67
3.3. Афросиёб ёдгорлигининг Ўзбекистоннинг қадимги ва ўрта асрлар
даври шаҳарсозлик тизимидаги аҳамияти
Афросиёб Шарқнинг энг қадимги шаҳарларидан бири бўлиб, Сўғднинг
қадимги ва ўрта асрлардаги пойтахтидир. Қадимги Самарқанд Ўрта
Осиёнинг икки дарё оралиғидаги энг йирик шаҳарларидан бири ҳамда ўзбек
давлатчилиги шаклланишида асосий бешик вазифасии ўтаган масканларддан
бири бўлиб ҳисобланади.
Самарқанд – Шарқнинг энг қадимий шаҳарларидан бири, қадимги ва
ўрта асрлардаги Сўғдиёнанинг пойтахти. У Ўзбек давлатчилиги
асосларининг шаклланишида муҳим рол ўйнаган.
Айни пайтда Самарқанднинг ёши 28 асрдан ошди, у Рим ва Ереван
каби энг қадимий шаҳарларнинг тенгдоши ҳисобланади. Уни Афина, Рим ёки
Фива билан бир қаторда, жаҳоннинг энг йирик маданият ўчоқлари қаторига
киритиш мумкин
110
.
Самарқанд қадим замонлардан ўрта асрлар охиригача Сўғд пойтахти
бўлган, бу ҳақда “Авесто”даги қадимги зардуштийлик дини мадхиясида
“сўғдларнинг подаларга бой фаровон мамлакати деб таърифланади.
Қадимги Шарқ тарихи бўйича шуғулланадиган олимлар Самарқандни
“Марказий Осиёнинг юраги” деб атайди. Дархақиқат, Қадимий Сўғд сиёсий
ва иқтисодий марказ бўлиб, минтақадаги кўплаб жиддий масалаларни ҳал
қилишда ниҳоятда муҳим рол ўйнаган. Бу унинг Марказий Осиё қитъасидаги
қулай географик жойлашуви билан белгиланган.
Ўрта Осиёнинг кўпчилик араб сайёҳлари ва тарихчилари Самарқанд ва
Самарқанд воҳасини “диндорлар амири боғи” деб атаганлар, ҳаттоки, харбий
саркардалар жанглар пайтида ўз қўшинини шаҳарни талон-тарож қилишга
йўл қўймасликка ва бу билан ушбу “боғ”ни ўзлари учун даромад манбаи
сифатида сақлаб қолишга ҳаракат қилганлар
111
.
110
Ширинов Т.Ш., Исомиддинов М.Х. Кўҳна Самарқанд археологияси. Самарқанд. 2002. 3 бет.
111
Бартольд В.В. Работы по исторической географии. Т. 3. М. Наука. 1965. С. 196.
68
Самарқанд шаҳрининг ўзи Искандар Зулқарнайн даврида “Мароқанд”
деб, баъзида эса “Мароқандлар” деб кўпликда тилга олина бошланди. Шу
билан бирга, қадимги тарихчилар Самарқандни “ҳукмдорнинг жойи” деб
атайдилар ва шаҳарнинг ўзига, унинг ҳимоя иншоатларига, қалъаларига,
қўрғонларига, ҳудудига батафсил таъриф берадилар.
Самарқанд шунингдек, эски сўғд мактубларида ҳам тилга олинади,
унда унли ҳарфларсиз Смркнд
деб ёзилади. Хитой ёзма манбаларида унинг
номи “Кан” деб аталади ва бу самарқанд сўзининг битта иероглифга мос
келадиган битта бўғингача қисқартирилган шакли бўлиши мумкин. VII
асрдан кейин “Самарқанд” номининг хитойча фонетик шакли пайдо бўлди ва
у “Сиванцзин” деб атала бошланди. Аммо бошқача хитойча номи ҳам бор,
хусусан, Сюан Цзян шундай деб ёзади: “Зарафшон водийсида Самоцзян юрти
бор ва унинг пойтахти ҳам худди шундай номланади”
112
.
Шундай қилиб, Самарқанд Ўрта Осиёнинг энг йирик ва қадимий
шаҳарларидан бири бўлиб, у ҳақида мозий олимларининг кўпгина тарихий
асарларида сўз юритилади, мусулмон манбаларида ҳам афсонавий ривоятлар
ва ҳикоятлар мавжуд.
Унинг номи ва айниқса ёши ҳақида шундай афсоналар борки, улардан
тўғри ва якуний маълумотлар олиш учун катта археологик қазишмалар олиб
бориш зарурати туғилди. Бундай қазилмалар Афросиёбда 100 йилдан зиёд
вақтдан буён олиб борилмоқда. Самарқанд шаҳрининг ёшига тааллуқли илк
жиддий археологик маълумотлар А.И. Тереножкигн асарида учрайди
113
.
Унинг хулосаси ва деярли барча бошқа археологиларнинг тасдиғи билан
1970 йилда Самарқанднинг ёши 2500 йил деб белгиланди ва юбилей
тантаналари ўтказилди.
112
Ширинов Т.Ш., Исомиддинов М.Х. Кўҳна Самарқанд археологияси. Самарқанд. 2002. 4 бет.
113
Тереножкин А.И. Вопросы историко-археологической периодизации древного Самарканда\\ ВДИ. М.:
1947. С. 127-135; он же. Раскопки на городище Афрасиаб\\ вып. КСИИМК. XXXVI. М.: 1951. С. 136-140;
1972.
69
Г.В. Шишкина Афросиёбда узоқ йиллар давомида иш олиб бориб, янги
маълумотларни қўлга киритди. У ҳам “Самарқанд Эрон Аҳмонийларининг
Ўрта Осиёни қўлга киритишидан олдин шошилинч қурилган” деб
ҳисоблайди
114
.
Шу билан бирга Сўғдиёна ҳудудидаги ушбу эрта шаҳар пунктлари
бирдан вужудга келган эмас, балки энеолит ва бронза даврининг эрта
деҳқончилик маданияти ривожи йўлини босиб ўтишган. Хусусан, Самарқанд
Сўғди ҳудудида деҳқончилик шаклидаги биринчи аҳоли яшаш жойининг
пайдо бўлиши энеолит ва эрта бронза даврига тааллуқли бўлиб, Саразм
мисолида кузатилган
115
.
Зарафшон дарёсининг қуйи оқими ҳавзасидава Қашқадарё воҳасида
бундай илк урбанизация жараёнларининг изи сезилмайди, бироқ бу ерда илк
шаҳар маданияти қолдиқлари топилган. Масалан, Панжикент яқинида
сополли маданиятининг Жарқўтон турига хос керамикаси бўлган даҳма
топилган, худди шундай излар Жом тумани ҳудудидан ҳам топилган
116
.
Қадимги Сўғдиёнада ҳақиқий урбанизация жараёнлари илк темир
даврида бошланган. Бу даврга қадар бутун Ўрта Осиё ҳудуди бўйлаб янги
майда воҳа ўтроқ деҳқончилик этник ҳамжамиятлар аниқланган. Уларнинг
моддий маданияти сўнги брронза ва илк темир қўлда ясалган ва нақшли
сополллар борлиги билан ажралиб туради.
Қўлда ясалган ва нақшли сопол ишлаб чиқариш маданияти даврининг
ўрганилганлиги тарихий археологик нуқтаи назардан муҳимлигича қолмоқда.
Самарқанд атрофидаги Кўктепа, Лайлакуятепа, Қуёнтепа ва ҳ.к.
ёдгорликлардан мил.ав. I асрга оид сопол буюмлар мажмуалари топилган.
Шу тарзда бутун Самарқанд воҳаси илк темир даврида деҳқончилик билан
шуғулланувчи қабилалар томонидан эгаллаб олинган.
114
Шишкина Г.В. Древний Самарканд и его округа\\ в кн. Городская культура Бактрии-Иохаристана и
Согда, античность, раннесредневековье. Материалы Международного Коллоквиума (Самарканд, 1986).
Ташкент. ФАН, 1987. С. 164-179.
115
Исоқов А.И. Саразм – новый раннеземледельческий памятник Средней Азии\\ СА . М.: 1986. С. 152-167.
116
Аванесова Н.А. Межкультурнқе взаимодействия степного населения Евразии и урбанизированных
земледельцев Средней Азии. \\Цивилизация Центральной Азии: земледельцы и скотоводы. Традиции и
современность. ТД Международной научной конференции. Самарканд. 2002. С. 16.
70
Афросиёб ҳудудида қўлда ясалган ва нақшли сопол маданиятига хос
кўп метрли қатлам топилмаган. Бироқ М. Тўрабеков томонидан топилган
керамикадаги 10 та фрагментнинг бештаси ганчкор нақшли сопол бўлиб, бу
тасодифий эмас. бу идишлар қуйи қатламлардан келиб қолмаган, чунки у
пайтларда Афросиёб ҳудуди ҳали ўзлаштирилмаган эди. Эҳтимол,
шахристон ҳудудида Кўктепада бўлгани каби эрта иншоатлар мавжуд бўлиб,
улар алоҳида деворга эга бўлган. Хусусан, Афросиёб қалъаси остида ясси
қабариқ ғиштлардан ясалган платформа топилган ва мажмуанинг жанубий
томони мудофаа девори билан ўралган бўлган.
Афросиёб ҳудудидаги энг биринчи тузилмалар “кўшкли сарой” ва
“ибодат мажмуаси” бўлиб, улар айланма девордан ташқари, жануби ғарбий
томондан ўрмонли деворга ҳам эга бўлган, шимолдан эса Сиёб ариғи билан
тўсилган. Бу Самарқанд шаҳрининг бирламчи тузилмаси бўлиб,
шахристоннинг фақат шимолий қисмини, яъни 19 га майдонни эгаллаган.
Мил.ав. VIII аср ўртаси ва VII асрнинг бошларида қадимий шаҳарнинг
ички (тўртинчи) девори қалъани шаҳарнинг қолган қисмидан ажратиб
турувчи биринчи девори билан бирга қурилади. Биринчи халқа мудофаа
деворининг батафсил ўрганилиши натижасида унда 4 маротаба йирик
таъмирлаш ишлари бажарилгани аниқланди. Ҳар бир таъмирлашдан сўнг
девор яна камида 75 йил турганлигини эътиборга олсак, биринчи халқа
девори қурилганидан бошлаб, Аҳмонийлар даври охиригача 300 йил ўтиши
керак эди; агар иш ҳар 100 йилда бажарилган бўлса, демак 400 йил ўтган
бўлиши лозим.
Шу тариқа Самарқанд даставвал эрта шаҳар сифатида қадимги
акрополь ўрнида, яъи Афросиёбнинг шимолий қисмида 19 га лик майдонда
пайдо бўлди. Бу мил.ав. VIII асрнинг бошларида содир бўлиши мумкин.
Мил.ав. VIII асрнинг охири VII асрнинг бошларида бир пайтнинг ўзида
биринчи ва тўртинчи мудофаа девори барпо этилади ва Самарқанд Марказий
Осиёнинг энг йирик шаҳарларидан бирига айланади. Унинг катта ҳажми,
биринчи навбатда, воҳғанинг яхши ўзлаштирилганлиги билан изоҳланади.
71
Самарқанд атрофидаги Қўрғонча, Сиёб бозори ҳудудидаги, Лолазор,
Зоомагазин ҳудудидаги ер ости йўли қатламлари ва шаҳарнинг атрофида
аҳоли зич истиқомат қилганлигини кўрсатади.
Шаҳарнинг атрофида йирик аҳоли яшаш жойи бўлиб, у ерлар ҳам
мудофаа девори билан ўралган. Мудофаа деворининг умумий узунлиги қалъа
деворлари билан бирга 7 км дан ошиқ бўлган. бундай ҳажмли ишни амалга
ошириш учун 40000 кубометрлик тупроқ ишлари бажарилиши лозим эди.
Бундан ташқари, акрополнинг йирик ҳажмини вак мудофаа
деворларининг бақувватлигини қайт этиш лозим. Ёзма манбалардаги
маълумотларга кўра, Александр Македонский қолдирган қўшин тўлалигича
қалъада жойлашган бўлиб, оғир вазиятларда, Спитамен қўшинлари
томонидан қуршаб олинган пайтда мустаҳкам қалъа қўшинни муқарра
мағлубиятдан сақлаб қолган.
Бундай кенг кўламли ишлар воҳа бўйлаб, яъни шаҳар чегарасидан
ташқарида ҳам амалга оширилган. Кучли эътибор ва ҳатти ҳаракатларнинг
мувофиқлаштирилишини талаб қилувчи ишлар кўлами давлат миқёсидаги
мутлоқ етакчиликни ҳам талаб қилади.
Ўрта Осиё Аҳмонийлар томонидан босиб олингунга қадар ҳам Сўғд
ҳудудида қадимги сўғдий подшоҳлик мавжуд бўлганлиги эҳтимолдан холи
эмас. Қадим шаҳар акрополнинг улкан ҳажми шундан далолат беради. Агар,
шаҳарни Аҳмонийлар ҳукмдори қурдирган бўлса, у ўзи учун бундай катта
қароргоҳ ажратмас эди.
Антик ёзма манбаларга кўра, Аҳмонийларнинг эмас, балки маҳаллий
ҳукмдорнинг борлигига ишора қилинади. Хусусан, Александр Македонский
Самарқандни босиб олгач, у “Базайра” деган жойда ов қилади (овчилик
қўриқхонаси)
117
.
Г.В. Григорьев таъкидлаганидек, бундай қўриқхоналар муқаддас
ҳисобланиб, бу ерларда фақат подшоҳ ва унинг вазирлари ов қилиши мумкин
эди. Қадимий халқлар тасаввурига кўра, подшоҳлар келиб чиқишига кўра
117
Арриан. Поход Александра. \\Перевод М.Е. Сергеенко. М.: Наука. 1962. 8. 14.
72
илоҳий бўлган
118
.Г.В. Григорьев яна бир муҳим фактни қайд этади, яъни
“ушбу муқаддас дарахтзорларда тўрт авлод давомида ов қилишмаган”. Агар,
ҳар бир авлод ҳаётини 50 йил деб ҳисобласак, демак, камида 200 йил
давомида бу ерда маҳаллий ҳукмдор ов қилмаган. Ушбу 200 йилни
Александр Македонский ов қилган йилдан айирсак, Аҳмонийларнинг Ўрта
Осиёдаги ҳукмронлик даври келиб чиқади.
Афсонавий подшоҳлар сулоласи Каёнийлар айнан Ўрта Осиёда
(Сўғдда) шаклланган бўлиши мумкин. Бу ерда сўз Зарафшон воҳасидаги
урбанизация жараёнларининг биринчи босқичи хақида бормоқда. Гап
шундаки, Афросиёбнинг Турондаги ҳукмронлиги ҳаммага маълум.
“Шохнома”га кўра ва Табарийнинг “Тарих”ига мувофиқ афсонавий
Афросиёб Эрон шохи Манучеҳр ҳукмронлигининг иккинчи ярмида
подшоҳлик қилган, айни пайтда ана шу манбалар бу даврда Туронда аҳоли
зич яшайдиган обод шаҳарлар кўп бўлганлиги хабар қилинади.
Самарқнднинг қулай геаографик жойлашуви унинг буюк ипак
йўлидаги шарқни ғарб билан ва жанубни шимол билан боғловчи чорраҳа
шаҳарга айлантирди. Бу томонларга ўтадиган савдо карвонларини Самарқанд
шахри аҳолиси маълум жиҳатдан ўз назоратига олди.
Ўзбекистон Президенти И.А. Каримов ҳақли таъкидлаганларидек,
“Самарқанд ўзининг бой тарихи, буюк маданияти, ўзининг бетакрор
меъморий обидалари билан инсоният цивилизациясининг бешикларидан
бири бўлиб хизмат қилди ва бугунги кунда ўзининг салоҳияти, бетакрор
қиёфаси билан дунёдаги минг минглаб одамларни ҳаяжонлантиради ва бутун
халқиқмизни фахри ҳисобланади”
119
.
118
Григорьев Г.В. Тали-Барзу каак памятник домусульманского Согда \\\\Архив Республиканского Музея
истории культуры и искусства Узбекистана. Самарканд. 1941. С. 61.
119
Каримов И.А. Одамлар истаги билан яшаш - бизнинг олий бурчимиз. Т.: 2001.
73
Do'stlaringiz bilan baham: |