Мустақил таьлим ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
“Хорижий тил (Инглиз тили)” бўйича талабанинг мустақил таьлими шу фанни ўрганиш жараёнининг таркибий қисми бўлиб, услубий ва ахборот ресурслари билан тўла таьминланган.
Уйга вазифаларни бажариш, қўшимча дарслик ва адабиётлардан янги
билимларни мустақил ўрганиш, керакли маьлумотларни излаш ва уларни
топиш йўлларини аниқлаш, интернет тармоқларидан фойдаланиб маьлумотлар тўплаш ва илмий изланишлар олиб бориш, илмий тўгарак доирасида ёки мустақил равишда илмий манбалардан фойдаланиб илмий мақола ва маьрузалар тайёрлаш кабилар талабаларнинг дарсда олган билимларини чуқурлаштиради, уларнинг мустақил фикрлаш ва ижодий қобилиятини ривожлантиради. Шунинг учун ҳам мустақил таьлимсиз ўқув фаолияти самарали бўлиши мумкин эмас.
Уй вазифаларини текшириш ва баҳолаш амалий машғулот олиб борувчи ўқитувчи томонидан, конспектларни ва мавзуни ўзлаштириш даражасини текшириш ва баҳолаш эса маьруза дарсларини олиб борувчи ўқитувчи томонидан ҳар дарсда амалга оширилади.
“Хорижий тил (Инглиз тили)” фанидан мустақил иш мажмуаси фаннинг барча мавзуларини қамраб олган ва қўйидаги 8 та катта мавзу кўринишида шакллантирилган.
Талабалар мустақил таьлимининг мазмуни ва ҳажми
I семестр
№
|
Мустақил таьлим мавзулари
|
Берилган топшириқлар
|
Бажар.Муддати
|
Хажми (Соатда)
|
1
|
Travelling around the world
|
Индивидуал ишлаш, слай тайёр
|
1,2 –ҳафталар
|
4
|
2
|
Philosophers
|
Индивидуал ишлаш, слай тайёр
|
3-4- ҳафталар
|
4
|
3
|
Global problems
|
Индивидуал ишлаш, слай тайёр
|
5-6- ҳафталар
|
4
|
4
|
Historical movies
|
Индивидуал ишлаш, слай тайёр
|
7-9- ҳафталар
|
4
|
5
|
The best historical monuments
|
Индивидуал ишлаш, слай тайёр
|
10-11- ҳафталар
|
4
|
6
|
Museum of Amur Temur
|
Индивидуал ишлаш, слай тайёр
|
11-12- ҳафталар
|
2
|
7
|
The best universities in the world
|
Индивидуал ишлаш, слай тайёр
|
13-14 ҳафталар
|
2
|
8
|
The Mass Media
|
Индивидуал ишлаш, слай тайёр
|
14-15 ҳафталар
|
2
|
Жами:
|
26 соат
|
III.”Хорижий тил” фанидан 1 босқич мазмуни (60 соат)
III.1.Биринчи босқичнинг ўқув мақсадлари
Иккинчи босқич ўқув мақсадлари мазмуни қуйидагилардан иборат:
Илмий матнларда учрайдиган мураккаб грамматик конструкцияларни кўра била олиш ва она тилига таржима қилиш кўникмаларини ривожлантириш. Терминологик луғат билан ишлашни билиш, мутахассислик бўйича матнларни таржима қилиш, улар бўйича реферат, аннотациялар тузиш. Оғзаки нутқ кўникмаларини янада ривожлантириш. Талабаларни асл инглиз тилидаги мутахассислик бўйича матнлар асосида тайёрлаш. Курс ишлари мавзуси бўйича асл инглиз тилидаги адабиётлар устида ишлаш.
Бакалавриат босқичида хорижий тилларни, шу жумладан инглиз тилини ўқитишнинг мақсади – талабани ўзининг келажак касбий фаолиятида оғзаки ва ёзма мулоқат сифатида фойдалана олишдан иборат. Курс тугагандан сўнг талаба қуйидаги имкониятларга эга бўлиши лозим:
- ишлаб чиқариш ва илмий мақсадлар учун зарур бўлган ахборотни топиш учун мутахассислик бўйича асл инглиз тилидаги адабиётни ўқиш;
- амалдаги дастурларда кўзда тутилган материал ҳажмида инглиз тилидаги оғзаки мулоқатда иштирок этиш.
Ушбу амалий мақсадларга эришиш жараёнида таълим ва тарбиявий мақсадлар амалга оширилади. Яъни инглиз тилини ўрганиш талабанинг умум-таълимий даражасини кўтариш, дунёқарашини кенгайтириш, Ватанга садоқатни тарбиялаш, миллий ифтихор ғурурини тарбиялашга хизмат қилиши лозим.
III.2. Амалий машғулотлар мазмуни
Амалий машғулотлар мазмуни қуйидагилардан иборат:
Танишув ва ўрганиш мутолааси кўникмалари такомиллаштирилади, ахборот излаш, шу билан бирга назардан ўтказиш ва излаш мутолаасига ўргатилади. Таълимнинг 2-босқичида инглиз тили бўйича эгалланган билим ва кўникмаларни қўллаган ҳолда касбий фаолиятнинг турларига, аннотация ва рефератлар тузишга, мутахассислик бўйича ўқилган хорижий адабиётлар асосида маъруза ва шарҳлар тайёрлашга ўргатилади.
Ижтимоий-сиёсий ва касбий мавзу асосида гапириш ва эшитиш кўникмалари такомиллаштирилади.
Учинчи босқичда ҳар бир дарсда шартли равишда иш турларига қуйидаги вақт мезони ажратилади: ёзув-10 мин., тинглаб тушуниш-4 мин., грамматика-5 мин., лексик иш-40 мин., оғзаки мавзулар-25 мин., назорат-6 мин.
Ёзув (14 соат)
Маъруза ва баёнлар ёзиш, ўрганилган матнларга саволлар тузиш ва барча нутқ моделларидан тўғри фойдалана олиш, ёзма таржималар бажариш ва хоказолар.
Тинглаб тушуниш (8 соат)
Умумгуманитар мавзудаги, ижтимоий-сиёсий мавзудаги, мутахассислик бўйича умумназарий матнларни тинглаб маъносини гапириб бериш, савол-жавоб қилиш, ёзма ифода этиш, суҳбатлашиш.
Грамматика (8 соат)
Мураккаб грамматик конструкциялар. Биринчи ва иккинчи босқичларда эгалланган билимларни мутахассислик бўйича матнлар асосида ривожлантириш ҳамда матнни грамматик ва семантик жиҳатдан бир-бирига боғлаб ўрганиш.
Лексика (26 соат)
Мутахассисликка оид ҳамда ижтимоий-сиёсий асл инглиз тилидаги матнлар устида ишлаш. Мутахассислик мавзуларида мулоқат қилиш. Мустақил ўқиш бўйича суҳбат, савол-жавоб, реферат, аннотациялар, режа, таржима ва хоказо иш турларини ўтказиш.
Оғзаки мавзулар (10 соат)
1.Менинг мутахассислигим.
2.Олий таълим тизими (Ўзбекистон. Буюк Британия).
3.Экология (Ўзбекистон. Буюк Британия).
4.Кишилар ҳаётида чет тилларининг аҳамияти.
Назорат шакли (4 соат)
Кундалик назорат: ёзма ишлар, таржималар, мустақил ўқиш, рефератлар, оғзаки мавзулар бўйича суҳбатлар ва хоказолар орқали амалга оширилади.
Мустақил таълим (асосий ўқув соатларидан ташқари) – ( 52 соат)
1.Мустақил аудиториядан ташқари ўқиш бўйича қисқа ахборот шаклида, муҳокама ёки матндан танланган ўринларни таржима қилиш шаклида назорат қилиш (бир ҳафтада 1.500 б.б.хажмида). 2.Ёзма таржималар 3.Матнни гапириб бериш учун режа тузиш. 4.Реферат.
Do'stlaringiz bilan baham: |