Януарис
– қадимги Рим календарида ўн биринчи ой, икки юзли
худо Янус номига қўйилган.
Ярим тун
– Ўртача Қуёш марказининг пастки кульманация
пайти.
149
Қадам
- балоғат ёшидаги одамнинг сокин одимлашидаги юриш
бирлиги.
Қарич
- қўл кафти ёйилган ҳолда бош бармоқ ва жимжилоқ
орасидаги масофа.
Қуёш календари
– тропик йилнинг узунлиги асос қилиб
олинади. Қуёш календарининг узунлиги тропик йилнинг узунлигига
мумкин қадар яқин бўлиши керак. Агар календар йили тропик
йилдан қисқароқ бўлса, биз ўлчаётган вақт оралиғида ортиқча вақт
қолади.
Қуёш суткаси
- ҳақиқий ва ўртача (ҳақиқий Қуёш суткасида
ҳақиқий Қуёшнинг пастки кульминацияси, ўртача Қуёш суткасида эса
Қуёшнинг сохта пастки кульминациясидан бошлаб ҳисобланади)
бўлади.
Қулоч
- қўллар икки томонга ёйилганда улар орасидаги масофа
ТЕСТ САВОЛЛАРИ
1. “Вақтни ҳисоблаш юзасидан янги тадқиқот” номли асарнинг
муаллифи…
А. Ж.Скалигер
В. М.Ломоносов
С. Н.Татишев
D. М.Шербатов
150
2. Абу Райҳон Берунийнинг хронологияга оид кўплаб маълумот
берувчи асарини топинг.
A. “Ал-Асар ал-Боқия ани-ли-қурум ал-холия”
B. “Ҳиндистон”
C. “Бухтун”
D. “Китоб ал-ҳаракат ас-сновия ва жаволин илм ан-нужум”
3. Хронология неча қисмга бўлинади?
А. 1
B. 2
C. 3
D. 4
4. Григорий календарининг муаллифларини аниқланг.?
А. Ж.Скалигер, И.Данти
В. М.Ломоносов, Н.Татишев
С. М.Матье, Н.Шолко
D. А.Лилия, И.Данти
5. “Китоб ал-ҳаракат ас-самовийа ва жавомиъ илм ан-нужум” асари
муаллифини кўрсатинг.
А. Улуғбек
В. Умар Хайём
С. Беруний
D. Наршахий
6. “Хронология” асари кимнинг асари?
A. Абу Райҳон Беруний
B. Алишер Навоий
C. Абу Наср Форобий
D. Қошғарий
7. “Хемера” сўзининг греқчадан тарижимаси нима?
A. Сутка
B. Соат
C. Вақт
D. Дақиқа
151
8. Халқаро бирлик тизимига кирмайдиган вақт ўлчов бирлиги
қиймати 60 дақиқа ёки 3600 секундга тенг вақт оралиғи ўлчаш учун
ишлатиладиган асбоб.
A. Соат
B. Амперметр
C. Монометр
D. Секундомер
9. “Вақтни ҳисоблаш юзасидан янги тадқиқот” номли асарнинг
муаллифи ким?
A. Ж.Скалигер
B. М.Ломоносов
C. Н.Татишев
D. М.Шербатов
10.Бобил ва Шумер матнларида неча кунлик ҳафта мавжудлиги
аниқланган?
A. 8 кунлик
B. 7 кунлик
C. 9 кунлик
D. 6 кунлик
11. Қадимги Русда замонавий якшанба XVI асргача нима деб
аталган?
А. «недели»
В. «седмица»
С.«параскеви»
Д. «крива»
12. Қадимги Русда XVI асргача ҳафта нима деб аталган?
А. «шабати»
В. «седмица»
С.«параскеви»
Д.«недели»
13. Қадимда грекчадаги «hemera»-сўзи қандай маънода қўлланилган?
А. сутка
В. ҳафта
С. соат
Д. недели
152
14. Ҳафта кунлари тўғрисида маълумотларни қуйидаги қайси инглиз
муалиффи асарларида учратишимиз мумкин?
А. Гальфрид Монмутский
В. Скалигер
С. Жон Гривас
Д. М.Матье
15. Лотинча «dies»-сўзи қандай маънони билдирган?
А. сутка
В. неделя
С. соат
Д. ой
16. Тошкент куранти нечанчи йилда қурилган?
А. 1947 йилда
В. 1945 йилда
С. 1955 йилда
Д. 1958 йилда
17. Маятникли соат лойиҳаси биринчи марта ким томонидан ва қачон
ишлаб чиқилган?
А. Галилей томонидан 1640 йилда
В. Христиан Гюйгенс томонидан 1675 йилда
С. Гальфрид Монмутский томонидан 1635 йилда
Д. Жон Гривас томонидан 1635 йилда
18. Маятникли соат биринчи марта ким томонидан ясалган?
А. Галилей
В. Скалигер
С. Христиан Гюйгенс
Д. М.Матье
19. Самарқандда 50 метрлик Қуёш соати қачон ва ким томонидан
бунёд этилган?
А. XV асрнинг биринчи ярмида Мирзо Улуғбек томонидан
В. XVI асрда Бобур томонидан
С. XIV асрнинг охирларида Мирзо Улуғбек томонидан
Д. XVII аср бошларида Убайдуллахон томонидан
153
20. Дастлабки грек қуёш соатлари эрамиздан аввалги 550 йилларда
ким томонидан ясалган?
А. Анаксиманту Милетский томонидан
В. Галилей томонидан
С. Христиан Гюйгенс томонидан
Д. Гальфрид Монмутский томонидан
21. Ҳилол ёки янги ой (визуал янги ой) бу ...
А. Ойнинг ингичка ўроқ шаклида кўриниши
В. «Кулча» шаклида шаклида кўриниши
С. Ойнинг бундай шакли йўқ.
Д. Ой Қуёшга қарама-қарши туриб, унинг Қуёш билан ёритилган
ярим сфераси тўлалигича Ерга қарайди
22. Синодий ой нима?
А. Ойнинг ингичка ўроқ шаклида кўриниши
В. Ойнинг юлдузларга нисбатан икки кетма-кет келган бир хил
вазияти
С. Икки кетма-кет келган янги ой орасида ўтган вақт
Д. Ой Қуёшга қарама-қарши туриб, унинг Қуёш билан ёритилган
ярим сфераси тўлалигича Ерга қарайди
23. Ой календарида йилнинг давомийлиги нимага тенг?
А. 354.36706 суткага
В. 352.36806 суткага
С. 354.30078 суткага
Д. 355.36779 суткага
24. «Турк даврийлиги» қанча йилни ўз ичига олади?
А. 8 йиллик даврийликни
В. 30 йиллик даврийликни
С. 11 йиллик даврийликни
Д. 60 йиллик даврийликни
25. «Араб даврийлиги» қанча йилни ўз ичига олади?
А. 8 йиллик даврийликни
В. 30 йиллик даврийликни
С. 33 йиллик даврийликни
Д. 60 йиллик даврийликни
154
26. «Интеркаляция» қандай маънони билдиради.
А. Қўшимча ой
В.Ўн учинчи ой
С. Ўнинчи ой
Д. Қўшимча кун
27. Клеостат цикли қачон қабул қилинган?
А. Эрамиздан аввалги VI асрда
В. Эрамиздан аввалги VII асрда
С. Эрамиздан аввалги VIII асрда
Д. Эрамиздан аввалги IV асрда
28. Қадимги Хитойда эр.авв. 104 йилда қабул қилинган календар
қайси?
А. “Сантун”
В. “Чжуань-ьюй ли”
С. “Лидун”
Д. “Дахан”
29. Қуёш йили Ой йилидан неча кунлик ва неча соатлик узун бўлган?
А. 10 кун ва 21 соат узун бўлган
В. 15 кун ва 20 соат узун бўлган
С. 20 кун ва 15 соат узун бўлган
Д. 14 кун ва 12 соат узун бўлган
30. Хитойликлар қачон биринчи юлдуз каталогини тузишган?
А. э.а. 360 йилда
В. э.а. 104 йилда
С. э.а. 200 йилда
Д. э.а. 331 йилда
Do'stlaringiz bilan baham: |