Бир ковшли эксковаторнинг ишлаш
жараёни структураси ва унинг ишлаш вақтидаги иш унумини аниқлаш
Ишнинг мақсади: Тўғри ковшли эксковаторнинг иш унумини аниқлаш.
Умумий маълумот
Эксковатор ер қазувчи машина бўлиб, чуқурлар, котлованлар, ариқ ва зовурларни қазиш учун қўлланиладиган даврий ишлайдиган машинадир. Эксковаторлар қуйидаги синфларга: бажарадиган ишларига; ишчи органининг бошқарилишига; ички органининг ўрнатилишига; юриш қисмига; двигателига қараб бўлинади.
Ишни бажаришда график бўйича расмни чизиб, ўртача бурилиш бурчагини (n) аниқлаб топамиз.
Ишни бажариш усули
1. Берилган маълумотларга кўра (8 жадвал), эксковаторнинг модели ва бошқа маълумотлар олинади. Эксковаторнинг техник характеристикаси (9 жадвал) дан олинади. Ҳамма вариантлар учун эксковаторнинг 3-расмда кўрсатилган ишлаш схемаси олиниб, вариантларда кўрсатилган маълумотлар бўйича иш бажарилади.
2. Масштаб 1:100 да схема навбат билан чизилади. Кесимда 0–0 линия чизиқ олиниб, чуқурнинг кенглиги В, баландлиги Н, талаб қилинган режа (план) асосида чизиқлар 1-1, 2-2 (ўқлар) эксковатор ҳаракат йўналиши олинади. Кейин эса кесим бўйича қиялик баландлиги 0,3Н ўлчамда ўлчаб олинади. Сўнгра олинган нуқтадан 45о асосида қиялик чизиқлари (3 ва 4) ўтказилади.
Режада дастлабки эксковаторнинг турар жойи танланади (а нуқта). Шу жойдан (а нуқтадан) Rт.ж радиус билан ей чизилади. Ёй 3-3 ва 4-4 билан кесишади. А нуқтадан R радиус билан 1-1 ва 2-2 билан кесишгунча ей чизамиз. Сўнгра эса а нуқтадан масофаси lк га тенг бўлган жойни танлаймиз (b нуқта), шу b нуқтадан Rb радиусли ей чизамиз. Сўнгра эксковатор тупроқни юклаш учун автомобил самосвални кўчиш нуқтаси О1 ни аниқлаймиз. Бунинг учун ҳаракатланиш чизиғи билан кесишгунча маркази b жой бўлган Rb радиуси буйича ей чизамиз. Шу О1 жой эса самосвалнинг кузов маркази бўлади.
Ишланаётган чуқурлик иккита кетма-кет (I-II) текислик билан чегараланган қийшиқ чизиқли параллелипипед тупроқ ҳажмини белгилайди. Эксковатор билан ковлаб олинадиган жой элементи бўлади. Ўртача бурилиш бурчаги б транспортер билан ўлчаб олинади. У шундай аниқланадики, Rb радиус билан аниқланган О1 жой (радиуси) оралигидан оғирлик маркази (тортиш маркази) I-II диаганаллар ўртасигача бўлган оралиқдир.
3-расм. Эксковаторнинг ишлаш схемаси.
3. Ковланган забой элементининг ҳажмини қуйидагича аниқлаймиз:
Vз.э = ВНlк м3 (29)
4. Эксковаторнинг иш даври қуйидагича аниқланади:
tэ.д = tк + tбур.бур.+ tтўк.+ tқай. сек.т (30)
бу ерда, tк – ковлашга кетган вақт, сек.
, сек (31)
Бу ерда Vк – ковшнинг кўтарилиш тезлиги, м/сек.
tўр.бур – эксковатор ковшининг тўлдирилгандан кейин бурилишига кетган вақт:
, сек. (32)
Бу ерда b - ўртача бурилиш бурчаги, радиан ҳисобида;
э – эксковаторнинг бурилишидаги бурчак тезлиги, рад/сек.:
(33)
бу ерда, n – эксковаторнинг платформасининг айланиш сони, мин. Бу 8- жадвалдан олинади.
Эксковатор ковшини бўшатгандан сўнг орқага кайтишга кетган вақт tқайт. = tбур. бўлади.
Тупроқни ковшдан тўкишга кетган вақт tтўк. = 5 сек. Ҳамма эксковаторлар учун бир хил олинади.
5. Самосвал кузовига неча ковш тупроқ кетишини аниқлаймиз:
(34)
бу ерда, G – самосвалнинг юк кўтариш қобилияти, кН;
q – ковшнинг ҳажми, м3,
γ – грунтнинг солиштирма оғирлиги, кН/м3; γ = 18 кН/м3 ,
Кю ва Кт - тўлдирилиш ва юмшоқлик коэффициентлари
(9- жадвал),
nк - ковшларнинг сони, энг яқин бутун сонгача яхлитланади.
6. Самосвалга ортиш даврига кетган вақт
Tсд = nk tэ.д. + tсм. – tқайт - tк, сек (35)
бу ерда tсм. – эксковатор самосвални тўлдиргунча кетган вақт, смена. 9-жадвалдан олинади.
7. Забойнинг бир элементини ковлаш учун зарур бўладиган самосваллар сонини аниқлаймиз:
(36)
бу ерда, nc – самосваллар сони яхлитлаб олинади.
8. Бир забой элементини ковлаш учун кетган вақтни ҳисоблаймиз:
tэ.з. = nс tэ.с. + tкўч. + tд. , сек, (37)
бу ерда, tкўч. – эксковаторннинг бир жойдан иккинчи жойга кўчиши учун кетган вақт; (8 жадвал),
tд. – эксковаторнинг дам олиш учун сарфладаниган вақт норма бўйича 1 соатда 5 минутга тенг.
формуладаги tд. минутда қўйилади, қолганлари эса секундда ҳисобланади.
9. Эксковаторнинг бир смена давомида ковлайдиган забой элементларининг сонини аниқлаймиз:
(38)
бу ерда Тсм – сменадаги вақт давомийлиги Тсм = 8,2 соат ёки 29520 с.
tт.см. – эксковаторни навбатдаги сменада ишлайдиган бригидага топшириш учун кетган вақт. Буни 15 мин. (900 сек) миқдорда қабул қилиш тавсия қилинади.
10. Эксковаторни ишлатиш вақтида иш унумини ҳисоблаймиз:
, м3/смена (39)
бу ерда, Кв – вақтдан фойдаланиш фоэффициенти. (КВ = 0,65…0,75).
Т – ишлаш учун сарфланган вақт 8,2 соат ҳисобида.
ЭКСКОВАТОРНИНГ ТЕХНИК ХАРАКТЕРИСТИКАСИ. 8 - жадвал
Эксковаторлар
|
Энг ката ковлаш
радиуси, R, м
|
Турган жой сатҳида ковлаш радиуси, R, м
|
Кўчиш узунлиги, lk, м
|
Тўкиш радиуси, Rт
|
Ковлаш баландлиги (турган жойида),
Н, м
|
Эксковаторнинг айланиш тезлиги, n, ай/мин
|
Ковшнинг кўтарилиш тезлиги, Vк, м/с
|
Эксковаторнинг
кўчиш учун кетган вакт, tкўч, сек
|
Э-652Б
|
7,65
|
4,80
|
2,00
|
6,90
|
3,54
|
5,90
|
0,46
|
150
|
Э-10011Д
|
9,00
|
5,90
|
2,10
|
7,70
|
3,80
|
5,10
|
0,48
|
160
|
Э-1252Б
|
9,50
|
6,40
|
2,20
|
8,40
|
4,00
|
4,60
|
0,49
|
180
|
ЭКГ-4
|
13,55
|
8,23
|
3,05
|
12,35
|
6,11
|
5,00
|
0,87
|
300
|
ИШНИ БАЖАРИШ УЧУН АСОСИЙ МАЪЛУМОТЛАР. 9–жадвал
Вариантлар
|
Эксковаторлар
|
Ковшнинг ҳажми, q, м3
|
Ковлаш баландлиги, Н, м
|
Ковлаш кенглиги, В, м
|
Автосамосвал
|
Юкнинг юмшоқлик коэффициенти, Кю
|
Ковшнинг тўлдирилиш коэффициенти, Кт
|
Маркаси
|
Юк кўтариш қобилияти, G, кН
|
Экск. юклаш вақти, tсм
|
1
|
Э-652 Б
|
0,65
|
4,10
|
6,20
|
ЗИЛ-555Л
|
35
|
45
|
1,20
|
1,15
|
2
|
Э-652 Б
|
0,65
|
4,40
|
6,40
|
ЗИЛ-555
|
45
|
50
|
1,15
|
1,20
|
3
|
Э-652 Б
|
0,65
|
4,50
|
6,80
|
МАЗ-205
|
60
|
60
|
1,10
|
1,15
|
4
|
Э-10011Д
|
1,00
|
4,60
|
8,20
|
МАЗ-205
|
60
|
60
|
1,25
|
1,25
|
5
|
Э-10011Д
|
1,00
|
4,70
|
8,30
|
МАЗ-503Б
|
70
|
65
|
1,30
|
1,20
|
6
|
Э-10011Д
|
1,00
|
4,80
|
8,40
|
ЗИЛ-555
|
45
|
50
|
1,35
|
1,15
|
7
|
Э-1252Б
|
1,25
|
5,5
|
7,00
|
МАЗ-503Б
|
70
|
65
|
1,20
|
1,20
|
8
|
Э-1252Б
|
1,25
|
5,0
|
7,50
|
МАЗ-205
|
60
|
60
|
1,15
|
1,10
|
9
|
Э-1252Б
|
1,25
|
5,75
|
8,50
|
КрАЗ-256Б
|
110
|
90
|
1,10
|
1,15
|
10
|
ЭКГ-4
|
4,00
|
8,00
|
12,00
|
МАЗ-525
|
250
|
90
|
1,05
|
1,10
|
11
|
ЭКГ-4
|
4,00
|
9,00
|
13,00
|
МАЗ-530
|
400
|
100
|
1,35
|
1,20
|
12
|
ЭКГ-4
|
4,00
|
8,50
|
13,50
|
КрАЗ-540А
|
270
|
45
|
1,30
|
1,15
|
13
|
Э-652 Б
|
0,65
|
4,30
|
6,50
|
ЗИЛ-555
|
45
|
50
|
1,30
|
1,15
|
14
|
Э-652 Б
|
1,25
|
5,30
|
8,00
|
МАЗ-503Б
|
70
|
65
|
1,35
|
1,20
|
15
|
ЭКГ-40
|
4,00
|
8,20
|
12,50
|
МАЗ-525
|
250
|
90
|
1,15
|
1,21
|
Текшириш учун саволлар
1. Эксковаторнинг вазифаси ва қўлланиш соҳаси ҳақида гапириб беринг.
2. Эксковаторлар қайси белгилари бўйича тавсифланади?
3. Эксковатор ковшини тўлдириш қандай аниқланади?
4. Ковланган забой элементининг ҳажмини қандай аниқлаймиз?
5. Эксковатор иш жараёни даврини ташкил этувчи вақтлар қандай аниқланади?
6. Бир забой элементини ковлаш учун кетган вақт қандай ҳисобланади?
7. Эксковаторнинг техник ва иш жараёни унумдорлиги қандай аниқланади?
8. Бир даврда керак бўладиган автомобиллар сони қандай аниқланади?
9. Самосвал кузовига неча ковш тупроқ кетиши қандай аниқланади?
Do'stlaringiz bilan baham: |