Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/98
Sana23.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#153946
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   98
Bog'liq
pdf

СТОЛ АТРОФИДА ЎЗИНИ ТУТИШ ЭТИКЕТИ 
Стол атрофида ўзини тутиш этикети шартли чекланишлари билан эмас, 
балки эстетик талаблар, қулайлик аломатлари ва авлоддан авлодга ўтиб 
келаётган урф-одатлардан келиб чиқади. 
Расмий тушлик ёки нонушта пайтида стол атрофида ўтира туриб 
ташрифномалар билан ўзаро алмашиш мумкин эмас. 
Англияда стол атрофида ўзини тута билиш ниҳоятда муҳим 
ҳисобланади. Пичоқ ва вилкалар тарелкадан олинмайди, чунки Англияда 
пичоқлар учун махсус тарелка ишлатилмайди. Гўшт таомлари билан
биргаликда хилма-хил сабзавотлар бир пайтда тортилгани сабабли 
қуйидагича овқатланиш лозим: вилкага гўштнинг кичик бўлагини санчиб 
туриб, унинг устига сабзавотларни санчмоқ зарур. Бу ҳолда гўштнинг кичик 
бўлаги сабзавотлар учун тиргак вазифасини бажаради. 
Инглизларнинг чойни севиши ҳаммага маълум. Чой сут ва шакар билан
биргаликда тортилади. Хитой чойи ҳам жуда севиб ичилади. 
Хитойликларнинг овқатланиш этикети ҳам мураккаб ҳисобланади. 
Тантанали банкетлар ўтказилган пайтда хитойликлар махсус қонун-
қоидаларга амал қилган ҳолда меҳмонларни 10-12 кишидан иборат бир стол 
атрофига ўтқазадилар. Таомлар катта тарелкаларда тортилади. Столни безаш 
ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, асосан, бир хил ранглар мажмуаси 
танланади (кўпинча кўк-оқ), турли ранглар ишлатилмайди. Таомлар чиройли 
кесилган маҳсулотлардан иборат бўлади. 
Тушлик олдидан кўк чой ичилади, кейин махсус идишларда яхна 
таомлар тортилади. 


165 
Ҳўл мевалар столга овқатланишнинг бошида тортилади, уларни қайси 
таом тортилишидан қатъи назар истеъмол қилиш мумкин. Балиқ 
бутунлигича, бошини энг ҳурматли меҳмонга қаратган ҳолда столга 
тортилади. Хитойликлар овқатланиш жараёнининг ўзидан лаззатланадилар. 
Пиёлада тортиладиган гуручнинг тепа қисми соус билан аралаштирилиб 
ейилади. 
Овқатланиш якунида шўрва ва ундан сўнг яна чой тортилади. Шу 
тартибдаги овқатланиш ҳазм қилиш учун фойдали ҳисобланади. 
РАСМИЙ ҚАБУЛЛАР 
Давлат раҳбарлари ўртасидаги расмий муносабатларнинг кенг тарқалган 
ва умумий қабул қилинган шаклларидан бири расмий қабулларни 
ўтказишдир. 
Қабулларни ташкил этиш одати бизга ўтмишдан келган бўлиб, 
тинчликпарварлик, яхшилик белгиси ҳисобланган. Меҳмондўстлик эса, шу 
кунга қадар давлатнинг шаъни, халқнинг тўкин - сочинлик кўрсаткичи бўлиб 
келмоқда. 
Расмий 
қабул 
маросимларида 
меҳмоннинг 
анъанавий 
таомларининг тортилиши меҳмон давлатга бўлган алоҳида ҳурмат-
эътибордан далолат беради. 
Ҳозирги кунда халқаро амалиётда ҳамма иштирокчилар учун 
бажарилиши шарт бўлган ва ўз этикетига хос бўлган бир нечта расмий 
қабулларнинг тури мавжуд. 
Дипломатик қабуллар чоғида суҳбат олиб борилади, аниқ белгиланмаган 
музокаралар, танишув ва бошқа тадбирлар амалга оширилади. 
Иштирокчилар бир-бирларининг ўзаро алоқаси, йиғилиш характери, 
ёшига қараб, бир-бирларини тўлиқ исм-шарифларини айтиб ўтишлари ёки 
фақатгина фамилияларини айтиш билан чегараланадилар. 
Дипломатик учрашув ёки дипломатик қабулнинг характери ўзаро 
мулоқотнинг меъёри ва шаклини, саломлашиш даражасини белгилайди. 
Бир учрашув бутунлай норасмий, бошқаси - ярим расмий, учинчиси эса - 
протокол томонидан олдиндан белгиланган тарзда ўтказилади. Этикет аниқ 
ва бир хил тавсияларни кўзламайди. 
Дипломатик этикетга кўра, асосий муомала шарти қабул тури билан
боғлиқдир. Хулқ-атворнинг асосий шарти дипломатик этикетга биноан қабул 
маросими билан боғлиқдир.Қабул маросимлари дипломатик корпус 
вакиллари ўртасида ҳамда расмий ҳукумат вакилларининг хорижий вакиллар 
билан алоқаларини ўрнатиш ва уларни ривожлантиришга қаратилган.
Қабул маросимлари бирор-бир воқеани нишонлаш учун, масалан, 
мамлакатга давлат ёки ҳукумат раҳбари ташрифи ёки байрам ва юбилей 
саналари муносабати билан таниқли шахсларга ҳурмат белгиси сифатида, 
бирор-бир ҳужжатларни имзолаш шарафига ўтказилади. Қабулларнинг 
қуйидаги турлари мавжуд: «Шампан виноси бокали» ёки «Вино бокали» 
қабуллари кенг тарқалган. Қабулнинг бу тури, одатда, пешинда бошланиб, 


166 
бир-бир ярим соат давом этади. Бундай қабул тури оддийлиги билан
ажралиб, шартлилиги чекланган. Бундай қабулларда мураккаб музокаралар 
олиб бориш мумкин эмас. Ушбу турдаги қабуллар, одатда, инсонларни бир-
бирига таништириш ёки кейинги учрашувларни белгилаш учун хизмат 
қилади. 
«Нонушта» қабули (инглизча - «Ланч») куннинг биринчи ярмида - соат 
15.00 да ўтказилади. Қабул таомномасига оддий газаклар, 1-2 турдаги иссиқ 
таом ва десерт киради. Қабул сўнгида кофе ёки чой таклиф этилади. Қабул 
пайтида аввал яхна ичимликлар ва пиво берилади. Бу каби қабуллар жиддий 
суҳбатга ёки бирор-бир муаммони муҳокама қилишга имкон яратади. Қабул 
пайтидаги танаффус (янги таом тортилишидан ёки десерт ва чойдан аввал) 
таклиф этилган томонларга қисқа вақтга суҳбатдошларни тарк этиб, керакли 
масалаларни муҳокама қилишга имкон беради. 
Халқаро протокол амалиётида кундузги қабуллар кечки қабулларга 
нисбатан катта тантанага эга бўлмаган қабуллар ҳисобланади. 
«Тушлик» қабули даражаси жиҳатидан муҳимроқ ҳисобланади. Унинг 
бошланиш вақти - соат 19.30, 20.00 ёки 20.30 лар. Таомлар, газак ва шароблар 
«Нонушта» қабули кабидир. «Тушлик» 2-3 соат ёки ундан зиёд давом этади. 
«нонушта» каби «тушлик» ҳам турли усулда ўтказилади. Усуллардан бири 
меҳмонларни алоҳида ўтказишни назарда тутади. Ушбу ҳолатда меҳмонлар 
қабул ўтказиладиган жойда хоналарнинг бирида белгиланган вақтда 
тўпланадилар. Уларга яхна ичимликлар, пиво, виски ва шарбатлар тортилади. 
Енгил газаклар тавсия қилиниши мумкин. Шундан сўнг меҳмонлар умумий 
столга таклиф этилиб, уларга ўрнатилган тартибда таом ва винолар 
тортилади. Десерт вақтида мезбон ва асосий меҳмон ўртасида қадаҳи сўзлар 
(тостлари) билан фикр алмашилади. Сўнгра меҳмонлар алоҳида ажратилган 
жойга ўтадилар ва уларга чой ёки кофе ҳамда коньяк ва ликер таклиф 
қилинади. 
«Нонушта» каби «тушлик» қабули ҳам муҳим суҳбат ва танишувлар 
учун имконият яратади. 
«Нонушта» ва «Тушликнинг бошқа бир тури бу «Тушлик» - буфет" 
бўлиб, одатда у соат 18.00-20.00 ларда бошланади. Қабул пайтида таомлар 
алоҳида столда жойлашган бўлади, меҳмонлар ўрта ҳажмдаги столлар 
атрофида жой эгаллаб, ўз-ўзларига хизмат қиладилар. Меҳмонларга винолар 
таклиф этилиши мумкин. Баъзан винолар алоҳида кичик столчага 
жойлаштирилади ва меҳмонлар ўзлари туриб тарелкаларига алоҳида 
столдаги таомлардан солгани каби виноларни ҳам олишлари мумкин. Чой ва 
кофелар ҳам шу тарзда таклиф қилинади. 

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish