Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ж. М.Қурбонов, З. Э. Мамарасулов



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/136
Sana29.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#593812
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   136
Bog'liq
xayot faoliyati xavfsizligi

Узоқ 
вақт 
босилиш 
(эзилиш) 
синдроми 
ҳолатидаги 
шикастланганларга биринчи тиббий ѐрдам кўрсатиш. 
Кундалик 
турмушимизда катта-кичик фалокатлар, айниқса зилзила рўй берганида кўплаб 
одамлар турар – жойлардаги бинолар, деворлар, довдарахтлар ва бошқа 
нарсалар остида қолиб, шикастланиши мумкин. Бундай вазиятларда одам 
танасининг айрим қисмлари, қўл ѐки оѐқларнинг юмшоқ тўқималарида оғир 
дард бошланиши, яъни узоқ вақт босилиш, эзилиш синдроми, бошқачароқ 
айтганда, травматик токсикоз (заҳарланиш) ҳолати қайд этилади. Ушбу ҳолат, 
асосан тананинг узоқ вақт босилиб, эзилиб қолган қисмидаги юмшоқ 
тўқималарда модда алмашинувчи жараѐнининг кескин бузилиши туфайли 
парчаланиш маҳсулотлари бўлган заҳарли моддаларнинг тўпланиб, қонга 
сўрилиши билан боғлиқдир. 
Агар шикастланиш туфайли организм заҳарланиб, шикастланган одамлар 
(эс-ҳушларини йўқотишмаган бўлса), асосан шикастланган жойнинг оғриши, 
кўнгил айниши, бош оғриши ва оғиз кўринишидан шикоят қиладилар. 
Тананинг шикастланган қисми тирналган ѐки эзилган бўлиши, унинг юзасида
узоқ вақт босиб, эзиб турган нарсанинг дўппайиб чиқиб турган шакли, изи
бўлиши мумкин. Бадан терисининг ранги ўчиб, баъзи жойлари 
кўкаринқирагани, ушлаб кўрилганда эса совуқлиги қайд этилади. Тананинг 
шикастланган қисми узоқ вақт босилиб, эзилиб ѐтган ташқи таъсир 
исканжасидан бўшатиб олингач, орадан 30-40 дақиқа ўтмаѐқ, тез шишиб 
кетиши кузатилган. Бундай ҳолат организмда заҳарланиш жараѐнининг аста – 
секин кучайиб бориш аломатидир. 
Шикастланган одамга биринчи тиббий ѐрдам кўрсатиш вақтида энг 
аввало, унинг жароҳатланган жойларига стерил боғлам қўйиш зарур. Оѐқ-
қўллари лат еб, муздек бўлиб, кўкариб кетган бўлса, дарров узоқ вақт босилиб 
қолган жойидан юқорироққа жгут ѐки бурама солинади. Бундан кўзланган 
мақсад – эзилиб қолган тўқималарда тўпланиб қолган заҳарли моддаларнинг 
қонга сўрилиб, юқорига ўтмаслигига тўсқинлик қилишдир. Жгутни жуда ҳам 
қаттиқ ва таранг қилиб қўймаслик керак, акс ҳолда шикастланган жойларга қон 
келиши тўхтаб қолиши мумкин. Бундан ташқари, узоқ вақт босилиб, эзилиб 
қолган қўл-оѐқлар ушлаб кўрилганда, ҳарорат юқори бўлмаса, уларни бинт, 
дока билан мустаҳкам боғлаб, устига совуқ нарса қўйиш мақсадга мувофиқдир. 
Шундан кейингина шикастланган одамга шприц-тюбик орқали оғриқ 
қолдирадиган дори юборилади, бунинг имконияти бўлмай қолса, 50 г. 
миқдорида бирор спиртли ичимлик ичирилади. 
Шикастланган қўл ва оѐқлар, гарчи синмаган, чиқмаган бўлсада, ҳар 
эҳтимолга қарши шиналар ѐки қўл остида бўлган бошқа воситалар ѐрдамида
тахтакачланиб, қимирламайдиган қилиб боғланиши лозим. Кейин эса 
шикастланиб, травматик токсикозга чалинган одамни замбилга ѐтқизган ҳолда 
имкони борича тезроқ ва мумкин қадар авайлаб, яқинроқдаги тиббий 
муассасага етказиш лозим. 


258 
Бундай оғир ҳолатдаги шикастланган шахсларга биринчи тиббий ѐрдам 
кўрсатишнинг дастлабки дақиқалариданоқ, иссиқ чой, кофе бериш, ҳар сафар 2-
4 г. дан (бир кеча-кундузда 20-40 г гача) ичимлик сода қўшиб сув ичириб 
туриш шарт ва мажбурийдир. Маълумки, ичимлик содаси организм ички 
муҳитидаги кислота-ишқорлар мувозанатини тўғрилаб, асл ҳолига келтириб 
туради. Шикастланган одамнинг кўп миқдорда суюқлик ичиб туриши эса, 
организмда тўпланиб қолган заҳарли моддаларни имкони борича ювиш ва 
сийдик орқали ташқарига чиқариб юборишга ѐрдам беради. 
Бундан лат еган вақтларда юзага жойлашган тўқималар ва ички аъзолар 
ҳам зарарланиши мумкин. Лат еган жойлар оғриб, шишиб ѐки қонталаш бўлиб 
туради. Бундай ҳолатларда лат еган жойга босиб турадиган боғлам қўйиш, 
совуқ нарса босиш, тинч қолдириш лозим. Одамнинг кўкрак қафаси ѐки қорин 
бўшлиғидаги аъзолари (юраги, ўпкаси, жигари, талоғи, буйраги ва бошқалар) 
шикастланганда эса ўша жойларнинг оғриши, ҳатто ички аъзолардан қон 
кетиши ҳам мумкин. Бундай ҳолатларда лат еган жойга совуқ нарса босиш ва 
шикастланган одамни замбилга солиб имкони борича тезроқ яқинроқдаги 
тиббий муассасага етказиш зарур. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish