Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/98
Sana23.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#153946
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   98
Bog'liq
pdf

Маданиятлилик - инсоният тарихида ишлаб чиқарилган моддий ва 
маънавий бойликлар йиғиндиси маданият деб аталади. Маданиятлилик- 
инсоният томонидан қўлга киритилган моддий ва маънавий бойликлар 
йиғиндисини эгаллашдир. Бошқача қилиб айтганда, маданиятга эришган, 
маданиятни эгаллаган, маърифатли одам. 
Комплимент - ахлоқий маданиятнинг кўринишларидан бири бўлиб, у 
муайян ҳолатда инсонга билдириладиган такаллуфдир. Комплимент асосида 
бирор кишининг иккинчи кишига нисбатан мақтовга йўғрилган чиройли 
муомаласи ва ёқимли муносабати ётади. Инсонларнинг бир-бирига 
комплимент қилишлари ўзига хос этикет кўринишларига эга. Комплимент 
шаклан миллий, мазмунан ахлоқий бўлгандагина инсон учун ёқимли 
ҳисобланади. Гарчанд, комплиментда самимийликдан кўра юзаки, сунъий 
муносабат устувор бўлса-да, бироқ унда ёвузлик, ғараз, ҳоинлик каби 
иллатлар бўлмайди. Зеро, ўрнида билдирилган ва топиб айтилган 
комплимент сўзлар кишиларга доимо ҳузур бағишлаган. Комплиментда 
меъёрнинг бузилиши бачканаликка олиб келади.
Самимий муносабат – соф муносабат маъносини англатади. Субъектни 
объектга бўлган муносабатида самимийлик - ҳақиқийликнинг кўриниши. 
Бунда инсон ўзининг ички «мен»и билан келишган ҳолда бошқа одам билан
муносабатга киришади. Тўғрилик, ростгўйликка асосланган самимий 
муносабат иккала томонда ҳам ижобий таассурот қолдиради ҳамда ахлоқий 
муносабат вужудга келтиради.
Хулқ-атвор маданияти — кишилар орасидаги ўзаро муносабатларни 
тартибга солувчи ва инсоннинг жамиятга қўшилишини енгиллаштиришга 
хизмат қилувчи, бошқа кишилар билан қулай мулоқот қилиш шартларидан 
бири бўлган маънавий қадриятлар, қоидалар, меъёрлар ва талаблар мажмуи. 
Хулқ - атвор маданияти маънавий сезгилар (бурч, адолат, севги, ҳамдардлик, 
бошқаларга ачиниш, ватанпарварлик, самимийлик ва ҳ.лар)ни ўз ичига 
олувчи инсоннинг ички маънавий маданиятидан юзага келади, шунингдек, 
инсоннинг ахлоқий сифатлари (садоқатлилиги, қатъилиги, субутлилиги, 
жасоратлилиги, меҳрибонлилиги, ҳозиржавоблиги)дан шаклланади, унинг 
кўзлаган қадриятлари ва муайян ахлоқий тамойиллари, гуманизми 
идеалларидир. Хулқ - атвор маданияти инсоннинг меҳнатсеварлиги, 
ижтимоий тенглиги, инсон ҳаёти мақсад ва вазифасини қайсидир даражада 
тушуниши, шунингдек, этика қоидалари ва меъёрларига амал қилиш 
кўникмаларидан юзага келади. 
Хусусият — шахснинг ўзига хос барқарор жиҳатларининг мажмуи, 
фаолият ва мулоқотда юзага келади ва намоён бўлади, шахснинг ўзигагина 
хос бўлган одатий хулқ-атворни англатади. Индивид хусусиятини англаш, 
унинг хулқ-атворини олдиндан билиш эҳтимолини анча оширади ва бу билан 
кутилаётган хатти-ҳаракати ва хулқини тўғрилаш мумкин бўлади. 
Хусусиятни шахснинг ижтимоий турмуши белгилайди, ижтимоий тажрибани 
ўзлаштириш эса хусусиятнинг одатдаги жиҳатини юзага чиқаради. 


159 
Ижтимоий-одатий бирлиқда хусусият субъектнинг индивидуал ўзига хослиги 
сифатида намоён бўлади, буни турли такрорланмайдиган вазиятлар пайдо 
қилади, буларда субъектнинг ижтимоийлашуви, унинг тарбияланиши, шу 
билан бирга, табиий омилларга боғлиқ ҳолда индивидуаллигининг 
ривожланиши (кўникмалари, жўшқинлиги, олий асаб фаолияти)да кўрамиз. 
Индивиднинг кўплаб жиҳатлари орасида айримлари етакчи ҳисобланса, 
айримлари етакчи ҳислатларнинг ривожланиши билан боғлиқ иккинчи 
даражали ҳисобланади. Хусусият инсоннинг атроф борлиққа муносабатлари 
тизимида намоён бўлади. 
Шахсий етуклик — инсоннинг ижтимоий ва маънавий-ахлоқий 
баркамоллигини англатувчи тушунча. Шахсий етуклик ҳар бир кишида, 
асосан, маънавий тамойиллар ва талабларга жавоб берадиган инсоний 
фазилатларнинг тўла-тўкис шаклланганлигини англатади. Ҳар бир кишининг 
ўз ўрнини билиши, одоб-ахлоқ талабларига риоя қилиши, ўзгалар ҳурматини 
жойига қўйиши, ўз шаъни, қадр-қиммати ва ор-номусини сақлаши, муомала 
ва билим-кўникмаларини юксак даражада эгаллаб олганлигида намоён 
бўлади. Ўз муаммоларини самарали ечиш ва жамият маданий ҳамда моддий 
қадриятларини яратишга имкон беради. Шахсий етуклик инсон вазиятни 
тасаввурлар ёки адашишликлардан ҳоли тарзда тўғри тушуниши, ўз хатти-
ҳаракати учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёрлиги ва уларни 
олдиндан кўра билишга лаёқатлиликни назарда тутади. Шахсий етук инсон 
ўз олдига мақсадлар қўяди ва унга қандай эришиш кераклигини билади; 
ўзининг ким эканлигини, яъни оламда ўзини тутишни билган ҳолда, ўз кучли 
ва кучсиз томонлари, муаммолари ҳақида ўзига ҳисоб бера олади. Етук 
инсон ўзини ҳурмат қилиш асносида бошқа кишиларни ҳам ҳурмат қилишни, 
уларнинг манфаатларини тўғри тасаввур этиши ва улар билан манфаатларни 
ҳисобга олиш борасида келишиб олишга қодир бўлади. Шахсий етук киши у 
ҳаёт ҳамда ижтимоий муҳит ҳақидаги шаклланган қарашларни эгаллаган 
бўлади. Одатда, унинг маънавий қадриятлари доирасида индивидуал 
эҳтиёжларидан ташқари, ижтимоий масъулият ҳам бўлади ва унинг учун бу 
аҳамиятли саналади. Шахсий етукликка псиҳологияда тарбияланганлик 
ҳолати сифатида қаралади, ҳар бир катга ёшдаги қиши унга эришиши лозим 
деб ҳисобланади.
Шахсий намуна - шахс маънавиятининг намоён бўлиш шакли ва 
даражаларидан бири; тақлид қилиш учун намуна вазифасини ўтовчи 
инсоннинг ёки ижтимоий гуруҳ, жамоанинг ижобий ёки салбий ҳаракати; 
тарбия усулларидан бири, бунда бир киши ёки гуруҳнинг хатти-ҳаракати 
бошқалар учун намуна бўлади; шу билан бирга, намунага эргашишга рағбат 
уйғонибгина қолмайди, балки фаолиятнинг тайёр шакли ҳам таклиф этилади, 
бу кейинчалик кенг ёйилади ва кўпларнинг хулқий меъёрига айланади. 
Шахсий намуна ижтимоий интизом ва ўзаро тарбия, анъаналарни қўллаб-
қувватлаш ва хулқ-атворни такомиллаштиришни амалга оширувчи 
воситалардан бири. Намуна кучи катта аҳамиятга эга. Унинг таъсирчанлиги 


160 
асосан, ижтимоий бир тоифадаги шароитлар ва имкониятларга боғлиқ. 
Шахсий намунага эҳтиёж бир ижтимоий - иқтисодий тузумдан иккинчисига 
ўтиш, кескин бурилиш даврларида сезиларли даражада ошади, бунда жамият 
аномия ҳолатида бўлади. Шахсий намуна тарбия воситаси сифатида оила, 
ўқувчи ёшлар, қуюшқондан чиқадиган хулқ-атворли кишиларда айниқса, 
сезиларлидир. Гўдаклик ва болалик ёшида таълим ва тарбиянинг асосий 
усули ҳисобланади.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish