1. ПАРРАНДАЧИЛИК АГРАСАНОАТ МАЖМУАЛАРИНИ
ЛОЙИҲАЛАШ
1.1. Умумий маълумотлар.
Республикамизнинг қишлоқ жойларида ҳам агросаноат мажмуалари
корхоналари сони ва ишлаб чиқариш қувватлари ҳам йил сайин ошиб
бормоқда. Шу сабабли “Қишлоқ ҳудудларини архитектура лойиҳавий ташкил
этиш” йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларга “Аграсаноат
мажмуаларини лойиҳалаш” фанидан курс лойиҳасини бажариш, қишлоқ
хўжалик ишлаб чиқариши ва у билан узвий боғлиқ бўлган хизмат кўрсатиш
ҳамда
қайта
ишлаш
тармоқларининг
мутаносиб
ривожланишини
таъминлашга эришиш, сўнгра тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб
чиқарувчи ва уларни истеъмолчиларга етказувчи тармоқларнинг ташкилий,
техникавий, технологик, иқтисодий ва ижтимоий боғланишини таъминлайди.
Ушбу фанини муваффақиятли ўзлаштириш учун олдин олинган
“Архитектуравий лойиҳалаш”, “Қишлоқ аҳоли пунктларини ташкил этиш” ва
“Қишлоқ бош тарҳлари” фанлари асос бўлиб хизмат қилади. Услубий
кўсатмада паррандачилик аграсаноат мажмуаси лойиҳасини бажариш учун
қўйилган талаблар, лойиҳани бажариш замонавий қурилиш материаллари ва
конструкцияларидан фойдаланиш бўйича ҳамда комьпютер дастурлари ва
Auto CAD - графикасида ишлашга қаратилан тавсиялар берилган.
Услубий кўсатмада паррандачилик аграсаноат мажмуаси ва таркибидаги
биноларни лойиҳалашда учрайдиган асосий масалаларни босқичма-босқич
ечиш ва бажариш тартиблари, фанни мустақил ўзлаштиришлари ва курс
лойиҳасини бажариш жараёнида пайдо бўлиши мумкин бўлган саволлар,
ҳамда курс лойиҳасини баҳолаш мезонлари кўрсатиб берилган.
1.2. Паррандачилик аграсаноат мажмуаларининг меъморий-
режавий ечимлари
Паррандачилик фабрикасининг қурилиш тизимидаги жойлашиш ўрни
санитар-гигиеник талаблар, аҳоли ҳудудидан белгиланган масофада
жойлашиши, қулайлиги, хавфсизлиги нуқтаи назардан келиб чиқиши керак.
Санитар гигиеник талабларга қуйидагилар киради:
-паррандачилик фабрикалари гигиеник жиҳатдан жуда тоза бўлиши
керак,
-фабрика ҳудудига киришда назорат биносида жойлашган дизенфекция
ҳовузи орқали киритилиши керак,
-фабрика ҳудудига товукхана бинолари орасидаги санитария масофаси
9
сакланиши керак,
-ахлат чикиндилар чикадиган йуналиш ва озик овкат кирадиган
йуналишлар кесишмаслиги керак,
Ундан ташқари паррандачилик фабрикаси бўладиган шовқин ва
ҳидлардан
ҳам
аҳолини
ҳимоялаш
чораларини
кўриш
лозим
(кўкаламлаштириш, рельефдан фойдаланиш, аҳоли пунктидан маълум
масофада жойлаштириш ва бошқалар).
Паррандачилик
фабрикаларини
шаҳар
ҳудудидан
ташкарида
жойлаштирган маъқул. Аҳоли ящаш ҳудудидан шамол йўналишига тескари
томондан жойлаштирилади. Паррандачилик фабрикалари аҳоли яшаш
ҳудудлари ичида жойлаштириш тавсия этилмайди. Лойиҳаланаётган
паррандачилик фабрикасини меъёрлар асосида ҳаво алмашишини ҳисобга
олиб тўғри тўртбурчак шаклида лойиҳалаш керак. Фабрика маблағни тежаш
мақсадида, товуқларни озиқлантириш, ҳаво алмаштириш, чиқиндиларни
чиқаришни қулайлиги учун автоматлаштирилади.
Паррандачилик аграсаноат мажмуасида қуйидаги бинолар
жойлаштирилади.
1. Маъмурий бино
2. Товуқхона
3. Кириш назорат биноси
4. Тарози
5. Корма цехи
6. Музхона
7. Товуқларни суйиш цехи
8. Тухумларни сақлаш омбори
9. Инкубатор биноси
10. Жўжахона биноси
11. Чиқиндилар ямаси
12. Сув сақлаш минораси
13. Трансформатор
14. Кукаламзор майдони
15. Бункер силос
Паррандачилик аграсаноат мажмуасининг бош режасида ушбу бинолар
санитария ва гигиена, ёнғин хафсизлиги ва ишчиларни худудан хафсиз олиб
чикишни ташкил этиш, экология ва шамолни йўналиши талабларини
этиборга олиб лойихаланади ҳамда ҳудуднинг ободонлаштириш ва
кўкаламзорлаштириш лойиха плани ечими ишланади. Мажмуанинг асосий
10
вазифаси хозирги замонавий технологиялар ёрдамида сифатли тухум ва гўшт
маҳсулотларини халқимизга етказиб бериш ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |