Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети термиз филиали



Download 1,82 Mb.
bet26/81
Sana26.02.2022
Hajmi1,82 Mb.
#469189
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   81
Bog'liq
Умк корхона

Учинчи босқичда айланма маблағлар товар маҳсулоти шаклида муомалага киритилиб, сотилади ва яна пул шаклини олади (Т-П).
Шу тариқа айланма маблағлар барча босқичлардан ўтиб, тўлиқ айланишни амалга оширишини қуйидаги тарзда акс эттириш мумкин:
1-босқич - пул-товар (П-Т);
2-босқич - ишлаб чиқариш (И.Ч);
3-босқич - товар-пул (Т-П).
Шуни қайд қилиб ўтиш муҳимки, корхонанинг айланма маблағлари бир вақтнинг ўзида учала босқичда ҳам пул маблағлари, ишлаб чиқариш заҳиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар кўринишида мавжуд бўлиши мумкин. Корхонанинг айланма маблағлари ҳаракати маълум бир иқтисодий қонунлар асосида ишлаши ҳамда улардан ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида оқилона фойдаланишни кўзда тутиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу қонунлардан ва айланма маблағлардан фойдаланиш қоидаларидан четга чиқиш айланма маблағларнинг етишмаслигига ёки самарадорликнинг пасайишига олиб келиши мумкин.

  1. Муомила фондлари таркиби. Айланма фондлар ва муомалада фондлар структураси.

Корхоналарнинг айланма маблағлари айланма фондлари ва муомала фондларига тақсимланади. Бундай тақсимлаш уларнинг моддий-буюмлашган тузилишидан ташқари, ишлаб чиқариш жараёни ва умуман, корхонанинг иқтисодий фаолиятидаги иштироки асосида амалга оширилади. Бундан ташқари, тақсимлаш режалаштиришни ташкил қилишда ҳамда корхонанинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида айланма маблағларга бўлган эҳтиёжини аниқлашда катта роль ўйнайди.
Айланма ишлаб чиқариш фондлари-корхона ишлаб чиқариш фондларининг бир қисми бўлиб, битта ишлаб чиқариш цикли давомида сарфланади ҳамда натурал шаклини ўзгартириб, ўз қийматини тўлиғича тайёр маҳсулот таннархига ўтказади. Шу сабабли айланма ишлаб чиқариш фондлари ишлаб чиқариш жараёнининг мажбурий элементи ва ишлаб чиқариш харажатларининг асосий қисми ҳисобланади.
Корхона айланма ишлаб чиқариш фондлари қаторига хом ашё ва материаллар заҳираси, ярим тайёр маҳулотлар, ёқилғи ва энергетика ресурслари, қадоқлаш ва ўров материаллари, эҳтиёт қисмлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва келажакдаги харажатларни киритиш мумкин. Режалаштириш, системали ҳисоб ва ҳисоботни ташкил қилиш учун қулайлик яратиш мақсадида айланма ишлаб чиқариш фондлари уч гуруҳга бўлинади:

Download 1,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish