Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улу


Ер юзаси ҳолатининг Ўзбекистон иқлими шаклланишидаги роли



Download 2,43 Mb.
bet2/3
Sana24.02.2022
Hajmi2,43 Mb.
#223359
1   2   3
Bog'liq
Sharipov geog mustaqil ish word

Ер юзаси ҳолатининг Ўзбекистон иқлими шаклланишидаги роли
Ўзбекистон ҳудуди жанубий кенгликларда жойлашганлигидан Қуёшдан катта энергия олади. Шунинг учун ҳаво ҳароратининг кўрсатгичлари анча юқори. Ёз жуда иссиқ, узоқ давом этади. Қизилқумда, Ўзбекистоннинг жанубида ҳавонинг жуда ҳам қизиб кетган ўчоқлари пайдо бўлиб, ҳаво ҳароратининг ўртача кўрсатгичи ёз ойларида 300 дан ҳам кўтарилиб кетади. Бунга сабаб тупроқ ва ўсимликларнинг қаттиқ қуриб кетиши натижасида буғланиш ва транспирация учун сарф бўладиган энергиянинг ҳавонинг иситишга сарфланишидир.
Ўзбекистонда текислик ва тоғ олди ҳудудларида ҳавонинг бундай исиб кетиши мамлакат табиатининг ўзига хос хусусиятидир. Мамлаккатнинг шимол ва ғарб томонларида орографик тўсиқ йўқлиги учун шу томондан Ўзбекистонга қишда совуқ ҳаво массалари бемалол кириб келиб, ҳаво ҳароратини пасайтириб юборади ва 76 бизнинг ҳудудимиз кенгликларига хос бўлмаган совуқларга сабаб бўлади.

Ўрта Осиёда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам, ҳаво ҳароратининг йиллик амплитудаси қўшни ҳудудлардагига нисбатан анча катта кўрсатгични ташкил қилади. Бу эса Ўзбекистон иқлимининг юқори даражада континенталлигини кўрсатади. Бу жиҳатдан Ўрта Осиё фақат Шарқий Сибирдан кейин туради. Шу сабабли Ўзбекистон иқлими жуда континентал иқлим типига киритади. Ўзбекистоннинг чўл ва адирлардан иборат катта қисмида табиий нам етарли эмас.
Маълумки, бизга ёғин-сочинни Атлантика океани устида таркиб топган нам ҳаво массалари келтиради. Лекин бу нам ҳаво массалари Ўзбекистонга келгунга қадар йўл-йўлакай намлигини маълум миқдорда йўқотади, ёз ойларида эса қуриб келади. Шу сабабли Ўзбекистон иқлими жуда ҳам қурғоқчил бўлиб қолади.
Атмосфера циркуляциясининг Ўзбекистон иқлимининг таркиб топишидаги роли.
Ўзбекистон иқлимининг шаклланишида ҳаво массалари ва уларнинг ҳаракати катта ўрин тутади. Ҳаво оқимлари Ер юзида иссиқликни ва намликни қайта тақсимлайди. Шу туфайли океанлардан анча узоқда жойлашган Ўзбекистон ҳам муайян миқдорда нам ҳаво билан таъминланади. Республикамиз иқлимининг шаклланишида тропик, мўътадил ва арктика ҳаво массалари жуда фаол иштирок этади, улар ҳудудимизда йил давомида бир-бири билан алмашиниб туради.

Қиш ойларида Ўзбекистон об-ҳаавосига Марказий Осиё антициклони сезиларли таъсир этади. Бу антициклоннинг ғарб томонга чўзилган марказий ўқи (уни XIX асрнинг 80-йилларида биринчи бўлиб А.И.Воейков аниқлагани учун Воейков ўқи ҳам деб юритилади) 500 шимолий кенглик бўйлаб ўтади. Антициклоннинг таъсири республикамиз шимолида анча кучли бўлиб, Устюртнинг жануби-Қуйи Амударё-Шимолий Қизилқум чизиғигача бўлган ҳудудлар иқлимида яхши сезилиб туради. Шунинг учун Устюртда, Қуйи Амударёда, Қизилқумнинг шимолида қиш узоқ давом этади, совуқ қаттиқ бўлади, қор қоплами узоқ туради, ёғин кам тушади.

Атмосферанинг пастки қатламларида кўпинча кучсиз шимолишарқий, шарқий шамоллар эсади, ҳаво очиқ бўлиб, кечаси ҳаво нур 77 тарқатиш йўли билан совийди, кундузи Қуёш нурлари уни яна иситади. Республикамизнинг жанубига совуқ фаслда циклон ҳаракатлари хос бўлиб, қиши ёғин-сочинли, ўзгарувчан об-ҳаволи, қор қоплами юпқа ва қисқа муддатли бўлади. Айрим йиллари Марказий Осиё антициклонининг совуқ ҳавоси Ўзбекистоннинг жанубига ҳам кириб бориб, ҳавони жуда совутиб юборади. Шунинг учун республикамизда ҳаво ҳароратининг йиллик фарқи жуда катта. Қиш ойларида Марказий Осиё антициклони турган пайтда Ўзбекистонга кириб келган ҳаво массалари ўз ҳусусиятларини ўзгартириб, маҳаллий континентал ҳаво массасига айланади. Бундай пайтда Ўзбекистонни мўътадил минтақанинг бирмунча совуқ ҳавоси қоплаб олади.

Қиш фаслида Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг баъзан 10-200 кўтарилиб, куннинг исиб кетиши, булутли кунларнинг кўпайиши жануби-ғарбдан циклонлар тропик иссиқ ҳаво олиб келиши билан боғлиқдир. Бунда ёғин кўп ёғади.
Бу иссиқ ҳаво шарққа ўтиб кетиб, унинг кетидан ғарбдан, шимоли-ғарбдан Атлантика океани устида таркиб топган илиқ ва сернам ҳаво массалари кириб келиб, улар ҳам ёғингарчиликка сабаб бўлади.

Download 2,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish