Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги иқтисодий ва



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/101
Sana25.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#301901
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   101
Bog'liq
42-Y-Iqt.-va-ijtimoiy-rivoj.-prognozlashtirish.Oquv-qollanma.-Irmatov-M.M.-Haydarov-M.T.–-T-2005.

Ишсизлик ( unemloyment)
- Аҳоли иқтисодий фаол 
қисмининг ўзига иш топа олмасдан қолиши, меҳнат резерв 
армиясига айланиши.
Ишсизликнинг даражаси
( unemloyment rate)

Ишсизларнинг умумий сонинг ишчи кучига бўлган муносабати. 
Ишсизликнинг табиий даражаси (natural rate of 
unemloyment)-
реал ва потенциал ялпи миллий маҳсулотни 
ўсиши бир-бирига мос келадиган иқтисодий ривожланиш давр 
оралиқларига хос бўлган ишсизлик даражаси. У шунингдек 
иқтисодий ривожланишнинг ҳақиқий ва структуравий ишсизлик 
кўрсаткичларининг йиғиндиси сифатида ҳисобланиши мумкин. 
Шунингдек NARU (natural rate of unemloyment)-термини 
ишсизликнинг 
ўсмайдиган 
даражаси 
кўрсаткич 
ҳам 
қўлланилади. Бу кўрсаткичи ижтимоий жиҳатдан нисбатан 
нейтрал бўлиб инфляцияни турғун, барқарор даражалари ҳамда 
реал ва потенциал ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) мос тушиши 
ҳолатдаги ишсизлик даражасини акс эттиради. 
Фрикцион ишсизлик (frictionfl unemloyment)
- Бир ишдан 
бошқа бир ишга ўтиш билан боғлиқ бўлган вақтинчалик 
ишсизлик. Яширин ишсизлик (hidden , latetnt, olisguised) - Ишлаб 
чиқариш жараёнида объектив ҳолда ишчилар сонини ҳам талаб 
этадиган, лекин амалда ишлаб чиқаришда ортиқча бўлган 
ишчилар сони. 
Таркибий 
ишсизлик 
(structural 
unemloyment)

Иқтисодиётни таркибий қайта қуришни, эскирган тармоқ ва 


207 
касбларни бартараф этилиши, ишчи малакаси пастлиги ёки 
умуман йўқлиги натижасида юзага келадиган мажбурий 
ишсизликнинг кўриниши. 
Давлат бюджети (state budget, local budget)
-асосан 
давлат (вилоят, шаҳар, туман, муассаса, ташкилот ва бошқалар) 
нинг маълум муддатдаги (йил, квартал, ой) даромадлари ва 
харажатларининг пул ҳисоби.
Бюджет
тақчиллиги (budget difficit)
– Давлат бюджетида 
харажатларнинг 
даромадлардан 
устун 
бўлиши 
бюджет 
тақчиллиги деб аталади.
Ялпи миллий маҳсулот - ЯММ (gross national product - 
GNP)
- истеъмолчиларнинг йил давомида маҳсулот яратиш учун 
қилган харажатлари қийматини жамлаш орқали, яъни, 
маҳсулотни умумий пул қиймати аниқланиши орқали 
ҳисобланади. Ҳозирги ялпи миллий маҳсулотга давлатнинг 
товарлар ва хизматларни сотиб олишга қилган харажатлари 
ҳамда хусусий инвестициялар ҳам қўшилади. Даромадларнинг, 
яъни, иш ҳақи, фоиз, рента ва фойда жамият томонидан 
маҳсулотлар учун қилинган харажатлар сифатида қаралиб, 
уларни жамлаш орқали ҳисобланади. Ҳозирги вақтда ялпи 
маҳсулотни 
ҳисоблашда 
жамиятда 
иқтисодий 
ўсиши 
аниқланади, ялпи ва хусусий инвестиция тушунчаларни 
қўлланмоқдаки, бунда улар йил давомида қурилган уйлар, 
фабрика, завод, машиналар ифода этади. 
Номинал ЯММ (novinal GNP)
- жорий нархларда акс 
эттирилган ялпи миллий маҳсулот. 
Реал ЯММ (real GNP)
- Солиштирма доимий нархлар 
орқали акс эттирилган ЯММ. У жорий нархларда ҳисобланган 
ЯММни 
нархларнинг 
ўзгариши 
кўрсаткичи 
(инфляция 
даражаси) ҳисобига тўғрилаш йўли билан ҳисобланади. 
Потенциал ЯММ (potential GNP)
- мавжуд сармоя 
ресурслари ва ишчи кучи ҳисобига эришиши мумкин бўлган 
ишлаб чиқариш ҳажми. 
ЯММ даражалардаги фарқлар ( GNP gap)
- потенциал ва 
реал ЯММни даражалар орасидаги фарқ. 
Ташқи дунё
- шу мамлакатни ташқи иқтисодий алоқалар 
олиб борувчи иқтисодий агентлар билан бирлаштирувчи 
институционал сектор. 


208 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish