Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жаркургон туман бизнес ва енгил саноат техникуми



Download 61,18 Kb.
bet13/20
Sana23.02.2022
Hajmi61,18 Kb.
#122652
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20
Bog'liq
Dars ishlanma.Yangi

ва малакавий талаблар
Бакалавр “Хорижий тиллар” фани бўйича фанни ўрганиш жараёнида қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидагиларни билиши керак:
- талаффуз қоидаларига риоя қилиш; чет тилидаги грамматик ҳодисаларни она тилига тўғри таржима қилиш; ҳар бир босқич учун мўлжалланган лексик минимумни ўзлаштириш;
- оригинал ижтимоий-сиёсий адабиётларни, шунингдек мутахассисликка оид адабиётларни эркин ўқий олиш; мутахассисликка оид ижтимоий-сиёсий адабиётларни луғат ёрдамида ва луғатсиз таржима қилиш; ўқилган адабиёт бўйича реферат ва аннотациялар тайёрлаш; мутахасисликка оид матнларда учрайдиган мураккаб грамматик конструкцияларни тушуниш ва таржима қилиш; таҳлил, синтез, башорат қилиш, таркибий қисмлардан иборат бутунликни тиклай олиш бўйича малакага эга бўлиш;
- ўз йўналиши бўйича оригинал адабиёт билан танишиб, ўз малакасини ошириш; муҳокама олиб бориш; турли тадбирларда чет тилида сўзга чиқиш, конференция, симпозиумларда қатнашиш, чет эллик ҳамкорлар билан оғзаки ва ёзма мулоқот олиб бориш; чет тилида ҳужжатлар билан ишлашни билиш ва бошқалар; чет тили бўйича олинган билимларни ўз касбий фаолиятида қўллаш.

Хорижий тиллар” фанининг ўқув режадаги бошқа фанлар билан алоқаси


Талабалар хорижий тилларни ўрганишининг таълимий аҳамиятини олий ўқув юртида ўрганилаётган фанлар ўртасидаги алоқаларни тўғри ташкил этилиши орқали тушуниб етишларига осон эришилади. Бунда қуйидагилар зарур:
чет тиллар кафедралари ва махсус тайёрловчи факультетлар кафедралари билан яқин ўзаро алоқада бўлиш; факультет кафедралари бўйича чет тили ўқитувчиларини ихтисослаштириш, кафедрадаги йўналишлар бўйича курс ишларини чет тилида ёзиш, битирув малакавий ишларини чет тилида ёзиб, уни ҳимоя қилиш.
Фанни амалий қўллаш
Хорижий тилларни ўргатиш олий маълумотли мутахассисни тайёрлаш жараёнининг таркибий қисми бўлиб келган ва бўлиб қолади.
Замонавий мутахассис ўз касбий фаолияти ва кундалик ҳаётида камида битта хорижий тилни билиши керак. Бунинг учун Олий ўқув юрти нутқий мулоқот фаолиятининг асосий билим, кўникма ва малакаларининг мустаҳкам пойдеворини таъминлаши ва Олий ўқув юртини тамомлагандан сўнг чет тилида мустақил ишлаш усуллари ва йўлларини билишга ўргатиши керак.
1-2 курсларда юқори курсларда ўқув фани сифатида чет тили дарсларидан касбий мақсадларда уни амалда қўллашга ўтиш бўйича зарур тушунчалар берилиши керак. Олдига қўйилган мақсадга эришишда талабалар:
а) махсус фанларни ўрганишда чет тилидаги адабиётларни ўқиш малакасига эга бўлишлари; б) курс ишлари, битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациясини чет тилида ёзишлари; в) чет тилида ўтказиладиган конференцияларда қатнашишлари; г) чет тилида маъруза ва маълумотлар тайёрлашлари мумкин.
Чет тили дарсларида қўлланиладиган топшириқлар талабаларнинг фикрлаш фаолиятини ривожлантиришга ёрдам бериб, махсус фанларни ўрганишда ҳам зарурий фикрлаш фаолиятини шакллантириш учун замин яратади.
Бўлажак мутахассис фаолияти учун касбий аҳамиятга эга бўлган - анализ, синтез, башорат, гипотезаларни илгари суриш ва ҳимоя қилиш ва бошқалар ўқиш жараёнига киради. Бу усуллар ҳар қандай соҳада, ижодий фаолият учун умумий бўлган, бу ҳолатда чет тили бўйича матндан олинган маьлумотларни қўллай олишда кенг фойдаланилади.

Download 61,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish