3.12. «Қора қути» методи
Таълим жараёнида мазкур методни қўллашдан мақсад ўқувчилар томонидан мавзуни пухта ўзлаштиришга эришиш билан бирга уларни фаолликка ундаш, уларда ҳамкорликда ишлаш, маълум вазиятларни бошқариш ҳамда мантиқий тафаккур юритиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат. Методдан фойдаланиш-да қуйидаги ҳаракатлар ташкил этилади:
3.13. «Бешинчиси (олтинчиси, еттинчиси, ...) ортиқча»
методи
Ўқувчиларнинг мантииқий тафаккур юритиш кўникмаларига эга бўлишларида ушбу метод алоҳида аҳамиятга эга. Уни қўллашда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
Мавзу моҳиятини ёритувчи тушунчалар ўртасидаги мантиқий боғлиқликни кўрсата ва асослай олиш ўқувчиларда мустақил фикрлаш, шахсий ёндашувларни асослай олиш, шунингдек, тенгдошларининг фикрлари билан шахсий мулоҳазаларини ўзаро таққослаш кўникмаларини ҳам шакллантиради.
3.14. «3\3» («4\4», «5\5», …) методи
Мазкур метод ҳам юқорида қайд этилган методларнинг муқобили ҳисобланиб, ўқувчилардан ўрганилаётган мавзу (ёки бўлим, боб) юзасидан таҳлилий мулоҳаза юритиш, шунингдек, энг муҳим таянч тушунчаларни ифодалай олишни талаб этади. Унга кўра ўқитувчи мавзу (бўлим, боб) юзасидан учта (тўртта, бешта ва ҳ.к.) тўғри ва унга тенг нисбатда (учта, тўртта, бешта) бўлган ва ноўрин қўлланилган тушунчалар (сўзлар, белгилар, тасвирлар ва бошқалар) дан иборат тизимни шакллантиради. Ўқувчилар ушбу тизимдан мавзу (бўлим, боб) га тааллуқли бўлмаган тушунчаларни ажратадилар ва ҳаракатларнинг моҳиятини изоҳлайдилар.
Методни қўллашда қуйидаги ҳаракатлар ташкил этилади:
Методдан индивидуал, гуруҳли ва оммавий шаклда ўқувчилар томонидан мавзунинг пухта ўзлаштирилишини таъминлаш ҳамда уларнинг билимларини аниқлаш мақсадида фойдаланиш мумкин.
3.15. Дарс ишланмаларини тузиш бўйича услубий
т а в с и я л а р
Дарс ишланмаси - ўқитувчи учун тузиш мажбурий бўлган ҳужжатдир. Уни тузишдан кўзланган асосий мақсад-ўқитувчининг бир соатлик дарсдаги фаолиятини ривожлантириш, дарс мазмунини бойитиш, таълим самарадорлигини оширишдан иборат. Бир марта маромига етказиб тузилган дарс ишланмаси ўқитувчи учун узоқ йиллар давомида хизмат қилиши мумкин. Дарс ишланмасини йилдан-йилга такомиллаштириб ва мукаммаллаштириб бориш, янги дарс услубларини қўллаш, янги материалларни киритиш билан янгиланиб турилиши лозим.
Янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари жорий этилиши ва таълим жараёнига янги педагогик технологияларнинг, компьютер, янги ахборот технологиялари ва техник воситаларнинг қўлланиши билан дарс ишланмаларига қўйилган талаблар ҳам ўзгариб бормоқда. Дарс ишланмалари учун тайёр қолиплар йўқ. Чунки жонли дарс жараёнини ҳеч қанақа қолипга солиб бўлмайди. У турли хил шароитларда турлича тузилиши мумкин.
Шундай бўлса-да, ўқитувчиларга дарс ишланмасини қуйидагича тузишларини тавсия этамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |