30
2.2. Самарқанд шаҳрининг шаклланиши ва тараққиёти.
Сўғдиёнада энеолит давридаёқ ўтроқ деҳқончилик маданияти қарор
топади. Зарафшоннинг юқори оқими ҳудудларидаги энеолит-бронза
даврдарида ривожланган Саразм қишлоғининг бронза даврига оид маданий
қатламларида урбанизация аломатларидан далолат берадиган ашёвий
манбалар Сўғдиёна ҳудудида энеолит даври илк ўтроқ деҳқончилик
маданияти заминида илк протошаҳар туридаги шаклланганлигидан далолат
беради.
Ўрта Осиёнинг бошқа бир жанубий ўтроқ деҳқончилик ўлкалари
ҳудудларида эса бу даврда ўзига жамият ижтимоий-иқтисодий ва маданий
тараққиётида муҳим ўзгаришлар кечаётган давр ҳисобланади. Бу даврда
Бақтрия ва Марғиёна ўлкалари ҳудудларида ўтроқ деҳқончилик
маданиятлари заминида илк шаҳар маданияти ривожланиши содир бўлади.
Бақтрия Саполлитепа, Жарқўтон, Дашли 3 ва Марғиёна (Гонур, Тўғалоқ)
ўлкаларидаги илк шаҳар марказлари жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий
жиҳатдан муҳим тараққиёт босқичига кўтарилганлигидан далолат беради.
Мазкур илк шаҳар марказларида ўрганилган мураккаб меъморчилик
иншоотлари, хусусан, муҳофаза деворлари, сарой, ибодатхона ва
ихтисослашган
ҳунармандчилик
ишлаб
чиқариш,
хусусан
тез
айлантириладиган чархларда ясалган саполлар, бронза қуйиш, заргарлик
санъати, торевтика ҳамда аҳоли ўртасида мулкий ва ижтимоий
тенгсизликнинг мавжудлиги Ўрта Осиёнинг жанубий ўлкаларида Қадимги
Шарқ цивилизациясига хос маданият ривожланганлигидан далолат беради.
Бронза даврининг охирларига келиб бу турдаги маданият тўсатдан
инқирозга учрайди Унинг инқирози сабабларини тадқиқотчи олимлар
турлича талқин қилишга ҳаракат қилишади. Айрим гуруҳдаги олимлар
экалогик вазият билан боғласалар, бошқа бир гуруҳ олимлар шимолий
ўлкалардан кўчманчи чорвадор қабилаларининг шиддат билан кириб келиши
билан боғлашади.
31
Бу чорвадор қабилалар Олтой ўлкасидан Уралгача бўлган ҳудудларда
тарқалган андронова маданияти соҳиблари бўлишган. Бу маданият ўрнида
нисбатдан қолок бўлган маданият қарор топади. “Нақшли керамика” номи
билан юритиладиган илк темир даври маданияти қарор топади. Бу маданият
учун кичик қишлоқлар, кулолчиликда саполларни қўлда ясаб, сиртига нақш
солиш анъанасининг қайта жонланиши, бронза даври амалий санъати,
торевтикасининг инқирози ва бошқа аломатлар хос хусусият ҳисобланади. Бу
турдаги маданиятнинг илк босқичи дастлабки ўрганилган ёдгорликга
нисбатан (Яз I)
67
жойлардаги ёдгорликлар биринчи қатлами (Афр I Ер I)
ишлатилади.
Афросиёбнинг энг қуйи маданий қатлами қатламидан топиб
ўрганилган саполларнинг бир қисми қўлда ишланиб, сиртига нақшлар
солинган. Уй-жой иморатлари эса ертўла шаклли. Кўктепа ёдгорлигининг
қуйи маданий қатламида ҳам худди шундай манзара кузатилиб, илк темир
даврининг дастлабки босқичига оид маданий қатламлар нисбатан яхши
ўрганилган. Кўктепанинг қуйи қатламидаги саполларининг 90 фоиздан
ортиғи қўлда ясалган.
68
Сўғднинг илк темир даврии манзилгоҳларининг кейинги босқичи
бевосита манзилгоҳда арк қисмининг шаклланиши ва муҳофаза деворлари
билан ўраб олина бошланишидан иборат бўлиб, бу даврга оид барча
ёдгорликларида кузатилади.
Афросиёбнинг мил. ав. I минг йилликнинг ўрталари, яъни аҳамонийлар
даврига оид хом ғиштлардан барпо қилинган муҳофаза деворининг таг
қисмида дастлабки девор пайдо бўлади. М.Х.Исамиддинов қазишмаларида
дастлабки муҳофаза девори валдан (зичланган соз тупроқ) иборат бўлиб,
мил.ав. VIII-VII асрларда унинг устида ясси-қавари ғиштлардан янги девор
барпо этилади.
69
Ушбу девор жойлашган маданий қатламда жойлашган сапол
67
Массон В.М. Древнеземледельческая культури Маргианы. //МИА №37. М., 1959.
68
Исамиддинов М.Х. Истоки городской культуры Самаркандского Согда. Т.: 2002. С. 23
69
Исамиддинов М.Х. К вопросу о возникновении древнего города на Афрасиабе. //Самарқанд шаҳрининг
умумбашарий маданий тараққиёт тарихида тутган ўрни. Тошкент-Самарқанд. “Фан” 2007.С.18-20
32
идиш парчалари ва тош қуроллар Кўктепа ёдгорлигиники билан айнан бир
хил. Афросиёб ва Кўктепа стратиграфияси топилмаларига кўра VII-VI
асрларга оид ёрқин фондаги цилиндр-конуссимон шаклдаги қўлда ясалган
шақшли идишларнинг алмашинув жараёнлари кечганлиги аниқ кўринади.
70
Шундай қилиб, умумий майдони 219 га., шундан 19 га. акрополни
ташкил этган Самарқанд (Афросиёб) Манзилгоҳ сўнгги бронзанинг охири ва
илк темир даврининг бошларида дастлабки аҳоли томонидан ўзлаштирилган.
Ёдгорликнинг энг қуйи қатламида илк маротаба бу ерга кириб келган аҳоли
томонидан барпо этилган ертўла уй-жой иморатлари ўрин олган. Илк темир
даври биринчи босқичи охирларидан бошлаб манзилгоҳлар ертўла уйлардан
ер усти уйлари билан алмаша бошлайди. Илк темир даври, яъни Ёз II
босқичига келиб эса манзилгоҳ шаҳар даражасига ўсиб ўтади.
71
Сўғд
ҳудудидадаги урбанизация жараёнлари бевосита ички ижтимоий-иқтисодий
тараққиёт ва маълум даражада ташқи дунё таъсири натижасида
давлатчиликнинг шаклланиши билан тавсифланади.
72
Афросиёб саройини ўрганиш ишлари ўтган асрнинг 70-йилларида О.Н.
Иневаткина томонидан бошланган эди
73
. П. Бернар томонидан Афросиёбнинг
шимолий қисмида Александр Маккедонский тарихчилари асарларида тилга
олинган “Акра” мавжуд бўлиши керак, деган фикр илгари сурилди
74
.
Александр Македонскийнинг тарихчилариёқ Мароқанднинг икки
қисмдан иборатлигини таъкидлаганлар. Улар саройнинг, яъни акранинг
мавжудлини ва у бошқа бир девор билан ўралганлигини қайд этганлар
75
.
Ушбу манбаларда Александрнинг Мароқанддан кетиши ва бу ердаги саройда
70
Исамиддинов М.Х. Истоки городской культуры Самаркандского Согда. Т.: 2002. С. 25.
71
Ўша асар. 27.
72
Сагдуллаев А.С. Самарканд в системе древней урбанизации. .//Самарқанд шаҳрининг умумбашарий
маданий тараққиёт тарихида тутган ўрни. Тошкент-Самарқанд. “Фан” 2007. 17-18.
73
Иневаткина О.Н. Акрополь древнего Самарканда в структуре города (VI век до н.э.- V век н.э.). дисс. на
соискан. К.и.н. М.: 1995. С. 135.
74
Иневаткина О.Н. Отчет о работах на цитадели Афрасиаба за 1990 г. \\Отчет о работах Афрасиабского
отряда за 1990 г. Архив Инғта Археологии Ан РУз. Ф4. 01. Д.203. .С. 7.
75
Арриан. Поход Александра \\пер. М.Е. Сергеенко. М. Л.: Наука. 1962. С. 4, 3, 6.
33
ўз қўшинини қолдиргани айтилган. Орадан бир қанча вақт ўтганидан сўнг
Спитамен ушбу саройдаги қўшинни ўраб олган
76
.
Самарқанд саройидаги энг қадимги ҳунармандчилик тармоғи чархда
ишланган сопол буюмлар ишлаб чиқариш бўлган.
Самарқанд саройи топографиясида ибодатхона майдони алоҳида
ажралиб туради. У шарқ томонда аркнинг ёнидаги чуқурлик, шимолда
Бухоро дарвозаси жарлиги, ғарбда 1-чуқурлик ва жанубда мудофаа
деворлари билан ажралиб туради
77
.
Аммо, ибодатхона майдонидан қадимги қурилиши қолдиқлари
топилмади. Бу ердан фақатгина 6 қазишмада мил.ав. I минг йиллик
ўрталарига оид маданий қатлам аниқланган. Ушбу қатламлардан чаплама
характердаги қозонлар топилган
78
.
1994 йилда Л. Мартиннинг қазишмасидан О.Н. Иневаткина томонидан
тозалаш ишлари олиб борилди ва бу ердан пахса девор аниқланди
79
. Бу
ердаги эллинистик давр ибодатхонаси тагидан қандайдир қадимги
қурилмалар аниқланди. Бу жойда мил.ав. I минг йилликнинг ўрталарида
анча қадимги ибодатхона мавжуд бўлган. Негаки, фақат ибодатхона
ўрнидагина эллинистик давр диний иншоати қурилиши мумкин бўлган.
Шу маънода ўрта асрларга оид “Эроншаҳар” номли манбани эслаш
лозим. Унда тарихий ва географик далиллар афсоналар билан қоришиб
кетган. Ушбу манбада Самарқанднинг пайдо бўлиши ҳақида ривоятлар бор:
“Шарқий томонида Қаватнинг ўғли Ковус Самарқандга асос солди.
Қовуснинг ўғли Сиёвуш шаҳар қурилишини якунлади. Сиёвушнинг ўғли
Кайковус шу ерда дунёга келди ва у шаҳарда оташгоҳларни ташкил этди.
Сўнгра Заратуштра ўзининг динини келтирди. Шоҳ Виштаспанинг буйруғига
биноан улар олтин тахтачаларга 1200 та боб ёздилар ва уларни олов
76
Квинт Курсий Руф. История Александра Македонского. Сохранившиеся книга. Под ред. В.С. Соколова.
М.: Наука. 1963. С.7,6, 10.
77
Иневаткина О.Н. Акрополь древнего Самарканда в структуре города (VI век до н.э.- V век н.э.). дисс. на
соискан. К.и.н. М.: 1995. С.. 83.
78
Ўша адабиёт. С. 53.
79
Ўша адабиёт. С. 83.
34
ибодатхонасига жойлаштирдилар. Сўнгра, ланъати Александр ушбу илоҳий
китобларни ёқиб юборди ва етти ҳукмдор ҳақидаги илоҳий китобни денгизга
улоқтирди. Кейинчалик ланъати туронлик Афросиёб барча худолар ўрнига
девларга сиғинадиган жой қурди”.
Мароқанд саройи Клитнинг ўлими ҳақидаги воқеаларда ҳам тилга
олинади. Дионисга бағишланган зиёфат вақтида Птоломей Лаг Клитни сарой
ташқарисига шимол томондаги жарликга олиб чиқади. Шундай қилиб,
манбаларда Мароқанднинг икки қисмдан иборатлиги, сарой, арк ва
жарликнинг ҳамда алоҳида деворларнинг мавжуд бўлганлиги аниқ
ифодаланган.
Саройнинг релефига кўра, у тўртта қисмга: икки қисмдан иборат арк,
кўшк ва аркнинг қуйи майдонига бўлинади. Улардан ғарброқда эса,
ибодатхона майдони мавжуд. Қадимги сарой ҳудудида иккита пастлик
бўлган ва улардан биринчиси ундан ғарб томонда, иккинчи пастлик эса, арк
қўрғонидан шимолроқда жойлашган.
Ушбу ҳудуднинг рефрли ярмини шарқ томонда майдонга эга бўлган
арк эгаллаган. О.Н. Иневаткинанинг фикрича, даставвал шарқий майдон
пастки қисмининг релефи текис бўлмаган, балки унинг марказида 4 м
келадиган чуқурлик бўлган
80
.
О.Н. Иневаткина томонидан аркда темирчилик ҳамда заргарлик ишлаб
чиқариши йўлга қўйилганлиги аниқланган. Арк ҳудудида бундай ишлаб
чиқариш ишлари билан мил.ав. I минг йилликларнинг ўрталаридан бошлаб
шуғулланганлар
81
. Қасрга кириш шимолий тарафдан амалга оширилган.
Аркка иккинчи кириш жойи қуйи майдоннинг жануби шарқий томонида
бўлган.
Олдинги бобларда кўриб чиққанимздек, қадимги даврлардан бошлаб
Самарқанднинг мудофаа деворлари уч марта қайта қурилган. Бу ҳолат
80
Иневаткина О.Н. Акрополь древнего Самарканда в структуре города (VI век до н.э.- V век н.э.). дисс. на
соискан. К.и.н. М.: 1995. С.. 81.
81
Ўша асар. С.. 82.
35
урбанизация жараёнлари, шаҳар қурилиши ҳамда унинг гуллаб яшнаши ва
тушкинликка учраши билан боғлиқдир.
Эллинистик даврда фортификация системаси ҳали қадимги сўғд
даврларида пайдо бўлган йўлак галерея типида қурилиши давом эттирилган.
Ўзбек Француз экспедицияси бошланган даврларданоқ Афросиёбнинг
фортификациясини ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада, эллинистик
даврнинг ичида бир нечта фортификацион босқичларни ажратиш имкони
туғилди. Ҳозирда Александр Македонский давридаги энг қадимги девор
қолдиқлари Бухоро дарвозаси атрофидан топилган. Бу ерда ҳали деворлар
қурилишида табиий релеф билан ҳисоблашишган. Қадимги сўғдлар даврида
бу ердаги иккита тепалик яхшилаб йўнилиб, дарвоза сифатида
фойдаланилган. Эни 2 м келадиган ушбу дарвозага икки томондан мудофаа
деворлари келиб туташган.
Бухоро дарвозаси ҳудудида мудофаа деворларининг иккита қурилиш
босқичи аниқланган. Ушбу эллинистик девор қурилишининг иккинчи
босқичида мил.ав. II асрларга келиб, деярли янгидан қурилган. Янги деворни
қуриш учун эски девор капитал таъмирдан чиқарилган. Қалинлиги 50-70 см
ва эни 8-10 м бўлган шағал тош аралаш пахса фундамент қилинган. Ушбу
фундаментнинг устидан йўлак галерея типидаги янги мудофаа девори бунёд
этилган. Ушбу ҳар иккала девор ўрталиғида кўчма нарвон орқали ўтилган.
Ташқарига бўртиб чиққан бастионли бундай деворларнинг Ўрта Осиёда
ўхшаши йўқдир (расм. 5а, 5б).
Бу девордаги махфий кириш жойининг хожсимон шакли ва унинг
марказида қароулхоналарнинг бўлиши бироз шаҳар дарвозасини эслатади.
Жануб ва шимол тарафлардаги кириш жойлари оралиғидаги пол сатҳи
деярли 1 м гача чуқурроқдир. Бу маҳаллий релефнинг оқилона
фойдаланилиши бўлиб, қурилиш олдиндан планлаштирилган режа асосида
амалга оширилган (расм.7).
36
Ўрта Осиёдаги бошқа шаҳарлардаги каби дарвозаларнинг Афросиёбда
ҳам ҳимоя функциялари жуда кучли бўлган. Шунинг учун ҳам, бу ерда антик
давр фортификацияси кучли бўлган.
Шимолий дарвозанинг қоравулхонаси мил.ав. III асрда вайрон бўлган
ва бу афтидан, юқори қатламдаги галерея вазнининг оғирлигидан бузилган
(устига қулаб тушган). Қоравулҳонадан юқоридан қулаб тушган тупроқ ва
чиқитлар сақланган. Бироқ, бу ерда бой сопол идишлар тўлами топилган.
Шундай қилиб, Афросиёбда эллинистик деворларнинг пайдо
бўлишидан олдин ҳам, Александр Македонский босқинидан кейинги
деворлар қолдиқлари сақланиб қолган. Аммо, бу қадимги девор қолдиқлари
Афросиёбда фақат Бухоро дарвозаси атрофида кузатилади
Ҳозирда Афросиёбдаги мудофаа системасининг стратиграфиси
иккинчи эллинистик деворни саналаш имконини беради. Ушбу деворни
С.К. Кабанов Афросиёбнинг шимоли шарқидан топиб ўрганган ва мил.ав. II
асрлар, яъни Грек Бақтрия подшолигининг қулаши арафаси билан саналаган.
Бухоро дарвозасида олиб борилган қазишмаларда деворнинг фақат
фундаментигина сақланиб қолган ва у лой ҳамда галкалар аралашмасидан
ишланган. Бу ердаги фундаментнинг йўналишига кўра галереянинг шаклини
аниқлаш имкони туғилди.
Охирги девор аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилади? Кейинги
деворнинг асосий фарқи аввалги деворлар учун характерли бўлган йирик
миноралар, бастионлар ва бошқа йирик қурилмаларининг йўқлигидадир.
Юқорида айтилган консипукцияларнинг ўрнига кейинги деворда уни
ички ва ташқи томондан безаб турган регуляр ва симметрик қилиб
ўтказилган уйинлари мавжуд. Бу деворнинг яна бир асосий фарқи, унда энди
ахмонийлар давридагидек тўртбурчак ва ёлғон бойницалари ўрнига ҳақиқий
бойницалар пайдо бўлишидадир. Бу деворнинг аввалгиларидан яна бир
фарқи шундаки, энди мудофаа деворлари, миноралар ва арк деворларининг
тагига мустаҳкам фундамент ётқизилишидадир. Ушбу платформаларда
улоқтириладиган қуроллар учун майдончалар қолдирилади.
37
Мудофаа иншоатларига, моддий маданиятга ва аҳолининг маиший
ҳаётига кириб келган эллинистик ва бошқа ўзгаришлар қадимги сўғднинг
шаҳарлари ҳамда қишлоқлари мудофаа тизимини янада мустаҳкамлади.
Кўпгина шаҳарларнинг, жумладан, Самарқанднинг қурилиш ишларида
грек усталари меҳнат қилди. Бу ҳолат айниқса, мудофаа деворлари
қурилишида кўриниб туради: деворлар аниқ симметрия ва ҳар бир ғишт
моҳирлик билан терилади.
Шундай қилиб, Ўрта Осиё Александр Македонский томонидан
эгалланганидан кейин бу ерларда эллинистик таъсир доираси кенгайди.
Эллинистик таъсир натижасида алоҳида меъморчилиги аломатлари
элементлари пайдо бўлди. Хусусан, сўғд ҳудудида айнан Александр
Македонский юришлари бошланган вақтдаги греклар архитектураси учун
хос бўлган тўғри бурчакли миноралар кириб келди
82
.
Ўрта Осиё ҳудудларининг йирик империялар таркибига, давстлаб
Аҳмонийлар, сўнгра Александр Македонский тузган империя таркибига ва
кейинчалик Салавкийлар ва Грек-Бақтрийлар давлатлари таркибида бўлиши
ўзаро маданиятларнинг аралашуви учун қулай замин ҳозирлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |