Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жиззах политехника институти “Ер усти транспорт тизимлари” кафедраси



Download 1,01 Mb.
bet6/12
Sana22.06.2022
Hajmi1,01 Mb.
#692364
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Қур. маш. амалий

СКРЕПЕР ИШ ЖАРЁНИНИ ҲИСОБЛАШ


Ишнинг мақсади: Тиркама скрепернинг иш унумдорлигини ва
1 м3 тупроқни ташиш таннархини ҳисоблаш.
Умумий маълумотлар
Скреперлар ҳам бульдозерлар каби - даврий ишлайдиган ер қазиш - ташиш машиналари ҳисобланади. Улар грунтни қазиш ва уни 100 м дан 3000 м гача ташиб бориш учун қўлланилади. Ковшларининг ҳажми 1,5 м3 дан 40 м3 гача бўлган скреперлар ишлаб чиқарилмоқда.
Скреперлар ковшининг ҳажми бўйича, ишчи аъзосининг юритмасига кўра, тупроқни бўшатиш усулига кўра таснифланади. Скреперлар тиркамали, яримтиркамали ва тиркамали бўлиши мумкин.
Ушбу ишда – скрепер иш жараёнининг қуйидаги схемаси қаралади (1-расм): L1 участкада скрепер тупроқни ковшига тўлдиради; L2 йўлда олган тупроғини ташиб боради; L3 масофада тупроқни тўкиб боради ва ниҳоят L4 йўлдан бўш ковш билан қайтиб келади.
Қуйидагиларни ҳисоблаш ва аниқлаш керак бўлади:
- ковшни тўлдириб олиш учун керак бўладиган йўл узунлиги;
- ковши тўла ва бўш бўлган ҳолда скрепернинг юрган вақти;
- бир даврга кетган вақт;
- скрейпернинг иш унумдорлигини ва 1 м3 тупроқни ишлаш таннархи.
Ишни бажариш тартиби
1. Берилган вариант (5-жадвал) ва технологик параметрлар (4-жадвал) бўйича қуйидагилар қабул қилинади:
а) кесишнинг ўртача қалинлиги С, м;
б) ковшнинг тўпроқ билан тўлиш коэффициенти kт;
в) тупроқнинг юмшаш коэффициенти kю;
г) тупроқнинг кесиш пайтида юмаланиши туфайли йўқолишини ҳисобга олувчи коэффициент kй.
д) тупроқнинг ҳажмий оғирлиги , кН/м3.

Айрим технологик параметрларнинг қиймати 4-жадвал





Тупроқ турлари

Кесишнинг ўртача қалинлиги. С

Ковшнинг тўлиш коэф­фици­енти, kт

Тупроқнинг юмшаш коэф­фици­енти, kю

Тупроқнинг юмаланишидан йўқолиш коэф­фициенти, kй

Енгил

0,15-0,25

1,0-1,1

1,1

1,20

Ўртача

0,08-0,12

0,9-1,0

1,2

1,15

Оғир

0,03-0,06

0,8-0,9

1,3

1,10

2. Ковшни тўлдириб олиш учун керак бўладиган йўл узунлиги
, м (19)
бу ерда q – скрепер ковшининг ҳажми, м3;
b – кесиш кенглиги, м (6-жадвал);
kс – кесиш қалинлигининг ўзгаришини ҳисобга олувчи коэффициент. kс = 0,7.


3. Скрепер ковшни тўдириш учун кетган вақт ҳисобланади
, секунд (20)
бу ерда VI - тракторнинг 1 узатмасидаги тезлиги км/соат (7-жадвал);
kк – ковшни кўтариш ва тушуриш учун талаб қилинадиган кўшимча вақтни ҳисобга оладиган коэффициент. kк =1,3-1,4.

2-расм. Тупроқни ташиш схемаси




4. Баландликка қараб ҳаракатланаётган тўла ковшли скреперга қаршилик кучи
Wб = (Gс + qkт)(+i) + Gтi, кН (21)
бу ерда Gс - скрепер оғирлиги, кН (6-жадвал)
 – скрепер ғилдирагининг юмаланишга қаршилик коэффициенти:
 = 0,10-0,15 – зич тупроқ учун;
 = 0,20-0,25 – бўшатилган тупроқ учун
i - йўлнинг кўтарилиш қиялиги;
Gт - трактор оғирлиги, кН (7-жадвал);
 - тупроқнинг ҳажмий оғирлиги, кН/м3.


5. Текис горизонтал йўлда ҳаракатланаётган ковши тўла скреперга тасир қилувчи қаршилик кучини Wг ҳисоблашда i=0 деб қабул қилинади.
Wб ва Wг қийматларидан фойдаланиб тракторнинг техник характеристикалари берилган 7-жадвалдан скрепернинг кўтарилиш­даги Vб ва Vг ва горизонтал йўлдаги тезликлари аниқлаб олинади.
Юксиз тракторнинг (скрепер) 4-узатмадаги тезлик VIV билан юради деб ҳисобланади, км/соат.

6. Йўлнинг турли қисмларида скрепер бўш ва юксиз юриши учун кетган вақти:


а) йўлнинг кўтарилиш қисмида юк билан ҳаракатланишга кетган вақт
, секунд. (22)
бу ерда, L2 – йўл кўтарилиш қисмининг узунлиги (5-жадвал)
kт – тезлик узатмасини алмаштириш вақтида скрепер тезли­ги­нинг кўпайиши ёки пасайишини ҳисобга олувчи коэффициент, kт = 1,1-1,3.
б) йўлнинг горизонтал қисмида юк билан ҳаракатланишга кетган вақт
, секунд. (23)
бу ерда, L1 ва L3 – йўл горизонтал қисмининг узунлиги (5-жадвал).

в) скрепернинг юксиз ҳаракатланишига кетган вақти.


, секунд. (24)
7. Тўла давр учун кетган вақт
tд = tтўлдир + tюкли + tюксиз + tбўшатиш , секунд.т (25)
tюкли – скрепернинг юк билан юрган вақти, tюкли = ;
tбўшатиш – скреперни бўшатиш учун кетган вақт, tбўшатиш = 20 секунд.

8. Бир сменада скрепернинг иш унумдорлиги


, м3/смена (26)
бу ерда Т – смена вақти, Т=8,2 соат;
kв - вақт давомида скрепердан фойдалниш коэффициенти, kв = 0,7-0,9

8. Битта тракторга талаб қилинадиган скреперлар сони


; та (27)
бу ерда VIII – скрепернинг қайтиш тезлиги (3-узатма тезлиги), км/соат;
tя – тракторнинг скреперга яқинлашиш вақти tя = 30-40 секунд.

10. 1 м3 тупроқни ташиш таннархи


; сум (28)
бу ерда Ст – тракторнинг машина-смена таннархи (7-жадвал)
Сс – скрепернинг машина-смена таннархи (6-жадвал)

5-жадвал
Скрепернинг техник характеристикалари ва машина-смена таннархи





Вар. №

Йўл қисми­нинг узунлиги

Йўл ҳолати

Йўл кўтари­лиши, i

Скрепер тури

Тортувчи трактор тури

Итарувчи трактор тури

Тупроқ тури

L1 =L3

L2 =L4

1

150

50

зичлан.

0,02

Д-541 Б

Т-74

йўқ

енгил

2

100

40

юмшатил

0,03

Д-541 Б

Т-74

Т-74

ўртача

3

150

100

зичлан.

0,04

Д-374 Б

Т-100

йўқ

енгил

4

200

50

юмшатил

0,05

Д-374 Б

Т-100

Т-100

ўртача

5

80

50

зичлан.

0,06

Д-213 А

Т-180

йук

ўртача

6

100

100

юмшатил

0,07

Д-213 А

Т-180

Т-180

оғир

7

150

50

зичлан.

0,08

Д-511

ДЭТ-250

йўқ

ўртача

8

200

100

юмшатил

0,02

Д-511

ДЭТ-250

ДЭТ-250

оғир

9

120

40

зичлан.

0,03

Д-541 Б

Т-74

йўқ

енгил

10

140

50

юмшатил

0,04

Д-541 Б

Т-74

Т-74

ўртача

11

150

50

зичлан.

0,05

Д-374 Б

Т-100

йўқ

енгил

12

200

50

юмшатил

0,06

Д-374 Б

Т-100

Т-100

ўртача

6-жадвал
Скрепернинг техник характеристикалари ва машина-смена таннархи





Скрепер

Ковш ҳажми, q, м3

Скрепер оғирлиги, G, кН

Кесиш кенглиги, b, м

Машина-смена таннархи, Ст, минг сўм

1

Д-541 Б

3

24

1,90

5,0

2

Д-374 Б

8

67

2,76

10,7

3

Д-213 А

10

95

2,80

13,7

4

Д-511

15

165

2,85

15,4

7-жадвал
Тракторнинг техник характеристикалари ва машина-смена таннархи



Трак­тор

Трактор оғир­лиги, Gт, кН

I узатма

II узатма

III узатма

IV узатма

Машина-смена таннархи, Ст, минг сўм

Тезлиги, км/соат

Тортиш кучи, кН

Тезлиги, км/соат

Тортиш кучи, кН

Тезлиги, км/соат

Тортиш кучи, кН

Тезлиги, км/соат

Тортиш кучи, кН

Т-74

55,1

3,59

28,5

4,65

21,0

5,43

17,5

6,28

14,5

13,5

Т-100

114,0

2,36

90,0

3,78

54,0

4,51

44,0

6,45

21,0

17,7

Т-180

150,0

2,86

144,0

5,06

74,0

6,90

54,0

9,60

36,0

19,7

ДЭТ-250

252,0

3,0

220,0

6,0

110,0

9,00

73,0

12,0

55,0

24,5



Текшириш учун саволлар



  1. Скреперларнинг вазифаси ва қўлланиш соҳаси ҳақида гапириб беринг.

  2. Скреперлар қайси белгилари бўйича тавсифланади?

  3. Скрепер ковшини тўлдириш йўл узунлиги қандай аниқланади?

  4. Йўлнинг турли қисмларида скрепернинг тезлиги қандай танланади?

  5. Скрепер иш жараёни даврини ташкил этувчи вақтлар қандай аниқланади?

  6. Тракторнинг тортишиш кучига таъсир этувчи факторлар нималардан иборат?

  7. Скрепернинг техник ва иш жараёни унумдорлиги қандай аниқланади?

  8. Бир даврда керак бўладиган скреперлар сони қандай аниқланади.

  9. 1 м3 тупроқни қайта ишлаш таннархи қандай аниқланади?



  1. Download 1,01 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish