Штрих кодлашни киритиш бўйича “Ўзстандарт” агентлиги вазифаси. Ўзбекистон Республикасидаги товарларни штрих кодлаш тўғрисидаги фармойишларга асосан “Ўзстандарт” агентлиги зиммасига қуйидагилар юкланган:
-Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни штрих кодлаш тизимини киритиш бўйича ягона сиёсат олиб бориш;
-Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни давлат штрих кодлар реестрига киритиш;
-Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ штрих кодлаш тизимини қўллаш тартибини белгилаб берувчи меъёрий хужжатлар ва методик қўлланмаларни ишлаб чиқариш;
-Хўжалик субъектларни штрих кодлар оригинал макетлари билан таъминлаш.
EAN – 13кодининг назорат рақамларини хисоблаш. Жуфт қатордаги турган сонларни қўшиб 3 га кўпайтирилади (33*3)