Мустақил ишни ташкил қилишнинг мазмуни ва шакллари
Ҳозирги шароитда ўқитишнинг кўпгина муаммолари янгича ҳал қилинади, талабалар ва ўқитувчи вазифалари ва ўзаро муносабатлари ўзгаради, талабанинг мустақил фаолиятидаги роли ошади, унинг ижодий фаолияти ривожланади.
Олий ўқув юртида чет тили курсининг ҳамма босқичлари давомида талабаларни ўқитишнинг мустақил таълим олиш методига эътибор берилади, бу метод аннотация, реферат ва бошқаларни, оғзаки маъруза ва ахборот шаклида тайёрлаш усулларини эгаллашга имконият беради.
Мустақил иш турлари: дарсларда ўқув топшириқлари; институтдан ташқари ўқув вазифаларини бажариш; дарсдан ташқари – уйда ўқиш.
Кўрсатиб ўтилган иш турлари ўқитишнинг ҳамма даври давомида сақланиб қолади, лекин уларнинг ҳажми, мураккаблиги ошиб боради, шунингдек ўқитувчининг бевосита раҳбарлиги ҳам камайиб боради.
Мустақил ишни муваффақиятли бажариш учун уни аниқ режалаштириш ва ташкил қилиш тавсия этилади. Тўғри ташкил этилган мустақил иш ўзлаштиришни оширишга, талабаларнинг чет тилини ўрганишга қизиқишини орттиришга ёрдам беради.
Дастурнинг информацион методик қўлланилиши ва таъминланиши
Дастур таълимнинг якуний мақсадини, курс тузилиши ва ҳар бир босқич вазифаларини шакллантиради.
Дастур ўқув материалларининг тематик ва тил хусусиятини ўқитиш жараёнининг у ёки бу босқичидаги тавсия этилган интенсив методлар ва ўқитиш воситаларини назорат шаклларини кўрсатиб беради.
Дастур ўқув материалларининг мазмунини тўлиқ очиб берадиган лексик, грамматик минимумлар ва ўқитишда қўлланиладиган метод ва усулларни янгилайдиган ишчи ўқув дастур, йиллик тақвимли режа тузишда асос бўлиб хизмат қилади.
Дастур дарслик, ўқув қўлланма, методик кўрсатма, карта, тарқатма материаллар, плакатлар, диаграммалар, жадваллар, факультетлар мутахассисликлари бўйича оригинал адабиётлар билан таъминланади.
АСОСИЙ ҚИСМ
Амалий машғулотлар мазмуни
II.”Инглиз тили” фанидан 1 босқич мазмуни (60 соат)
II.1. Иккинчи босқичнинг ўқув мақсадлари
Иккинчи босқич ўқув мақсадлари мазмуни қуйидагилардан иборат:
Texnikumningнинг 1 босқичида хорижий тиллар, хусусан инглиз тилини ўқитишда мутахассислик билан боғлиқ бўлган илмий-оммабоп матнларда мужассам ахборотни тўлиқ ва аниқ тушуниш (ўрганиш мутолааси) ва уларнинг мазмуни билан танишиш (танишув мутолааси) мақсадида ўқишга ўрганиш кўникмаларини шакллантириш. Гапириш ва эшитиш, шу билан бирга босқичнинг (ўқув вазифалари доирасида) ёзув кўникмаларини такомиллаштириш.
Инглиз тилини амалий қўллаш учун зарур бўлган кўникмаларни шакллантириш (матн маъносини ўзлаштириш, нутқнинг асосий ғоясини ажратиб олиш; иккиламчи ва асосий ахборотни ажрата олиш, мутахассислик бўйича илмий-оммабоп матнни ёзма таржима қилиш, матн режасини ва мавзу бўйича маъруза режасини тузишга ўрганиш).
Аудиторияда инглиз тилидаги матн устида ишлаш. Матнни овоз чиқариб ўқиш (ўқиш техникасини такомиллаштириш мақсадида). Матнни оғзаки таржима қилиш (тушунишни назорат қилиш). Матнни овоз чиқармай ўқиш ва мазмунини она тили ёки хорижий тилда оғзаки баён қилиш. Матнни тушуниш мақсадида ўқиш. Матнни тушунишга халақит қилувчи тил ҳодисаларини тахлил қилиш. Матн мазмунини тахлил қилиш, асосий ва иккинчи даражали ахборотларни аниқлаш. Таркибида мухим ахборот бўлган парчани ёзма таржима қилиш. Ўрганилаётган матн бўйича назорат машқларини бажариш (фонетик, лексик, сўз ясаш, грамматик, ёзма таржима).
Гапириш ва эшитиш. Фоноёзувдан тингланган матннинг умумий мазмунини гапириб бериш, таклиф этилган тестларни ечиш. Мутахассислик жараёнига яқинлаштирилган ҳолда гапириш ва эшитиш кўникмаларини такомиллаштириш бўйича машқлар ва машғулотлар олиб бориш.
Инглиз тили фани амалий машғулот бўлганлиги сабабли ёзув, сўз ясалиши, аудирлаш, грамматик мавзулар, матнлар устида ишлаш ҳар дарсда комплекс равишда олиб борилади. Иккинчи босқичда ҳар дарсда (2 соат давомида) шартли равишда иш турларига қуйидаги вақт мезони ажратилади: ёзув – 10 мин., тинглаб тушуниш – 5 мин., сўз ясалиши - 5 мин., грамматика - 15 мин., лексик иш - 25 мин., оғзаки мавзулар - 15 мин.
II.2. Амалий машғулотлар мазмуни
Иккинчи босқич амалий машғулотлар мазмуни қуйидагилардан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |