Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


VII. КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲОЛАТИ ҲАҚИДА



Download 2,61 Mb.
bet54/95
Sana25.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#270750
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   95
Bog'liq
6. Маъруза матни

VII. КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲОЛАТИ ҲАҚИДА
ҲИСОБОТЛАР ТУЗИШ


А. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига тақдим этиладиган йиллик уй-жой фони тўғрисидаги ҳисобот.
1-уй-жой шаклини тулдириш тартиби.
Шаклни ер ресурслари ва давлат кадастри туман (шахар) булимлари фойдаланиш мақсади ва мулкчилик шаклидан катъи назар, жами уй-жой фонди бўйича тўлдирадилар. Шаклни тулдиришда Узбекистон Республикасининг 24.12.1998 й. 713-1-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси уй-жой кодексидан (асосан 7, 9, 11), 16-1 ва 20-моддалари) фойдаланилади.
Уй-жой фонди ҳисоби Узбекистон Республикасининг уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом асосида ўтказилади (ЎзР ВМ 20.01.2000 й. 18-сон қарори).
Уй-жой фонди - мулкчилик шаклидан қатъи назар, инсон яшаши учун яроқли бўлган турар жойдан, шу жумладан уйлар, квартиралар, хизмат тураржойлари, маҳсус уйлардан (ётокхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз кариялар учун интернат-уйлар, шунингдек болалар уйлари ва бошка маҳсус мақсадли уйлардан) иборат бўлган фонд.
Уй-жой фонди таркибида фуқароларнинг туриш муддатидан қатъи назар, дачалар, ёзги боғ уйлари, спорт ва туристик базалар, санаториялар, дам олиш уйлари, пансионатлар, четдан келувчилар учун уйлар, мехмонхоналар, казармалар, хужралар, темирйул вагонлари ва бошка иморат ва иншоотлар, мавсумий ва вақтинчалик турувчилар ҳисобга олинмайди.
Бўлимда тураржой ва тураржойга мўлжалланмаган биноларнинг мавжуд умумий тураржой майдони акс эттирилади.
сатрнинг 1-устунида балкон, лоджия, веранда, ва террасалардан ташқари фукароларнинг тураржой биносида яшаши билан боғлик бўлган, маиший ва бошка эхтиёжларни кондириш учун мулжалланган ёрдамчи бинолар майдонини қушган холда, шу каби биноларнинг барча бўлимлари майдони йиғиндиси сифатида аниқланадиган ва уй-жой фондининг жами майдонини характерлайдиган тураржой биноларининг умумий майдонига оид маълумотлар келтирилади. 01-сатрнинг 2-устунида одамлар жойлаштирилмаган тураржойнинг умумий майдони, шу жумладан, 3-устунда янги курилган уйлардаги умумий майдон курсатилади.
Сатрнинг 1-устунида тураржой биноларининг, 02-сатрда ётокхоналарнинг умумий майдони, 04-устунда эса доимий яшовчилар сони кўрсатилади.
Бўлимда махсус тураржой иншоотларини ҳисобга олмаган холда, хоналарни сони бўйича тураржой хонадонларининг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.
Бўлимда бинолар умумий тураржой майдонининг ободонлаштиришнинг турли хил куринишлари: сув кувури, канализация, табиий газ, марказий исситиш, иссиқ сув таъминоти, ванна билан жихозланишига оид маълумотлар келтирилади.
09-сатрда тураржой биноларида, тураржойга мўлжалланмаган бинолар тураржойлари, ётокхоналар ва бошка ётокхонага тенглаштирилган курилишларнинг алоҳида ободонлаштириш турлари билан жихозланган умумий майдони кўрсатилади.
11-сатрда куп квартирали уйлардаги квартиралар ва якка тартибдаги уйлар сони курсатилади.
Тураржой:
агар уй ичида марказлаштирилган сув кувури ёки артезан скважиналаридан келадиган сув кувурининг тақсимловчи тармоғи бўлса - сув кувури билан;
агар уйда хужалик фекал сувларни куча канализация тармоғига ёки ютувчи кудукларига оқизувчи канализация қурилмалари бўлса - канализация билан. Бунда канализация билан жихозланган майдон сув қувури билан жихозланган майдондан катта бўлиши керак эмас;
агар тураржой бир эмас, икки ва ундан ортиқ киши мулки бўлиб, газ плитаси битта ўрнатилган ва ундан хамма фойдаланса - газ билан;
иситиш манбаидан қатъи назар - уз уйидаги қозонхона, гурухли (мавзе), бирлашган ва туман қозонхоналаридан, иссиклик энергияси марказидан, шунингдек квартира сув иситгичлари ва локал, газ ва қаттик ёқилгидаги марказлаштирилган кичик метражли иситиш қозонларига эга булса - марказлашган иситиш билан;
марказлашган холда ёки хонадон иситиш воситаларидан, кичик метражли иситиш қозонларидан берилишидан қатъи назар махсус кувур оркали яшовчилар маиший эхтиёжлари учун тураржой биносига бериладиган иссик сув мавжуд бўлса - иссиқ сув таъминоти билан;
иссиқ сув келиши туридан қатъи назар (иссиқ сув билан таъминлаш тизими) - марказлаштирилган, махаллий сув иситиш воситалари, газ (утин) колонкалари билан жихозланган бўлса - ванна билан жихозланган ҳисобланади. Канализация билан таъминланмаган, лекин ваннаси бўлган тураржой майдони ободонлаштиришнинг бу тури билан таъминланган ҳисобланмайди.
булимнинг 1-устунида уй-жой фондининг девор материали, қурилган йиллари ва эскириши фоизи буйича тақсимоти кўрсатилади.
2 ва 3-устунларда якка тартибдаги ва куп квартирали уйларнинг сони курсатилади. Тураржой деб почта рақамига эга бўлган, умумий ер майдонининг хаммаси ёки ярмидан куп кисми доимий яшаш учун мўлжалланган, барча ёрдамчи иншоотлар билан таъминланган ва белгиланган ер майдони ҳудудида жойлашган иншоот ҳисобланади.
12-сатрдан 16-сатргача девор материаллари буйича: йирик панелли ва темир бетонли, пишиқ ва хом ғиштли, лой (пахса) деворли ва бошқаларга ажратилади.
17 - 22-сатрларда тураржойлар қурилган йиллари бўйича ажратиб кўрсатилади. Иншоотнинг қурилган йилини аниқлашда, унинг техник ҳужжати (паспорти)даги фойдаланишга топширилган йили курсатилади. Бинонинг фойдаланишга топширилган йили бўлиб, уни кайта қуриш, тиклаш, қўшимча қурилиш ишлари амалга оширилган бўлса хам, илк қурилган йили ҳисобланади.
булимда ўтган йилнинг январь ойидан бу йилнинг 1 январигача бўлган давр давомида қушилган ва чиқиб кетган тураржой фонди тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.
29-сатрда янги қурилишлар, мавжуд уйлар устига қурилган жойлар натижасида, шунингдек техник-иқтисодий қурсаткичларни ўзгартирииб, тураржойларни реконструкция қилиш ҳисобига қўшилган уйларнинг умумий майдони кўрсатилади.
31-сатрда (қўшилган) ва 40-сатрда (чиқиб кетган) ўтган ҳисобот даврида ҳисобга олинмай қолган ва инвентаризация ўтказиш давомида аниқланган, шунингдек тураржой фонди ҳудудини нотўғри ҳисобга олиш натижасида аниқланган умумий майдон кўрсатилади.
сатрда ҳисобот даврида махаллий ўз-ўзини бошқариш органлари томонидан тасдиқланган актлар асосида чикиб кетган, эскирган ва авария холатидаги умумий майдон акс эттирилади.
сатрда худуд шароити ва физик-географик ходисалар билан боғлик бўлган табиий офатлар натижасида бузилган ёки шикастланган, тузатиб бўлмайдиган уй-жойларнинг умумий майдонга оид маълумотлари кўрсатилади.
сатрда тураржой биноларини нотурар жойга кайта мослаштириш натижасида чиқиб кетган майдон кўрсатилади. Бу сатрда эскириш ва авария холатидаги уйларни нотурар жойга кайта мослаштириш ҳисобига чикиб кетган умумий майдон ҳисобга олинмайди. Бундай маълумотлар 33-сатрда ҳисобга олинади.
сатрда ер тураржой қуриш ёки бошка турдаги объектлар учун берилганлигидан қатъи назар, бош режалар рухсатига кўра аҳоли пунктларини реконструкция қилиш ва қуриш давомида, шунингдек қурилган ерларни янги қурилишга ажратиш муносабати билан бузиб ташланган (эскириш даражасидан қатъи назар) умумий майдони кўрсатилади.
401-сатрда йил охирига тураржойларнинг умумий майдони курсатилади, бу кўрсаткич 1-бўлимнинг 1-сатр 1-устунидаги кўрсаткичга тенг бўлиши керак.
VI бўлимда ҳисобот даври охирига мавжуд бўлган эскирган ва авария холатидаги уйлар, шунингдек ўрнатилган тартибда ваколатли комиссия томонидан аниқланган шу каби бинолар сонига оид маълумотлар келтирилади.
Маълумот бўлимида хусусийлаштирилган хонадон ва уйларда ахлат кувури ва лифт билан жихозланган тураржойлар, уларнинг умумий майдони ва киймати, бепул хусусийлаштирилган квартиралар сонига оид маълумотлар келтирилади.
Тураржой қурилмалари якка тартибдага уйлар ва куп квартирали уйлардан ташкил топиб, 45-сатрда акс эттирилади.
Якка тартибдаги ховли-жойлар киймати 55-сатрда, 56-сатрда эса, шу жумладан, тураржойлар (иморатлар) кўрсатилади. Куп квартирали уйларда квартиралар қиймати 57-сатрда кўрсатилади. Жисмоний шахсларга қарашли уй-жой фонди қиймати, бинонинг техник хужжати (паспорта) асосида ёки инвентаризация қийматини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Юридик шахслар балансидаги уй-жой фонди қиймати, асосий воситалар қиймати кўрсаткичлари асосида аникланади.

ТАСДИҚЛАЙМАН”

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish