Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


Сутка ва унинг дастлабки шакллари



Download 1,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/100
Sana06.03.2022
Hajmi1,75 Mb.
#485020
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   100
Bog'liq
Хронология дарслик охирги 20.10.17

Сутка ва унинг дастлабки шакллари.
Ер шарининг ўз ўқи 
атрофида бир марта айланиб чиқиши учун кетган вақт сутка деб 
аталади. 
Сутка – вақтнинг дастлабки ўлчов бирлигидир. Сутканинг 
24 дан бир бўлаги бир соат, соатнинг 60 дан бир бўлаги дақиқа, 
дақиқанинг 60 дан бири секунд дейилади
.
Ер ўз ўқи атрофида нотекис 
айланиши маълум, аммо бу нотекислик жуда кичик бўлиб, 100 йилда 
секунднинг мингдан бир улуши билан ўлчанади. Қадимда кеча ва 
кундузнинг 
алмашишдан 
вақт 
ўлчови 
меъёри 
сифатида 
фойдаланишган. Қадимда грекча «hemera» - сутка сўзи икки маънода 
қўлланилган: 1) Қуёш чиқишидан Қуёш ботишигача бўлган вақт 
оралиғи 2) Қуёш чиқишидан кейинги Қуёш чиқишигача бўлган вақт 
оралиғи. Лотинча «dies» - сутка сўзи ҳам шу маънони билдирган. 
Қадимги Греция, Рим, Бобилда ва Мисрда сутка эрталабдан, Ўрта 
Осиёда эса кечқурундан бошлаб ҳисобланган. Ой календаридан 
фойдаланилган афиналиклар, германлар, иудейларда ҳам сутка-янги 
кун кечқурундан бошланган. Зардуштийлар эса Қуёшнинг чиқиши 
билан янги кун бошланади деб ҳисоблашган. Суткаларни дастлаб 
мисрликлар соатларга бўлганлар. Эрамиздан аввалги 2100 йилида 
Миср коҳинлари суткани 24 соатга бўлишган: Улар 10 соатни кундуз, 
2 соатни ғира-шира пайт, 12 соатни кечаси деб ҳисоблашган. Бобилда 
ҳам бир сутканинг 12 соати кечаси ҳисобланган. Герадотнинг 
таъкидлашича, 
греклар 
бобилликларнинг 
шу 
системасидан 
фойдаланишган. Эрамиздан аввалги II асрда Клавдий Птолемей 
расмий равишда суткани соатларга бўлган. Геродотнинг ёзишича, 
эрамиздан аввалги VI асрда Аҳамонийлар ҳукмдори Доро скифларга 
юриши даврида қўриқчиларига вақтни ҳисоблаш учун тугилган 
арқон, ташлаб кетади. Улар ҳар куни битта тугунни ечганлар. Қолган 
тугунларнинг сони шоҳнинг қайтишига неча кун борлигини 
билдирган. Аҳамоний ҳукмдорлиги даврида вақтни ҳисоблашнинг 
бундан ҳам мукаммалроқ усули мавжуд бўлган, лекин оддий қўриқчи 
аскарлар юқоридаги усулдан фойдаланишган
1
.
Ернинг юлдузларга нисбатан бир марта айланиб чиқиш даври 
Юлдуз суткасига ва Қуёшга нисбатан айланиш даври Қуёш суткасига 
бўлинади. Юлдуз суткаси узунлиги баҳорги тенг кунлик нуқтасидан 
иккита кетма-кет юқори (ёки пастки) кульминациялари орасидаги 
1
Roger Beck. A brief history of ancient astrology. 2007. BLACKWELL PUBLISHING 9600 Garsington Road, 
Oxford OX4 2DQ, UK. Рreface. Р. 58-59. 


23 
вақтга тенг. Юлдуз суткаси ҳақиқий (прецессия ва нутация ҳисобга 
олинса) юлдуз суткаларига ажралади. Баҳорги тенг кунлик суткаси 
нуқтасининг прецессион ҳаракати таъсирида ўртача юлдуз суткаси 
Ернинг ўз ўқи атрофида ҳақиқий айланиш давридан 0,0084 секундга 
қисқа. Нутация таъсирида ҳақиқий юлдуз суткасининг узунлиги 
ўзгариб туради. Қуёш бир сутка давомида осмон сферасида 1° 
Шарққа томон силжийди. Шу сабабли юлдуз суткаси билан амалда 
вақтни ўлчаш ноқулай бўлиб, у кун ва туннинг алмашиши билан 
тўғри келмайди. Шунинг учун Қуёш суткасида унинг иккала кетма-
кет пастки (ярим тун) кульминацияси оралиғидаги вақт олинади. 
Қуёш суткаси ҳам ҳақиқий ва ўртача (ҳақиқий Қуёш суткасида 
ҳақиқий Қуёшнинг пастки кульминацияси, ўртача Қуёш суткасида эса 
Қуёшнинг сохта пастки кульминациясидан бошлаб ҳисобланади) 
бўлади. Ер орбитасининг эллипссимонлиги ва экваторнинг 
эклиптикага оғишганлиги туфайли ҳақиқий Қуёш суткаси ҳам доимий 
эмас ва йил давомида 24 соат 3 дақиқа 36 секунд (сентябрь 
ўрталарида)дан 24 соат 4 дақиқа 27 секунд (декабрь охирида)гача 
ўзгариб туради
1
. Шунинг учун Қуёшнинг экватор бўйича йил 
давомида доимий бурчак тезлик билан ҳаракат қилувчи ўртача Қуёш 
суткаси (24 соат 3 дақиқа 56,55536 секунд юлдуз суткаси) олинади. 
Тропик йил 366,2422 юлдуз суткага ёки 365,2422 Қуёш суткасидан 
иборат.

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish