Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/98
Sana23.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#153946
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   98
Bog'liq
pdf

«Коктейл» ёки «а-ля фуршет» туридаги қабуллар тайёргарлик ва 
ташкил этилиши нуқтаи назаридан оддий ва кенг тарқалгандир. Улар тик 
турган ҳолда ўтказилади. Асосан официантлар меҳмонларга еигил совуқ 
газаклар ҳамда яхна ва алкоголь ичимликларини олиб келадилар. Баъзан улар 
столларга жойлаштирилиши ҳам мумкин. Ушбу қабуллар кечки вақтда 


167 
тахминан соат 18.00- 19.00 ларда ўтказилади. Ушбу қабул бошқаларига 
нисбатан ҳар бир иштирокчини бошқалар билан мулоқот қилишига қулай 
имконият яратади, чунки стол атрофида ўтириб, меҳмонлар фақат яқин 
ўтирганлар билан муомала қилишлари мумкин. 
Юқорида таъкидланган қабулларга меҳмонлар одатда рафиқалари билан
бирга таклиф қилинадилар. 
Қабулларнинг яна бир тури "Чой" бўлиб, у, одатда, аёллар учун соат 
16.00-18.00 лар мобайнида ўтказилади. Баъзи бир ҳолларда ушбу қабул 
дипломатик ваколатхонанинг раҳбари ёки дипломатнинг рафиқаси кетиши 
муносабати билан ҳам ўтказилиши мумкин. Қабулга чой ёки кофе, кондитер 
маҳсулотлари, конфетлар, мевалар, баъзида енгил газаклар ва вино ҳам 
тортилиши мумкин. 
Камдан-кам аёллар учун ўтказиладиган «журфикс» деб номланган 
қабул мамлакатнинг расмий юқори мансабдор шахси ёки хорижий 
ваколатхона раҳбарларининг рафиқалари томонидан йил давомида аниқ 
белгиланган кун ва соатда ўтказилади. Баъзи давлатларда дипломатик корпус 
вакилларининг аёллари таклифи билан ойнинг белгиланган куни 
дипломатларнинг аёллари учрашувлар ташкил этиб, уларда ҳайрия фаолияти 
ёки умумий қизиқиш уйғотувчи бошқа муаммоларнинг муҳокамаси амалга 
ошиши мумкин. Баъзида бундай учрашувларда аёллар тикув ишлари билан
шуғулланадилар, ошпазлик соҳасида тажриба алмашадилар ва турли 
давлатларнинг миллий санъати билан танишадилар. 
Қабулларнинг ҳозирги пайтда кенг тарқалган турларидан яна бири бу 
кино кўриш бўлиб, ундан олдин ёки кейин коктейль ташкил этилади. 
«Шампан бокали» билан мусиқий кечалар ўтказилиши, юқорида кўрсатиб 
ўтилган қабуллар билан боғлиқ адабий ёки рақс кечалари ташкил этилиши 
мумкин. Бугунги кунда, асосан, спорт байрами ва мусобақалари тез-тез 
ўтказиб келинмоқда. 
Протокол хизматчилари, қабул ташкил этиш бўйича жавобгар шахслар 
учун таклиф этилганларни стол атрофида жойлаштириш режасини тузиш 
ниҳоятда мураккаб ва муҳим иш ҳисобланади. 
Меҳмонларни стол атрофида жойлаштириш пайтида дипломатик этикет 
шартларини, меҳмонларнинг қизиқишларини, уларнинг хорижий тилларни 
билишини назарда тутмоқ лозимдир. 
Ўтказиш тартибида қуйидаги қоидаларга амал қилинади, яъни: мезбон 
ва унинг рафиқасига яқин ўтириладиган жойлар жуда фахрий жойлар, деб 
ҳисобланади. Ўнг қўл томонидаги жой (ўнг тарафда) чап қўл томонидаги 
жойга (чап тарафда) нисбатан фахрий ҳисобланади. Биринчи бўлиб 
мезбоннинг ўнг тарафида аёл киши, унинг рафиқаси томонида эга эркак 
киши ўтказилади. Сўнгра жойлар ўзгартирилади: аёл кишининг ёнига эркак 
киши ўтказилади ва шу ҳолатда қайтарилади. Аёллар ёнма-ён, эркак киши 
эса рафиқаси билан бирга ўтказилмайди. Аёллар столнинг охирги жойига 
ўтказилмайди. Турмушга чиққан аёл эркак киши билан бир хил имтиёзга эга. 


168 
ҲАЙЪАТЛАР (ДЕЛЕГАЦИЯЛАР) ТАШРИФИ 
Меҳмонни қабул қилиш барча халқларда оддий ҳолларда ҳам ўз ўрнига 
қўйилади. Халқаро муносабатлар даражасида эса меҳмонга бўлган эътибор 
жиддий тусга киради. Бу ҳолат ташриф даражаси, мақсади ва характерига 
боғлиқ бўлади. 
Бу билан расмий ҳайъатларга кўрсатилаётган ҳурмат-эътибор 
белгиланади. Ҳайъат раҳбарига кўрсатилаётган ҳурмат-эътиборнинг асосий 
шарти у эгаллаб турган лавозим билан белгиланади. Масалан, давлат ёки 
ҳукумат раҳбарига алоҳида эътибор, Ташқи ишлар вазири ёки Харбий 
вазирга алоҳида, тегишли ташкилотнинг департамент раҳбари ёки бошқа 
лавозимдаги шахсга алоҳида эътибор шартлари белгиланган. Кутиб олинувчи 
меҳмоннинг эгаллаб турган лавозимидан келиб чиқиб, кутиб олувчи 
мутасаддилар, учрашув сценарийси ва ташриф ташкилоти билан боғлиқ 
бошқа масалалар белгиланади. 
Юқорида қайд этилган масалаларнинг барчаси олдиндан, ташриф амалга 
оширилишидан илгари ишлаб чиқилади ва юқори даражадаги ташрифларни 
тайёрлаш вақтида меҳмон томон билан келишиб олинади. 
Ташрифни уюштириш бўйича амалга оширилган барча тадбирлар уни 
сермаҳсул ва муваффақиятли ўтишига замин яратади. 
Ташрифлар ўз классификацияси бўйича бир неча турга бўлинади. Улар: 
олий даражада ташкил этиладиган давлат ва расмий ташрифлари, 
«Саммитлар», амалий ва норасмий ташрифлар. «Саммит» ва олий 
даражадаги учрашувларда асосий эътибор сиёсий музокараларга ҳамда 
тантанали маросимлар тадбирлари, гулчамбар қўйиш маросимлари, эҳтиром 
ташрифлари, қабуллар, жамоат билан учрашувларга қаратилади. Бундай 
ташриф одатда қўшма ҳужжатларни имзолаш билан якунланади. Бутун 
ташриф аввалдан ишлаб чиқилган ва келишилган дастур бўйича амалга 
оширилиб, фақат бирор-бир фавкулодда ҳодисалар туфайли дастурга маълум 
ўзгаришлар киритилиши мумкин. 
Амалий ташрифлар бирор-бир тадбирга тайёргарлик мақсадида 
консультация ва фикр алмашиш йўли билан маълум масалани ҳал қилиш 
учун ўтказилади. Церемониага бундай ҳолатларда амал қилинмайди. Бу 
турдаги ташрифлар қисқа фурсатли бўлади. 
Норасмий ташрифлар таътил, даволаниш мақсадида ва хусусий 
таклифлар билан амалга оширилади. 
 

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish