Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 1,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/100
Sana06.03.2022
Hajmi1,75 Mb.
#485020
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   100
Bog'liq
Хронология дарслик охирги 20.10.17

4. Славян халқлари календарлари. 
5. Майяларда календари. 
 
Калит сўзлар: 
эмболистик ойлар, полис, архонт, олимпиада, 
Юнон календари, Рим календари, «Ромул йили», «Нума йили», Юлий 
Цезарь, Юлиан календари, Миср “дайди календари”, «масленница», 
«купала», «ультрамарт йили».
 
Қадимги 
юнон 
календарлари.
 
Қадимги 
Юнонистонда 
эрамиздан аввалги биринчи минг йиллик бошларида Ой-қуёш 
календари тузилди. Бу даврда ҳар бир полис ўз календарини ишлаб 
чиқади. Улар бир-бирига мос келса-да, ҳар бир календарнинг 
афзаллик томонлари бор эди. Улар бир йилни ҳар бири Янги Ой 
чиқиши билан бошланадиган ўн икки ойга бўлиб чиқди. Календарни 
фаслларга мослаштириш учун қўшимча ўн учинчи ой ҳам жорий 
қилинган. 
Юнонистоннинг турли шаҳарларида ойларнинг ўз номлари 
бўлса-да, Афина календаридаги ой номлари кенг тарқалди. Улар: 
1.
 
Гекатомбеон (июль) 7.Гамелион (январь) 
2.
 
Метагейтнион (август) 8.Антестерион (февраль) 


59 
3.
 
Боэдромион (сентябрь) 9.Элафеболион (март) 
4.
 
Пианепсион (октябрь) 10.Мунихион (апрель) 
5.
 
Мемактерион (ноябрь) 11.Фаргелион (май)
6.
 
Посейдеон (декабрь) 12. Скирофорион(июнь)
1

Йил Қуёшнинг ёзги тик туриш давридан (гекатомбеон-июль) 
бошланган. Эмболистик ойлар иккинчи посейдонга, баъзида иккинчи 
скирофорионга қўшилган. Эмболистик йилларнинг тартибини 
октаэтарида эгаллаган, яъни, ҳар саккиз йилнинг учинчи, бешинчи, 
саккизинчи йиллари кабиса йили ҳисобланган
2
.
Эрамиздан аввалги 432 йилда олимпиада ўйинларининг 86-
йиллигига 
бағишланган 
тантаналарда 
Афинанинг 
марказига 
парапегма (ёзув, календарь маъносини беради) ўрнатилади. Унда 
ойларнинг кунлари кўрсатиб турилган. Юнон календарини 
ривожлантиришда Калипп ва Гиппархлар катта роль ўйнаган. 
Қадимги Юнонистонда эрамиздан аввалги биринчи минг йилликнинг 
ўрталаригача воқеаларни ёзишда ҳукмрон шахсларнинг номидан 
фойдаланилган. Афинада йил ҳисоби календарь учун маълум бўлган 
эпонимлар-ижроия ҳокимият (архонтлар)нинг раҳбарлари исми билан 
белгиланган. Эрамиздан аввалги IV асрда олимпиада асосидаги 
умумэллин йил ҳисоби кенг тарқалди. 
Эрамиздан аввалги 776 йилдан бошлаб тўрт йилда бир марта 
бўлиб ўтадиган спорт ўйинлари халқ тантаналаридан бирига айланди. 
Олимпия ўйинлари янги йил бошланишига қараб белгиланган, чунки 
календарь системасидаги хатолар туфайли олимпиаданинг аниқ вақти 
белгиланмаган эди. Олимпия ўйинларининг вақтини жарчилар ҳар 
бир шаҳар халқига эълон қилган. Олимпия йил ҳисоби қадимги 
юнонлар ҳаётига шунчалик чуқур кириб келди-ки, улар ўз эрасининг 
бошланишини эрамиздан аввалги 766 йил биринчи июль қилиб 
белгилади, чунки айни шу куни биринчи Олимпия ўйинлари бўлиб 
ўтган эди
3

Олимпия йил ҳисоби биринчи бўлиб, эрамиздан аввалги 264 
йилда қадимги юнон тарихчиси Тиме томонидан қўлланилди ва бу 
ҳисоб етти аср давом этади. 394 йили император Феодосий I Олимпия 
ўйинларини бекор қилади. Шундай бўлса-да Олимпия йил ҳисоби 
1
Roger Beck. A brief history of ancient astrology. 2007. BLACKWELL PUBLISHING 9600 Garsington Road, 
Oxford OX4 2DQ, UK. Рreface. Р. 1-9. 
2
Encyclopedia of time: science, philosophy, theology, and culture / H. James Birx, editor. 2009 by SAGE 
Publications, Inc. Р. 328. 
3
Encyclopedia of time: science, philosophy, theology, and culture / H. James Birx, editor. 2009 by SAGE 
Publications, Inc. Р. 1036. 


60 
дарҳол йўқ бўлиб кетмади
1
. Олимпия йил ҳисобида олимпиаданинг 
тартиб рақами ва тўрт йилнинг тартиб рақамидан фойдаланилган, 
масалан: юнонлар ва форслар ўртасида бўлиб ўтган Саламин жанги 
75,1 (яъни, 75 олимпиаданинг биринчи йили) йилда бўлиб ўтган. 
Юнон календари йил ҳисобини замонавий йил ҳисобига айлантириш 
жуда қийин, чунки, турли юнон шаҳарларида турли хилдаги янги йил 
ҳар хил вақтда бошланган календарлардан фойдаланилган. Олимпия 
эраси қуйидаги формула орқали аниқланади. 


)
1
(
4
*
)
1
(
776





t
OL
A
Бу ерда: 
OL - олимпиаданинг тартиб рақами 
t - олимпиададаги йилнинг тартиб рақами 
А - аниқланаётган сана. 
Агар А <776 бўлса, у ҳолда 776-А

эрамизгача бўлган йил; 
Агар А>- 776 бўлса, А-775

эрамиздаги йил ҳисобланади. 
Саламин жанги 75-олимпиаданинг биринчи йилида бўлиб ўтган, 
уни замонавий йил ҳисобига ўгирамиз. Бунда OL

75 ва t




480
)
1
1
(
4
*
)
1
75
(
776






A
Демак, Саламин жанги замонавий йил ҳисобига кўра эр.авв. 480 
йилда бўлиб ўтган. Варроннинг маълумотига кўра, Римга олимпиада 
эрасининг 6,3 йилида асос солинган. 
OL

6 t

3,


753
)
1
3
(
4
*
)
1
6
(
776





A
Демак, Рим шаҳрига эрамиздан аввалги 753 йилда асос солинган. 

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish