Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли



Download 0,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/16
Sana21.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#45521
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
afrosiyob xarobalarini mustaqillik yillarida organilishi natiyjalari.

 
 


25 
II. Боб. Афросиёбда амалга оширилган археологик тадқиқот 
ишлари натижалари 
2. 1. Афросиёб ёдгорлигининг топографик тузилиши. 
Замонавий топографик хариталарда Афросиёбнинг тўртта мудофаа 
деворлари бўлганлиги аниқ кўриниб туради. Улардан биринчи ва тўртинчи 
деворлар энг қадимий ҳисобланади. Иккинчи ва учинчи деворлар сўнги 
антик ва илк ўрта асрларга оидлиги аниқланган (расм. 1).
Кейинги йилларда биринчи девор таркибига кирувчи гуваласимон 
ғиштли деворлар аниқланди. Бундай топилмалар тўртинчи девордан ҳам 
топилган. Бундай ғиштли деворлар аҳмонийлар даври деворлари остидан 
топилган. Бундай гуваласимон ғишларнинг кейинчалик аҳмонийлар даврида 
стандарт ғиштларга ўсиб ўтганлигини Афросиёбда кузатиш мумкин.
Афросиёбдаги мудофаа деворларини ўрганишнинг янги босқичи 1989 
йилда Ўзбек Француз экспедицияси томонидан бошланди. Бунга академик
П. Бернар бошчилик қилди. 
Афросиёб мудофаа деворларининг шимолий чеккасида С.К.Кабанов 
пахса деворларининг мавжудлигини таъкидлаган эди. Аммо, у бу пахса 
асосий девор тагини текислаш учун қилинганлигини сезмаган. Кейинги 
тадқиқотлар ушбу пахсанинг мудофаа девори билан бир вақтда ҳукм сурган 
девор қолдиғи эканлигини кўрсатди. Бу ердаги йўлак галерея типидаги сўнги 
эллин ва пахса деворлар 18,8 м узунликда кузатилади. Эллин ва аҳмонийлар 
даври деворлари йўлак галереялари 2,30-2,10 м кенгликда қурилган. Бу 
деворлар шимолий томондан 1 м қалинликда ва 1,30 м баландликдаги 
контрфорс ёрдамида мустаҳкамланган.
1990 йилда М.И. Филанович томонидан амалга оширилган қазишма 
тозаланди ва бу ердан ҳам аҳмонийлар даври пахса деворлари аниқланди.
Шундай қилиб, янги ва эски қазишмалардан анча қадимги деворлар, 
пахсали қурилмалар аниқландики, улар мил.ав. I минг йилликнинг 
ўрталарига оиддир.


26 
“Бухоро даврвоза”сидаги қазишмалар. Бу ерда дастлаб Г.В. Шишкина 
қазиш ишлари олиб борган ва унинг қазишмаларида бир нечта йўллар 
кесишганлигига қараб, у “Бухоро дарвозаси” айнан шу ерда жойлашган деган 
фикрга келган.
65
Аммо, у ушбу дарвозанинг аниқ жойини аниқламаган эди. 1991 йилда 
М.Х. Исомиддинов ва К.Рапенлар бу ердаги қадимий деворларнинг шаҳар 
мудофаа тизимидаги ўрнини аниқлашга киришдилар. Маълум бўлишича, 
Бухоро дарвозаси ўрнида қадимда жарлик бўлган ва бу ердан Сиёб ариғига 
ёмғир сувлари оқиб тушиб турган. Бу ерда Афросиёбнинг қадимги аҳолиси 
лумбоз типидаги примитив мудофаа иншоатини барпо этганлар. Айнан ана 
шу табиий қияликан қадимги аҳоли дарвоза сифатида фойдаланилган.
Аҳмонийлар ва ундан олдинги даврларда бу ердаги тик қиялик 
текисланган ва дарвозанинг ҳар иккала чеккасига тўртбурчак ғиштлардан 
девор терилган. Дарвозанинг эни 2 м бўлган, бу ердан аҳмонийларгача 
бўлган деворлар топилмаган, балки фақат эллин давр деворлари қолдиқлари 
аниқланган.
Экспедиция 1977 йилда Ш.С. Тошхўжаевнинг 27-қазишмасида ҳам иш 
олиб борди. Натижада унинг энг қуйи қисмидан лой бўлакларидан қилинган 
(лумбоз) вал аниқланди. Бу девор 3 м гача баландликда сақланиб қолган. Бу 
ердан илгари аниқланмаган усти юмалоқ ғиштлар топилди. Уларнинг устки 
қисмида қўлда чизилган белгилар мавжуд. ушбу девор 6 м баландликгача 
сақланиб қолган. Бу ердаги 5 қатлам қисман вал билан қопланган ва бу ушбу 
қатламнинг мудофаа вали билан бир вақтда ҳукм сурганлигидан далолат 
беради. Сўнгра, ушбу усти юмалоқ қадимги ғиштли девор тўртбурчак 
ғиштлар билан таъмирланган. Деворнинг ички томонида 2 м дан ошадиган 
қалинликдаги маданий қатламлар ҳосил бўлган. бу ердаги маданий 
қатламлар (1-5) илк темир давридан мил.ав. VI-V асрларга оиддир.
65
Шишкина Г.В. Бухарские ворота средневекового Самарканда. \\Афрасиаб вып. 4. Ташкент. 1975. С. 23. 


27 
Ўзбек-Француз экспедициясигача ҳеч ким Афросиёбдаги қадимги 
мудофаа деворларини даврлаштирмаган, яъни қурилиш даврларига 
ажратмаган.
Фақатгина 15А-қазишмадан юмалоқ ғиштлар аниқланганидан 
кейингина шаҳарнинг ички тарафида уларга синхрон маданий қатламлар 
борлиги аниқланди ва бу қатламларнинг қалинлиги 2 м га етади. Шунга 
ўхшаш қатламлар 44, 28 ва асосан, 27- қазишмаларда ҳам аниқланди. Бу 
қазишмалар 
шаҳарнинг 
илк 
урбанизация 
жараёнларини 
ўрганиш 
истиқболларини белгилашда катта аҳамиятга эга.
27-қазишмадаги деворнинг катта таъмирлаш ишлари афтидан 
аҳмонийлар даврида амалга оширилган. Бундай таъмирлаш ишлари икки 
марта амалга оширилган. Биринчи таъмирда 50х25 ва 28х10 см келадиган 
тўртбурчак ғиштлардан фойдаланилган. Иккинчи босқичда девор 0,5 м 
келадиган пахса билан қопланган. Афтидан, 6 қазишмадаги пахса галереялар 
27-қазишмадаги иккинчи таъмирлаш босқичи билан бир вақтда қилинган.
Шундай қилиб, М.Тўрабековнинг бу ерда олиб борган қазишмаларидан 
лумбаз услубида қурилган мудофаа вали аниқланди. Орадан анча вақт 
ўтгандан кейин ушбу деворнинг ички тарафидан 2 м келадиган маданий 
қатламлар пайдо бўла бошлаган. Бу деворнинг устидан 7 м баландликдаги 
монолит девор қурилган. Қадимги мудофаа деворининг юмалоқ ғиштлари 
О.Н. Иневаткина томонидан 28, 27 ва 44-қазишмаларни тозалаш ишлари 
мобайнида ҳам аниқланган.
Бу ғиштларнинг узунлиги 56 дан 63 см гача. Улар асосан юпқа, бироқ 
ён томонлари силлиқланган ва усти бўртиб чиққан. Улар орасида калталари 
ҳам бўлиб (46х24х6 ва 48х35х8 см), уларнинг устки қисми кўпроқ бўртиб 
чиққан ва юмалоқ шаклда. Ғиштлар ораслиғидаги лойнинг қалинлиги 2-3 см 
дан 15-20 см гача етади (расм. 6а, 6б). Бу усти бўртиб чиққан ғиштларнинг 
ностандарт шакли оқибатидандир. Бу ғиштлар девор узунасига кўндаланг 
тарзда терилган (расм. 6а, 6б).


28 
Учинчи қурилиш даврининг девори биринчи қурилиш даврининг нураб 
тушган қисми устига қурилган. Сўнгра, унинг устидан эллинистик давр 
девори қурилган. 
Шундай қилиб, Афросиёбда лумбаз типидаги примитив мудофаа 
деворлари қолдиқлари аниқланди ва унинг баландлиги 3 м га етади. Аммо, бу 
деворнинг эни аниқланганича йўқ. Унинг эни 6-7 м дан кам бўлмаган бўлиши 
керак. Негаки, ундан кейин қурилган тўртбурчак ғиштли деворнинг эни 
шунча. Афросиёбда мудофаа деворлари жарликларнинг ёқасига қурилган. 
Маълум вақт ўтганидан кейин монолит пахса девор, сўнгра йўлакли 
галереяли девор пайдо бўлган.
Афросиёбнинг юмалоқ юзали ғиштлари юмалоқ юзаси юқорига 
қаратилган ҳолда терилган.
Сўғд аҳмонийлар империяси таркибига кирганидан кейин бу ерда 
шаҳар қурилиши ва унинг муҳим элементи бўлган мудофаа деворлари бунёд 
этиш ишлари ҳам ўзгарган. Афтидан, айнан шу даврдан йўлакли галереяли 
ҳамда туйнакли мудофаа деворлари қурилиши бошланган. Бу даврга оид 
миноралар Афросиёбда аниқланмаган. Аммо, шимолий Бақтрияда улар 
Қизилтепа ёдгорлигида аниқланган ва улар тўғри тўртбурчак шаклли
66
. Ушбу 
шаҳар худди Афросиёб сингари уч томондан табиий жарликлар билан ва бир 
томондан улкан ботиқ билан ўралган.
Афросиёбнинг фортификация тизимида мил.ав. I минг йилликларнинг 
ўрталарида учта катта босқич бўлган. Энг қадимги вал бўлиб, у шаҳарнинг 
турли чеккаларида турлича барпо қилинган. Табиий баланд жойлар бироз 
ишлов берилган ва деворга айлантирилган. Табиий текис жойларга эса лой 
бўлакларидан лумбоз услубида ва қурилган. Афросиёбнинг шимолий қисми 
баланд жарлик билан қопланган ва бу қисмида девор қурилмаган. Бу 
даврнинг деворларини характери ва уларнинг тагидан топилган чаплама 
сопол буюмлари қолдиқларига кўра илк темир даври билан саналаш мумкин. 
Аммо, 27-қазишманинг 1-қатламидан топилган вал қолдиқлари мил.ав. VIII 
66
Сагдуллаев А.С. Усадьбы древней Бактрии. Ташкент. ФАН. 1987. С. 109. 


29 
асрнинг ўрталари ёки охирлари билан саналаш мумкин. Бу ҳақда бу ердан 
топилган чархда ишланган цилиндр кoнус шаклидаги ҳамда чаплама нақшли 
сопол идишлар қолдиқлари гувоҳлик беради.
Афросиёбдаги мудофаа системасининг иккинчи босқичида юмалоқ 
юзали ғиштлардан қурилган деворлар характерлайди. Бундай қурилиш 
услуби ва ғиштларнинг ўзи Ўрта Осиёнинг шимоли шарқий районларида илк 
темир даври билан саналанган.
Афросиёб мудофаа иншоатларининг иккинчи қурилиш даврида бир 
томондан эски анъаналар сақланиб қолса, иккинчи томондан қатор 
янгиликлар қилинади.
Янги девор аввалдан мавжуд бўлган вал устига худди ўша қалинликда 
қурилади ва энди гувалаклардан фойдаланилади.
Афросиёбнинг фортификацияси талқинидан кўриниб турибдики, унинг 
тўртала айлана деворлари ҳам тўлиқ юмалоқ ғиштлардан қурилган. Унинг 
биринчи айланаси Афросиёбнинг шимоли ғарбий бурчагидан Сиёб 
ариғининг шимоли шарқий бурчагигача аркнинг жанубий қисмини тўғри 
чизиқ бўйлаб ўраб олган.
Бироқ, Афросиёбнинг шимолий қисмида бу девор ҳеч қаерда қайд 
қилинмаган. Нима учун аркнинг бутун шимолий қисми девор билан 
ўралмаган деган савол туғилади. Бу қисмда яхши сақланган пахса деворлар 
қайд қилинган ва стратиграфик жиҳатдан бу девор аҳмонийлар даврига 
оиддир. 

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish