ» деган маъноларни 
билдиради. Ҳар ойнинг бошида понтификлар халқ йиғинини эълон 
қилган. Шунингдек, бу даврда халққа янги Ой кўринган вақт эълон 
қилиниб турилган. Иккинчи «таянч кун» – нонэ. Мартиус, майус, 
квинтилис, октобер ойларининг еттинчи куни ва қолган бошқа 
ойларнинг бешинчи куни нонэ деб аталган. Нонэ – тахминан ойнинг 
биринчи чораги кўринган кундан бошланган. Учинчи «кун»-идус, 
мартиус, майус, квинтилис, октобер ойларининг ўн бешинчи куни ва 
бошқа ойларнинг ўн учинчи куни ҳисобланган. Иднинг бошланиши – 
тўлин ойнинг кўриниш даврига тўғри келади. Календа, нона ва иддан 
олдинги кунлар «арафа» (pridie) деб аталган. Римликар кунларни 
олдинга қараб эмас, балки тескари томондан ҳисоблаганлар. 
Масалан, 2 январь - бу «январь нонэсидан олдинги тўртинчи кун», 13 
январь «XVII Kalendas Februarias», яъни февраль календаридан 
олдинги ўн еттинчи кун каби
1

Римда аниқ қатъий ҳисобланган эралар анча вақтгача бўлмаган. 
Йил ҳисоби консулларнинг ҳукмронлиги даврига кўра олиб борилган. 
Ҳар йили иккита консул сайланган. Йил уларнинг исмлари билан 
номланган. Масалан, «...консулнинг йилида» каби. Бу ҳисоб охирги 
консул Флавиус Базалиус Юнион сайланган давргача (эрамизнинг 541 
йили) сақланиб қолган. Кейинчалик «Римга асос солиниши» эраси 
пайдо бўлди. Мазкур эранинг тузилиши Рим олими Марк Теренций 
Варрон (эр.ав.116-27)нинг фаолияти билан боғлиқ. У «Римга асос 
солиниши»ни ҳисоблаб чиқди. Эрамиздан аввалги 753 йил 21 апрел 
мазкур эранинг бошланиши деб эълон қилинди. «Римга асос 
солиниши» эраси Ғарбий Европа тарихчилари орасида кенг тарқалди 
ва улар томонидан XVIII асрнинг охиригача қўлланиб келинди.
«Римга асос солиниши» эрасини замонавий (Дионисий) эрага 
айлантиришида қуйидаги формуладан фойдаланамиз: 
R
D


754
1
Ari Belenkiy. History of One Defeat: Reform of the Julian Calendar as Envisioned by Isaac Newton. London. 
2012. P. 1-22. 


64 
Бу ерда: 
D - Дионисий эрасидаги йилнинг тартиб рақами. 
R - «Римга асос солиниши» эрасидаги йилнинг тартиб рақами.
Бу формула фақат R≤753 ҳолати учун. Агар R≥753 бўлса, унда D

R-753 формуласидан фойдаланиб, бизнинг эрамиздаги йилни 
аниқлаган бўламиз. “Календэ”дан олдинги ҳисобни топиш учун ўтган 
ойнинг умумий кунига 2 сонини қўшамиз ва “календэ”дан олдинги 
кун рақамини айирамиз. Масалан: сентябрь “календэ”сидан олдинги 
тўққизинчи кунни аниқлаймиз. 
24
9
2
31



Демак, сентябрь «календэ»сидан олдинги тўққизинчи кун 24 
август экан. 

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish