Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги касб-ҳунар таълими маркази



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/73
Sana23.02.2022
Hajmi6,63 Mb.
#143269
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   73
Bog'liq
Asalarichilik

 
10-расм. Асалариларнинг озиқ бор жойларни топганларида қорин 
қисмларини ликиллатиб ўйин тушишлари. 
1 ва 2 – устида ўйин тушадиган инчалар. а,б,в,г,д,е-ўйин тушиш 
кетма-кетлиги 


72 
 
 
15-Мавзу. Асалари оилаларини қишлашга тайёрлаш 
Арилар қишда ғуж бўлиб яшашга мослашган, бунда улар уй ҳароратини 
биргалашиб яшаш учун нормал ҳолатга келтирадилар. 
Асалариларни қишга тайёрлашга ҳам боғлиқ Куз ойларидан бошлаб 
асалари оилаларини келгуси мавсумга ҳозирлай бошлаган асаларичигина кўп 
асал олади. Етарли миқдордаги сифатли озуқа жамғариш, қишловга кучли 
оилаларни ҳозирлаш, асалари қишлови учун яхши шароит яратиш келгуси 
йилда асал мўл бўлишининг асосидир. Агар асаларичи кузда бунинг ғамини 
емаса, баҳорда қўлдан чиқариб юборилган имкониятларини қайтара олмайди. 
Асаларичининг куз давридаги муҳим вазифаларидан бири 8-10 рамка 
миқдоридаги ёш асалариси бор бўлган кучли оилаларни шакллантиришдан 
иборатдир. Бунда асал йиғими даврида чарчаган қари ишчи асаларилар 
ўрнини эгаллайдиган ёш асалариларни кўпайтириш лозим. Шу боис, кузда 
асосий эътиборни она асаларини юқори даражада тухум қўйишига ва уядаги 
ёш асалариларнинг озиқлантирилишига қаратиш лозим. Қишлов учун 
асалари уясида қолдирилаётган рамкалар асаларилар кучига мос тушиши 
керак. Ортиқча рамкалар уянинг совиб кетишига сабаб бўлади, натижада 
бундай совуқ ҳарорат асалари оиласида ҳар хил касалликлар келтириб 
чиқариши мумкин. Кузги назоратни амалга ошириш жараёнида асаларичи 
асалари оиласи учун барча шароитларни яратиши ва қўшимча озуқа бериб 
бориши лозим. Қишловга кираётган асаларилар ҳаётининг давомийлиги 
унинг тухумдан чиқиш вақтига боғлиқ. Охирги тухумдан чиққан асаларилар 
шакар шарбатини қайта ишлашга ва асалари оиласини қишловга тайёрлашда 
қатнашмайди ва ўзининг физиологик ҳолати бўйича қишловни яхши 
ўтказади. Асалари оиласини қишловга тайёрлаш учун, албатта, асалари 
оиласини кузги текширувдан ўтказиш лозим. Бунинг учун оила кучига 
эътибор бериш (у 5-6 рамкадан кам бўлмаслиги керак), она асалари зоти ва 
ёши, қўйган тухумларининг миқдори ва сифати, уяда қолдирилган 
рамкаларининг сифатига ва ундаги озуқанинг миқдорига алоҳида эътибор 
бериш мақсадга мувофиқдир Кузда кўп учрайдиган ўғри асалариларнинг 
ҳужумидан сақлаш мақсадида асалари уясидаги учиш туйнукларини имкон 
қадар кичрайтириб, бир-иккита асалари кирадиган даражада торайтириб 
қўйилади. Асалари оилалари орасида кучсиз, оч қолган, ночор, она асалариси 


73 
бўлмаган 
оилалар 
бўлмаслиги 
лозим. 
Оилани 
текширувдан 
ва 
озиқлантиришдан сўнг уялар олдида асал томчилари, шарбат қолдиқлари, 
мум бўлаклари, озиқлантириш идишларини қолдириб бўлмайди. Текширув 
ишларини эрталаб ёки кечки пайт тезкорлик билан сифатли ўтказиш 
мақсадга мувофиқ. Асалари қутиси қопқоқларини узоқ вақт очиқ 
қолдирмасдан, балки имкон қадар рамкалар устига ёпқич мато ташлаб, 
текширув ишларини ўтказиш лозим. Асалари оиласини узлуксиз 
озиқлантириш учун уларга сифатли кристалланмайдиган, қотмайдиган асал 
озуқаси қолдириш ёки асал озуқаси кам бўлган оилаларга эса қишловга 
кетадиган оилаларга рацион асосида озуқа шакар шарбати тайёрлаб бериш 
лозим. Қишлов учун ёш асалариларни кўпайтириш мақсадида ҳар бир 
асалари оиласига 200- 250 граммдан, 50 фоизли шакар шарбати тайёрлаб 
берилади. Бундай боқув қишловга кираётган асалари оилаларидаги ёш 
асалариларнинг кўпайишида муҳим ўрин тутади. Озиқлантириш учун зарур 
шакар шарбатини қуюқроқ қилиб тайёрлаш ва уларга 2-3 грамм сирка ёки 
лимон кислотаси қўшиб нордонлаштириш лозим. Бу эса шакар таркибидаги 
сахарозанинг таркибий қисмлари бўлган глюкоза ва фруктозанинг тезроқ 
парчаланишига, асалариларнинг қишки озуқа учун берилган шакар 
шарбатини қайта ишлашини кучайтиришга ёрдам беради. Асалари оиласини 
қишловга тайёрлашдан олдин уларнинг ҳар хил касалликларига ҳам қарши 
курашмоқ лозим. Қишловга кираётган асалари оилаларида варроатоз, 
акарапидоз, ҳар хил кана ва битларга қарши “Байварол”, “Флюцин”, “Бипин-
т” каби дорилардан уч маротабагача қўллаш ҳамда кемирувчи 
зараркунандаларга қарши тадбирларни амалга ошириш лозим. Бунинг учун 
асалари қутисидаги учиш туйнукларини битта асалари кириб чиқадиган 
даражада торайтириб қўйиш мақсадга мувофиқдир. Асалари оиласида очиқ 
ва ёпиқ насл бўлмаган даврда “Бипин-т” препаратидан фойдаланиш яхши 
натижа беради. Ўтказилган ҳар бир ишловдан сўнг, албатта, варроа 
канасининг бор-йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун қўшимча равишда 
ташхислар ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Агарда қишловга кираётган 
асаларилар танасида 1 фоиздан кўп кана борлиги аниқланса, унга қарши 
такрорий ишлов ўтказиш керак, кана миқдори ҳар 100 та асалари танасида 1 
фоиздан кам бўлган тақдирда, бундай асалари оилаларига канага қарши 
ишлов берилмаса ҳам уларни қишловдан соғ-омон чиқишига ишонч ҳосил 
қилиш мумкин. Қишловни намунали ўтказиш мақсадида қишловга кираётган 
асалари оиласи сақланаётган қутиларда, қишнинг совуқ кунларида етарли 
даражадаги иссиқликни сақлаб қолувчи чораларни кўриш, қутидаги барча 
тешик ва ёриқларни суваб, беркитиш лозим. Асалари оиласи қишловини 
намунали 
ўтказишни 
таъминлаш 
мақсадида 
асалари 
оилалари 


74 
жойлаштириладиган қишлов майдончаларини тўғри тайёрлаш лозим. Бунинг 
учун кучли шамол эсадиган йўлларни тўсадиган ихота дарахтлар, иморатлар 
бўлиши ва шунга ўхшаш асалари қишловига халақит бермайдиган жойларни 
тўғри танлаш чораларини кўриш мақсадга мувофиқдир. Асалари оиласи 
қишловининг муваффақиятли ўтиши бу ҳар бир асаларичи учун синовдир. Бу 
синов юртимизнинг тез ўзгарувчан иқлим шароитида бутунлай ўзгача ва 
мураккаб ҳолда ўтиши билан характерланади. Қолаверса, асалари оиласини 
қишловга тайёрлашда амалга ошириладиган чора-тадбирлар даври турли 
ҳудудларда турлича бўлиши мумкин. Лекин бу ишлар негизида асалари 
оиласини қишловдан соғлом, талафотсиз олиб чиқиш чораларини кўриш ва 
асосий асал йиғими давригача кучли асалари оилаларини шакллантиришдан 
иборат бўлиши лозим. 
Уянинг четки қисмидаги ва атрофдаги арилар она арини ўртага олиб уя 
марказига тўпланадилар. Ҳаво ҳароратини пасайишини биринчи бўлиб энг 
четки мумкатак инчали ромлардаги арилар сезади ва улар иссиқроқ яъни 
уянинг марказига қараб интилади ва секин-аста ғуж бўла бошлайди. Уянинг 
четки ён атрофидаги ва мумкатак инчали ромларнинг пастки қисмидаги 
арилар ғуж бўлиб тўпланган тўда ариларнинг ташқи қисмини ташкил этади. 
Тўда арилари кечалари ғуж бўлиб тўдага тўпланса, кундузи кун исиши 
билан яна тарқалиб кетади. Аниқ совуқ тушиши билан ари қишлаш даври 
ўтгунча бир жойга доимий ғуж бўлиб тўпланади. Қишлашга ғуж бўлиб 
тўпланган арилар тўдасининг юқори қисми мумкатак инчали ромдаги 
озиққа тегиб турадиган бўлиб тўпланади. Қишлашга ғуж бўлиб 
тўпланадиган жойни арилар кузда, ҳали ҳаво иссиқ пайтда личинкалар 
етиштирилган мумкатак инчали ромлар устида танлайди. Арилар асосан 
уяни арилар кирадиган тешикчаси қаршисидаги мумкатак инчали ромларга 
тухум қўйганлиги учун ҳам, қишлашга ўша ерда ғуж бўлиб тўпланади. 
Агарда кузда ари уяларининг ари кирадиган тешикчаси уяни ўртасида 
бўлса, у ҳолда арилар қишлашга ўртадаги мумкатак инчали ромларда ғуж 
бўлиб тўпланади. 
Кузда оилада личинкалар йўқ пайтда улар ғуж бўлиб ўтирган жойидан 
ёнидаги бошқа асалли мумкатак ромларга ёки бўлмаса ташқаридан таъсир 
қилаётган иссиқ тарафга қараб енгил силжийди. Уя деворлари бир қават 
тахтадан бўлса, у ҳолда уянинг жанубий тарафи қуёш нуридан тез исийди. 
Бундай пайтда ғуж бўлиб тўпланган ари тўдаси кўпроқ жанубга қараб 
силжийди. 


75 
Ари оиласининг қишлашга ғуж бўлиб тўпланадиган жойи асосан она ари 
турган жой оиланинг иссиқлик маркази бўлиб, энг юқори ҳарорат ўша ерда 
бўлади. Бу иссиқлик маркази оила атрофидаги ариларни ўзига тортувчи 
куч ҳисобланади. Агарда уяда оила ариларига ташқаридан таъсир 
қиладиган ҳеч қандай иссиқлик бўлмаса, у ҳолда ғуж бўлиб тўпланган 
арилар тўдаси худди думалоқ шар шаклида ёки иссиқлик марказидан бир 
оз чўзилганроқ шаклни олади. 
Тўпланган арилар тўдаси тўданинг ички ядро маркази ва устки қобиқ 
қисми каби тузилишга эга қобиқ қисмини ташкил қилувчи арилар 
ҳаракатланмай, бош қисми марказ тарафга қараган бўлиб, бир-бирига зич 
ёпишиб ўтиради. Ички марказдаги арилар унча зич ўтирмаганлари учун, 
ҳаракатланиб, мумкатак инчалар устида юра оладилар. Ғуж бўлиб тўдага 
тўпланган арилар фақат мумкатак инчали ромлар ораларига тўпланибгина 
қолмай, балки улар ромларнинг ён ва пастки қисмидаги бўш инчаларга 
ҳам кириб жойлашади. Тўдага тўпланган арилар тўдасининг устки қобиғи 2 
см дан 10 см гача зич арилардан ташкил топади. Бундай тузилиш эвазига 
тўда ўртасидаги ҳаракатланиш хусусиятига эга бўлган ариларнинг ажратган 
иссиқ ҳавоси тўдадан чиқиб кетмайди. 
Тўда ариларининг қобиқ қисми қалинлиги ҳамма қисмида ҳам бир 
бўлмай, ён тарафи ва орқа девор тарафи қалинроқ бўлса, тепа тарафи эса 
юпқа бўлади. Ғуж бўлиб тўпланган арилар тўдасининг ички марказида 
озиқ истеъмол қилиб ҳаракатланиш натижасида оёқ, қанотлари ва қорин 
қисмини қимирлатиш эвазига иссиқлик ҳосил қилинади. Қишлаш даврида, 
кўп минг сонли ариларни тўда ўртасида ҳаракатланиб, иссиқлик ҳосил 
қилаётганда товуш чиқараётганлиги эшитилиб туради. Ҳаво ҳарорати 
пасайганда ҳам тўда ўртасида бир хил ҳарорат ушланиб туради ва тўда 
ариларининг зичланиши натижасида устки қисми қалинлашиб, 
иссиқликнинг йўқолишига йўл қўйилмайди. Ташқи муҳит ҳарорати 5
0
га 
пасайса, арилар тўдасининг ҳажами 12% га камаяди ва иссиқликни 
сақлашга замин яратилади. Арилар тўдасининг марказида ҳарорат 28 -32
0
гача кўтарилади, тўданинг устки қисмида эса 6-10
0
атрофида бўлади. 
Баҳор яқинлашиши билан ҳарорат кўтарилиб боради ва февраль 
ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида тўда арилари марказида 
иссиқлик +32 - 33
0
гача кўтарилиб, она ари тухум қўя бошлайди. 
Қишлашга тўпланган ишчи арилар тўдасининг ҳаётини (декабрь 
ойидан март ойигача) олимлар мукаммал ўрганиб чиққанлар. Тажриба 
олиб 
борилаётган 
оила 
арилари 
танасига 
бойланган 


76 
микротермоэлементлар билан тўдада силжиган. Ишчи арилар 
танасининг ҳарорати ҳеч қачон +18
0
дан пастга тушмаган, ҳатто уя ичида 
тешикча олдидаги ҳарорат -5
0
гача пасайганда ҳам. Таналарига 
микротермоэлементлар ўрнатилган ишчи арилар бундай холатларда ҳам 
ғуж бўлган тўданинг устки қисмида қолган. Fйж бўлиб тўпланган арилар 
сезилмаган даражада жуда секин ҳаракатланиб, ўринларини алмаштириб 
туришади. Устки қисмидаги арилар 20 минут ёки бир соат давомида 
тўда марказига ўтиб, у ерда бир неча соат, айрим холларда 12 соатгача 
бўлади. 
Алохида 25 та аридан ташкил топган арилар тўдаси ҳам ҳароратни 36
0
гача кўтариш хусусиятига эга. Гуж бўлиб тўпланган тўда ариларининг 
яшаш жараёни секинлашиб, физиологик хусусиятлари пасайиши 
натижасида тежаб озиқ истеъмол қилиш эвазига уларнинг муваффақиятли 
қишлаши кузатилган.
Қишлаш вақтида ари оиласи безовталанмай, тинч, яшаса, у ҳолда 
арилар истеъмол қиладиган кислород, миқдори ва ажратадиган карбонат 
ангидрид гази керакли миқдорда бўлади. Агарда ари оиласи 
безовталанса, озиқ кўп истеъмол қилинади ва юқоридаги кўрсаткич 
миқдорлари ўзгаради. Тинч ҳолатда 1 кг ари 1 соатда 457 куб. см 
кислород истеъмол қилса, безовталанган арилар эса 297 минг куб см 
ёки 650 маротаба кўп кислород истеъмол қилади. Мана шунинг учун ҳам 
ари оиласини безовталантирмай, қишлаши учун замин яратиш керак. 
Ёш ариларда модда алмашишнинг жадаллашиши катта ёшдаги 
ариларга қараганда секин бўлганлиги учун ҳам ёш арилар танаси кам 
ишдан чиқади ва қишлаш вақтида узоқ яшайди. Қишлаш вақтида арилар 
асосан углевод (асал, шакар) озиғи
билан озиқланади. Тўқималардаги озиқ 
ҳисобига модда алмашиш жараёнида иссиқлик ажралиб чиқади. Арилар 1
кг асал озиғи
истеъмол қилса, 2720 калория иссиқлик 1448 г карбонат 
ангидрид ва 502 г сув ажралар экан. Демак, ари оиласи қанча кучли бўлса, 
ҳаво ҳарорати шунча яхши ушлаб турилади, ариларнинг танаси кам 
ишдан чиқади ва жами арилар вазнига нисбатан кам озиқ истеъмол 
қилинади. 
Ташқи муҳит ҳарорати яхши бўлмаганда ёки ҳавода кислород миқдори 
кам, яъни карбонат ангидрид гази ортиқча бўлганда, ари оиласи узоқ 
қишлаши мумкин. Қишлашга ғуж бўлиб тўпланган арилар тўдасининг 
марказида карбонат ангидрид газининг миқдори 3-4% бўлса, ҳаво 
кислороди 18% бўлади. Арилар карбонат ангидрид газининг миқдори 


77 
юқори бўлганда яшашга мослашганлиги сабабли уларнинг танасида 
модда алмашиш жараёни секинлашади ва натижада озиқ истеъмол 
қилиш камаяди. 
Қишлаш вақтида арилар кам ҳаракатчанлигига қарамай, мумкатак 
инчали ромлар устида харакатланиб бир жойдан иккинчи жойга 
сурилади. 
Ғужанак арилар бир мумкатак ромдаги озиқни истеъмол қилиб бўлгач, 
бошқа мумкатак ромга сурилиб ўтади. Агар мумкатак инчали ромларда 
озиқ етарли бўлса, арилар тўдаси ўша мумкатак ром орқа деворининг тепа 
қисмига кўтарилади. 
Оила ичидаги ва атроф муҳитнинг ҳарорати ноль градусдан паст 
бўлганда, арилар кам ҳаракатчан бўлганлиги учун ёнидаги озиғи
бор 
мумкатак ромга ўта олмайди ва оқибатда очликдан ўлади. Шунинг учун 
асаларичи қишлаш ва баҳорги ривожланиш даврига етарли миқдорда ҳар 
битта ромга 2-2,5 кг ҳисобидан озиқ қолдиради. 
Асаларилар қўшни озиғи
бор мумкатак ромга ўтаётганда безовталанади 
ва тўданинг ҳарорати кўтарилиб кетади. Оқибатда қўшимча озиқ истеъмол 
қилинади. Бу эса ўз навбатида ичакда ахлатнинг кўпайишига олиб келади 
ва арилар уя ичида, қишлаш вақтида ичи кетиб, кучсизланиб ўлиши мумкин. 
Тўдага тўпланган ариларнинг бир жойдан иккинчи жойга силжиб 
ўтишида уларнинг биринчи маротаба тўпланган жойининг аҳамияти катта. 
Агар арилар қишлашга уянинг ўрта қисмида жойлашган бўлиб, оиланинг 
икки четида етарли озиғи
бор ромлар жойлаштирилган бўлса, у ҳолда 
улар ўрта қисмдаги озиқни истеъмол қилиб бўлгач, ёнидаги ромларга ўтиб 
муваффақиятли қишлаб чиқади. Бундан ташқари арилар тўдаси иккига 
бўлиниб, бири чап тарафга, иккиичиси ўнг тарафга қараб силжиши мумкин. 
Ҳосил бўлган иккита кичкина тўдадаги ари оиласи совуққа бардош бера 
олмай ўлиши мумкин. 

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish