Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги касб-ҳунар таълими маркази


-Мавзу. Кучли асалари оилаларини етиштириш



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/73
Sana23.02.2022
Hajmi6,63 Mb.
#143269
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   73
Bog'liq
Asalarichilik

 
9-Мавзу. Кучли асалари оилаларини етиштириш 
Асалариларнинг ҳаёти ниҳоятда мураккаб оилани ташкил этади ва ҳар 
бир индивид маълум бир вазифани бажаради. Шунинг учун оилада насл 
берадиган она ари, наслсиз урғочи ари, яъни ишчи ари ва эркак арилар 
(трутенлар) пайдо бўлиб, улар тузилиши ва физиологик хусусиятларига 
кўра бир-биридан фарқ қилади. Бунга полиморфизм дейилади. 
Полиморфизм, одатда,
ҳар бир индивид оилада маълум бир вазифани 
бажаришидан келиб чиқади, яъни бажариладиган ишнинг тақсимланиши 
бевосита уларнинг морфологик фарқига боғлиқ. 
Арихоналарда етиштирилиб кўпайтириладиган кучли асалари 
оиласида ёз мавсумининг ўрталарида 60-70 минг, дурагай зот ари 
оиласида 80-90 мингтагача ариси бўлади. Оилада ишчи ариларнинг сони 
кўп бўлиши эвазига улар қисқа вақт, яъни 20-30 кун ичида кейинги 
йилги шарбат ташиш давригача етадиган озиқ тўплай оладилар. Кўп сонли 
арилар жамоа бўлиб яшаши натижасида асаларилар қишки совуқ 
кунларида атрофларида зарур муҳитни, керакли иссиқни ушлаб турадилар. 
Она асалари (2-расм) оилада жинсий аъзолари яхши ривожланган 
ягона урғочи индивиддир. У тухум қўйишдан бошқа ҳеч қандай вазифани 
бажармайди. Она арининг узунлиги 18-20 мм, оғирлиги ўртача 0,25 гр. 
Унинг қорни қанотларидан узунроқ бўлиб, тинч турган ҳолатида йиғилган 


40 
қанот қисми қорин қисмини ёпиб турмайди. Она арининг 2 та орқа оёғида 
гулчанг йиғадиган саватчаси йўқ. Қорин бўғимларида мум ойначалари 
бўлмайди. Хартуми ишчи асалариникидан калтароқ.
 
 
 
 
 
 
Ишчи ари Эркак ари Она ари 
2-расм. 
Она ари танасида уя ичида иш бажариш, шарбат тўплаш аъзолари 
ривожланмаган. Оилада иш бажариш қобилияти чегараланган бўлганлиги 
учун ҳам унинг мия қисми ишчи ариларнинг мия қисмига нисбатан суст 
ривожланган. 
Она ари ишчи ариларсиз алоҳида ҳолда 2-3 кундан ортиқ яшай олмайди. 
Қафасчада бир нечта 10-20 та ишчи арилар билан бирга 15-20 кун, айрим 
ҳолларда эса бир ойгача яшаши мумкин. Оилада эса, бошқа хил ариларга 
нисбатан узоқроқ, яъни беш йилгача яшаши мумкин. Аммо икки йил 
давомида у жуда кўп тухум қўяди, учинчи йилдан бошлаб унинг тухум 
қўйиши камая бошлайди, шу сабабли асаларичилар уни урчиган ёш она 
арига алмаштирадилар. 
Эркак ари билан жуфтлашгандан сўнг она ари икки хил: уруғланган ва 
уруғланмаган тухум қўя бошлайди. Уруғланган тухумдан кейинчалик она 
асалари ва ишчи асаларилар, уруғланмаган тухумдан эркак асаларилар 
етишади. Баҳорда ва ёз бошларида она ари бир суткада ўрта ҳисобда 1500 
та тухум қўяди. Бу тухумларнинг оғирлиги танасининг оғирлигига тенг 
бўлади. Она ари ҳаёти давомида доимо уяда бўлиб, у фақат биринчи 
кунлари атроф билан танишиш, эркак ари билан жуфтлашиш учун учиб 
чиқади ва ниҳоят табиий кучга (ройга) чиққанда ташқарига учиб чиқади. 
Она арини доимо ишчи арилар озиқ билан таъминлаб туради. У ахлатини 
ҳам уяда чиқаради ва уни ишчи арилар тозалаб ташқарига чиқариб 
ташлайдилар. Она ари эрта баҳордан бошлаб то кеч кузгача тухум қўяди. 


41 
Яхши сифатли она ари бутун баҳор ва ёз фасли давомида 100-150 минг 
дона тухум қўйиши мумкин. 
Одатда, оилада битта она асалари бўлади. Баъзан бирор сабабга кўра, 
иккита она ари бир оилада яшаб қолса, иккиси ўртасида кураш боради, 
натижада биттаси нобуд бўлади. 

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish